Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ким одам сотди ёки сотқин ким?

Ким одам сотди ёки сотқин ким?
13 Şubat 2020 - 9:45 'да юкланди ва 1756 марта ўқилди.

Би-би-си радиосининг хабар беришича, Қозоғистоннинг Сайрам туманида асли ўзбекистонлик фаол, Эрк партиясининг аъзоси Хуррам Бердиев ҳибсга олинган.

Бу воқеанинг парда орқасини ЭРК партиясининг бош котиби Отаназар Орифов изоҳлади.

ЎХҲ ахборот бўлими

* * *

ОДАМ СОТГАН КИМ?

2013-йилнинг сентябрида ЭРК демпартияси фаоли Нураддин Жуманиёзов (кейинчалик у қамоқхонада оламни тарк этган, жойлари жаннатда бўлсин) “ҳуқукқбон” Абдулла Тожибой ўғлининг таклифига кўра, ўзбекистонлик икки кишига Чимкент шаҳрига етиб бориш ва у ерда ёлланма иш топишига ёрдам берган. Аммо айнан шу “иш” бўйича қамалган ЭРК демпартияси фаоли Фахриддин Тиллаевнинг аслида ушбу “даллолчилик”ка ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.

Шуниси ажабланарлики, Н. Жуманиёзов 2 та эмас, 20 та одам жўнатганликда, Фахриддин Тиллаев эса бу ишда унга ҳамкорлик кўрсатганликда жиноий айбланишган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам одам савдосида айбланиб, жиноий жазога тортилган ва бу жиноий ишда ҳамкор сифатида ЭРК демпартиясининг яна бир фаоли Ҳуррам Бердиев қидирувга берилган, у Сурҳондарёда мактаб ўқитувчиси бўлиб ишлаб юрган пайтда ҳам ЭРК демпартиясининг Қурултойини чақиришда фаоллик қўрсатиб кўзга тушганида унинг устидан тўқима жиноий иш қўзғатилган эди.

Қуйида Қозогистондаги иш берувчи аёлнинг бу мавзуда ўша жиноий ишни олиб борган терговчи номига юборган хатини келтирамиз:

Билдириш

Мен Демевова Жанар Жанубий Қозоқистонданман. Баъзи хабарларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Жуманиязов Нураддин ва Тиллаев Фаҳриддинларга қарши «одам савдоси билан шуғулланган» деган уйдурма туҳматлар билан Пардаев Фарҳод (Келдиёров), Эрданов Эркинларнинг Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасига ёзган «шикояти» асосида, жиноий иш очилган. Эмишки, Фарҳод ва Эркинларнинг ишлаган иш ҳаққи берилмаган. Иш ҳақларини тўлиқ олишган бўлсаларда, нега булар бир-бирларининг устидан мағзава ағдараётганлигини тушунмай қолдим. 2013-йил 5-сентабр кунлари эди тахминимча. Нураддин ака,
Фарҳод ва Эркинлар бизга ишга келишди. Келган куни маълум бўлдики, улар қурилиш ишлари бўйича ҳеч нарса билмас экан. Мен «усталаринг йўқ экан, қайтиб кетинглар», дедим. Улар менга ёлворишга тушишди: Фарҳод “мен 2700 доллар қарзим бор, келиб чиқиши араб бўлган Олий суднинг бошлиғи Бўритош Мустафаевнинг тилла конидан. Қарзимни тўламасам, улар (Бўритош Мустафаев камандасини назарда тутаяпти) мени ўлдиртириб юборишади”, деб ялинди.

Эркин эса: “болаларим бутун ёз бўйи помидор еб қорин тўйғазмоқда, олдинги хотинимни боқа олмаганимдан мени ташлаб кетган. 5-6 сўм чой пулини ишлаб кетмасам бўлмайди, илтимос ёрдам беринг опажон”, деб ялинди. Нураддин ака эса “ўзбекистонда менинг мутахасислигим бўйича иш йўқ, пенсия оиламни боқишга етмайди, имкон бўлса, ошхонада бўш жой бўлса, ошпазлик қилсам”, деб тушунтирди.

Мен уларга раҳмим келди тўғриси. Уларга мен “уста бўлмасаларинг кам иш ҳақи оласизлар», деганимда тенгани сўмга чақишдими, кейин рози бўлишди. Уларни 2-3 кун овқатлантирдим, жой билан таъминладим (ҳаммаси ўз ҳисобимдан) токи иш топилгунча.

Ниҳоят, уларга иш топдим ўрисчасига “Стяшка” 1 кв метри 500 ёки 450 тангадан.

Фарҳод ва Эркинлар пулига рози бўлишдию, аммо «бир одам беринг стяшкани биладиган, бизга қандай қилинишини кўрсатиб берсин, кейин ўрганиб кетамиз», дейишди. Уларга бир Ўзбекистонлик устани қўшиб жўнатдим (устанинг бир кунлик иш ҳаққини ҳам ўз ҳисобимдан тўлаганман).

