Мюнхаузеннинг самарасиз тажрибаси

Мюнхаузеннинг самарасиз тажрибаси
27 views
01 February 2020 - 22:43

МЮНХАУЗЕННИНГ САМАРАСИЗ ТАЖРИБАСИ
(долзарб парчалар)

Бугун Ўзбекистондаги соғлом фикрли одамлар, буюк давлат қуриш у ёқда турсин, ҳатто камтаргина, нормал бир давлат қуриш ҳам эришилмас бир орзу бўлиб қолаётганини эътироф этмоқдалар. Жумҳуриятдаги барча жабҳалар – иқтисод ҳам, сиёсат ҳам, ижтимоий ҳаёт ҳам тўла таназзулга тушган.

Албатта, ҳокимият қандайдир тадбирлар кўришга, жамиятдаги тангликни бироз юмшатишга ҳаракат қилаяпти. Аммо ҳокимият олаётган тадбирларнинг, аниқроғи, чиқарилаётган қарорларнинг ҳаммаси у ёки бу шаклда коррупция, порахўрлик ботқоғига ботган ҳокимиятнинг ўзига зарба бўлиб тушаётгани туфайли, яна ўша ҳокимиятнинг ўзи бу қарорларнинг амалга ошишига тўсқинлик қилмоқда.

Яъний, бугунги ҳукумат, худди афсонавий барон Мюнхаузен каби, ўзининг сочидан тортиб, ўзини ботқоқдан қутқаришга уринаяпти. Аммо ҳаёт қонунлари Мюнхаузен тажрибасини рад этади. Таянч нуқтаси ўзида бўлган куч ўзини ботқоқдан олиб чиқа олмайди, буни фақат бошқа нуқтага таянган кучгина амалга ошириши мумкин. Агар бугунги ҳукумат чиндан хам ботқоқдан чиқишни истаса, бу мақсадига у фақат ўз жинноятларидан ташқарида турган нуқтага, яъний, Халққа, мухолифатга таянибгина эришиши мумкин.

Мақсуд Бекжон