Демократия ишламаяпти

Демократия ишламаяпти
94 views
03 February 2020 - 18:37

Ривожланган мамлакатларда фуқароларнинг демократиядан норозилиги сўнгги 25 йил ичида энг юқори даражага чиққан.

Кембриж университетининг Демократия келажаги маркази ходимлари энг йирик маълумотлар тўплами дея баҳолашган маълумотларни таҳлил қилишди: бу 154 та мамлакатда ўтказилган, тахминан 4 миллион киши иштирок этган 3,5 мингта сўровномаларнинг натижалари эди.

Одамлардан ўз мамлакатларида демократиянинг қандай ишлашидан қониқишадими-йўқми, деб сўралган.

Кембриж социологлари бу ишни 1995 йилдан буён амалга ошириб келишмоқда, баъзи мамлакатларда эса 1970-йилларнинг маълумотлари бор.

“Демократия бутун дунёда касал, – дейди ҳисобот муаллифи Роберто Фоа. – Биз демократиядан норозилик анча вақтдан бери ўсиб бораётганини ва айниқса, ривожланган мамлакатларда тарихий чўққига чиққанини аниқладик”.

Энг ёмон аҳвол Буюк Британия ва АҚШда.

Дунёда норозиларнинг улуши 1995 йилдаги 48 % дан 2019 йилда 58 % га ошган.

Ўтган асрнинг сўнгги ўн йилликларида демократияни ижобий қабул қилишнинг ўсиши кузатилди. Бу Шарқий ва Марказий Европада коммунизм қулаши ва бутун дунё бўйлаб демократиянинг юксалишини қўллаб-қувватлаш даври эди.

Франциядаги "сариқ нимчалар"Франциядаги “сариқ нимчалар”

Сўнгги 10 йил ичида маълум бир умидсизлик пайдо бўлди ва демократияга нисбатан барқарор салбий тренд юзага келди.

Тадқиқот муаллифлари буни 2008 йилдаги молиявий инқироз, 2015 йилдаги миграция инқирози ва «ташқи сиёсатдаги баъзи муваффақиятсизликлар»га сиёсий ва ижтимоий муносабат деб баҳолашади.

Британияда демократияга бўлган ишонч 30 йил давомида барқарор ўсди ва янги минг йилликнинг дастлабки йилларида чўққига чиқди. 2005 йилда маятник иқтисодий муаммолар ва ички сиёсий жанжаллар фонида, масалан депутатларнинг шахсий харажатларини қоплаш ҳақидагига ўхшаш воқеалар ортида қарама қарши томонга оғди.

2019 йил декабрь ойидаги парламент сайловлари арафасида ўтказилган сўровлар Брексит атрофида чўзилган сиёсий бўҳрон билан боғлиқ қўшимча пасайишни кўрсатди.

1995 йилда Британияда мавжуд бўлган демократиядан норозилар сони 47 %ни ташкил этган бўлса, 2005 йилда камида 33 % га тушиб кетди ва 2019 йилда сайловлар олдидан 61 % га етди.

Лос-Анжелесдаги уйсизларЛос-Анжелесдаги уйсизлар

АҚШда 1995-2005 йилларда тасдиқлаш даражаси Бирлашган Қиролликдагидан юқори эди – тахминан 75 %, кейин эса «драматик ва кутилмаган» ҳолда ярмидан пастга тушди.

Бундай бепарволик баъзи мамлакатларда оддий кўриниш, аммо АҚШ учун ўзига баҳо беришда катта силжишни англатади, дейди доктор Фоа.

Таҳлилчи буни ўтмишдаги молиявий инқироз билан, шунингдек, сиёсий қутбланиш ва жамиятдаги ишончсизликнинг ўсиши билан боғлайди.

Шу билан бирга баъзи Европа мамлакатлари қарама-қарши анъаналарни намойиш этмоқда. Дания, Швейцария, Норвегия и Нидерландияда демократия қандай ишлашидан қониқиш тарихий юқори даражага кўтарилди.

Демократиядаги умидсизлик ва популизмнинг ўсиши – сабаб эмас, аломатдир, дея таъкидлашмоқда социологлар.

“Демократияга бўлган ишонч сусаймоқда, чунки демократик институтлар ҳозирги даврнинг иқтисодий инқироздан глобал исишгача бўлган асосий муаммоларини яхши ҳал этмаяпти. Демократия ўз қонунийлигини тиклаш учун бу ўзгариши керак, – дейди Роберто Фоа.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек