Ният ва амал

Ният ва амал
93 views
27 February 2020 - 12:42

НИЯТ ВА АМАЛ

Яхши НИЯТнинг АМАЛдан устунлиги тушунчаси фикримча шу мантиққа асосланади: пайдо булган НИЯТ ҳам худди она раҳмидан чиққан бувак каби тоза ва шаффофдир. Унинг фитрати – ҳар янги туғилган чақолоқ фитрати каби – исломдир.

Бу тозалик НИЯТ амалга ошганда жиддий лат ейди. Чунки НИЯТ АМАЛга айланиб, моддий дунёнинг қоқ ўртасига тушади ва манфаатлар тўри уни дарҳол чирмаб олади … ва бу АМАЛда НИЯТдаги тозаликдан асар ҳам қолмайди.

Муҳаммад Солиҳ