Ўзбекистонлик фаол Хуррам Бердиев ҳибсга олинди

Ўзбекистонлик фаол Хуррам Бердиев ҳибсга олинди
41 views
12 February 2020 - 22:25

Би-би-си радиосининг хабар беришича, Қозоғистоннинг Сайрам туманида асли ўзбекистонлик фаол, Эрк партиясининг аъзоси Хуррам Бердиев ҳибсга олинган.

Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятидан бўлган Хуррам Бердиев Ислом Каримов президентлиги даврида сиртдан қамоқ жазосига ҳукм қилингани маълум.

У 2011 йилда Ўзбекистонда Эрк партиясининг қурултойини ўтказиш ҳаракатлари ортидан ҳам режимнинг қаҳрига учрагани айтилади.
Қозоғистон полицияси уни 8 феврал куни ҳибсга олган.

Би-би-сидаги маълумотларга кўра, Хуррам Бердиевга Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирув эълон қилинган.

У одам савдосида гумонланаётгани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар бор. (Фото – Хуррам Бердиев Facebook саҳифасидан)

ЎХҲ ахборот бўлими