5-6 кунда битадиган стяшкани ҳам ярим ойда ҳам битказа олишмади, улар телефон қилишиб, ҳолижонимга қўймай чақиртирди. Бордим, барча хоналарнинг бешдан уч (3/5) қисми талабга жавоб бермайдиган эди. Ишлари тоза эмас, уй хўжайини Асилхон менга арз қилди. Бунақа ишни кўчадаги «бўмж»ларга берсам, 10 кунда битказишар эди, касалми жуда секин ишлайди, қанча семент қанча қумларни исроф қилишди.

Асилхонга яхши гапириб 30 минг тенга пулини олиб, уйимга қайтариб олиб келиб, яна иш топилгунча жой билан таъминладим, овқатлантирдим 2 кун (буларнинг барчаси менинг ҳисобимдан. Бунга йўлкира ҳам киради).

Яна ўша гап бригадаларининг бўлса яхши бўлар эди, бошқа бригада қўйсам сизларни ёқтиришмайди, “сизларни чўқилаб ташлайди”, дедим. Бетончилар бригадасига ялиниб-ёлвориб ишга қўйдим. Эртаси куни бригадирдан арз тушди, “Фарҳод ишламайди, Фарҳодни олиб кетинг” — деб. Уларга яна Фарҳод учун илтимос қилиб жойладим.

Адашмасам, қурилиш хўжайни Савли деган қиз бола эди.

Чимкентда миграция полиция рейд ўтказаётганлиги учун, илтимос ишчиларингизни кўздан панароқ жойда ушлаб туринг деб огоҳлантирибди. Савли уларни 3 кун уйида ушлаб турган. 3 кун ичида Савлининг акаси деразасига откўс олса яхши тўлашлигини айтган. Булар битта деразасига ҳам откўс олишмай ароқ ичиб ётишган. Паспортини рўйҳатдан ўтказиб (рўйҳатдан ўтказишнинг ўзи бўлмайди) қўлига тутқазган бўлсам, 2-3 марта Фарҳод «паспорт сизда турсин» деб айтган. Мен ҳар бир фуқаронинг паспорти ўзида туришини уқтирганман ва олмаганман.

Бир куни бетончилар бригадири Жанара опа, «Фарҳоднинг хотини ўрисми? деб сўради. » Ҳар куни кеч соат 10-11 ларда бир соат, бир ярим соат рус тилида сўзлашади. Кимлар билан (хўжайинга айтиб телефонга пул солдиради) пулини телефон билан сўзлашиб йўқотадику», дея куюнди, бетончилар бригадири.

Қисқаси, бетончиларни — айнан Фарҳоднинг ёқмай қолганлиги учун — 3-октабр куни жўнатишга мажбур бўлдим.

Битмаган иш учун Қозоғистонда ҳақ берилмайди. ўзимнинг ёнимдан икковига 6500 тенгадан (ҳар бирига), то Сариоғочга етиб олиши учун такси пулини бериб юбордим. Кетаётганда Фарҳод мен албатта келаман, ёғ заводида ишлайман деб ваъда берганга ўхшаб. Мен айтдимки, «устасиз келманг, фақат уста билан келинг», дедим ва хайрлашдим.

Кечирасиз, сизга қолгани неча фоиз деб сўрарсиз. Мусофирнинг дуоси вожиб бўлади дейишади, савоб иш ҳам қилиш керак.

Ҳа айтмоқчи, Асилхондан олган 30 минг тенгани нима қилдингиз? деб сўрамоқчи бўлиб турибсиз. 30 минг тенганинг устига пул қўшиб, 20-сентабр 2013-йил CОНТАК пул жўнатмасидан 394806 коди орқали Фарҳод Пардаевнинг ўғлига, Пардаев Жаҳонгир Фарҳодўғлига 100 доллар. 20-сентабр 2013-йил CОНТАК пул жўнатмасидан 394891 коди орқали Эркиннинг хотини Эрдонова Угилой Келдиёровна 100 доллар. Уларнинг иккаласи ҳам пулни олишган.

Энди қаранг 30 минг тенга олдим, мен уларга 32 177. 6 тенга жўнатдим.

Тўлиқ пулини ошиқ (2177. 6) тенга билан олган бўлса қанақа Одам савдоси. Фаҳриддин Тиллаевнинг ва Нураддин Жуманиязовнинг қанақасига одам савдосига алоқаси бор?

Демавова Жанар
8.01.2014.

Бу мактубни ўқиб, ўз сафдошларини туҳмат воситасида жиноятчига чиқарган «ҳуқуқбон» Абдулла Тожибой ўғли, МХХ нинг топишириги билан «иш изловчи» қиёфасига кириб, Қозоғистонга жўнаган Фарҳод Пардаев, Эркин Эрданов кабилар мавжудлигини билиб одам даҳшатга тушади.

Одам сотган ким? Мухолифат фаолларини МХХга топширган «хуқуқбон» Абдулла Тожибой ўғлими ёки унинг қурбонлари Нураддин Жуманиёзов билан Фахриддин Тиллаевми, уларга ҳамкор сифатида жиноий ишга “қўшилиб” қидирувга берилган Ҳуррам Бердиевми?

Отаназар Орифов

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube