Номусни асраш жиноятми?

Номусни асраш жиноятми?
58 views
11 February 2020 - 18:27

НОМУСНИ АСРАШ ЖИНОЯТМИ?

Тошкент вилояти Паркент туманида истиқомат қилувчи, 1991-йилда туғилган, ажрашган 2 нафар фарзандини ёлғиз катта қилаётган Шерметова Муяссар Илҳомбоевна шу йилнинг 4- феврал куни кечки пайт ишдан қайтаётганида Паркент тумани Мозорҳўжа маҳалласи Соғбон кўчасида номалум 4 та эркак йўлини тўсиб чиқиб, бир-бирига итариб ошира бошлашган Муяссарнинг “тегманглар” деб бақиргани ва қаршилик кўрсатишига қарамай улар қизни тахқирлашда давом этишган. Шунда М. Шерметова сумкасидан қаламтарошини олиб чиққан ва тегманглар деб огоҳлантирган, улардан бири ” Қўлингдан нима келади? “- деб, аёлнинг ёқасидан ушлаб ўзига тортган, бехосдан қизнинг қўлидаги қаламтарош эркакнинг кўкрагига кириб кетган, шунда эркак Муяссарни қўйиб юборган, вазиятдан фойдаланган аёл уйига қочиб кетган.

Кечаси тахминан 23:30, 24:00 лар атрофида Шерметова Муяссарнинг уйига Паркент туман ИИБ ходимлари келиб, уни олиб кетишган ва турли хил ёмон сўзлар билан ҳақорат ва дўқ пўписалар қилишган.

Шерметова Муяссар ИИБ ходимларига улардан ўзини ҳимоя қилмоқчи бўлганлигини, йўлини тўсиб зўравонлик қилган эркакларнинг ўзига нисбатан чора кўриш кераклигини айтган.

Шерметованинг синглиси Жабборова Мақсуда Илҳомбоевнага кўра тергов жараёнлари бир тарафлама олиб борилмоқда ва терговчи очиқчасига М. Шерметовани таҳқирламоқчи бўлган эркакларга ён босмоқда.

Шунингдек Жабборова Мақсуда қарши тараф адвокати Холдор Қуттибоевнинг ўз ҳимояси остидаги эркакларга:” Биз 10 метр нарироқда тургандик. “-деб айтасизлар дея ўргатаётганига гувоҳ бўлган.

Шабнам Оллошукурова