Ўткинчи дунё

Ўткинчи дунё
35 views
29 January 2020 - 15:28

 

ЎТКИНЧИ ДУНЁ

Ўткинчи дунё.
Бу ташбиҳ дунёдан ўтмак истамаётган одамнинг
Уйдирмасидир балки.

Балки инсон эмас,
Балки дунё ўтаётгандир
Кўзлари олдидан инсониятнинг?

Диққат билан қараб турсам,
Қараб турсам дунёга…
Ўтаяпмиз бир-биримиздан!

2020

Муҳаммад Солиҳ