Помпео: Вашингтон Киевни Россия агрессиясига қарши курашда тўлиқ қўллайди

Помпео: Вашингтон Киевни Россия агрессиясига қарши курашда тўлиқ қўллайди
25 views
01 February 2020 - 13:40

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, АҚШ Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклашга қаратилган Киевнинг ҳаракатларини “тўлиқ қўллашини” изҳор қилган.

31 январь куни Украина Ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашганидан кейин эълон қилган билдирувда “Майкл Помпео Украина Россия агрессиясини тўхтатишда ҳамда Украина ҳудудий яхлитлигини тўлиқ тиклашда АҚШнинг тўлиқ қўлловига эга эканлигини айтди”, дейилади.

Помпео Украинага хизмат сафари давомида президент Володимир Зеленский ҳамда бошқа расмийлар билан ҳам учрашади.

Киев Вашингтондан дипломатик ҳамда ҳарбий ёрдам олиб келади.

Помпео АҚШда Дональд Трампга қарши импичмент жараёни бошланганидан бери Украинага ташриф буюрган энг юқори лавозимли АҚШ расмийсидир. Демократлар Трампни Украина унинг сиёсий рақибларини тергов қилмаса, мамлакатга ваъда қилинган ҳарбий ёрдамни музлатиб қўйишини айтиб, босим ўтказишда айблаб келади.

ЎХҲ ахборот бўлими