Мусулмонларни ваҳшийларча қийноққа солиб, ўлдимларга сабабчи бўлган, зона «положенец»ини таниб олинг

Мусулмонларни ваҳшийларча қийноққа солиб, ўлдимларга сабабчи бўлган, зона «положенец»ини таниб олинг
93 views
05 March 2020 - 10:34

ЗАРАФШОНДАГИ 64/48-СОНЛИ ЗОНАДА МУСУЛМОНЛАРНИ ВАҲШИЙЛАРЧА ҚИЙНОҚҚА СОЛИБ, ЎЛДИМЛАРГА САБАБЧИ БЎЛГАН, ЗОНА «ПОЛОЖЕНЕЦ» ИНИ ТАНИБ ОЛИНГ!

(Маълумотлар гувоҳ бўлган ва қийноқларга солинган шахслардан тўпланди)

Эски тузум даврида қамоқхоналарда ваҳшийларча қийноқлар ва диний маҳкумларни ўлдирилган ҳолатлар ҳақида маълумотлар жуда кўп.

Зарафшон 64/48 сонли зонаси Ўзбекистоннинг энг ёмон, қийноқлар туфайли ўлим ҳолати жуда кўп қайд этилган зоналардан биридир. Зонада бир гуруҳ ички тартибга умуман амал қилмайдиган, фақатгина диний маҳкумлар устидан назорат қилиб, уларни қийноққа солувчи, маҳкумлaрдан иборат гуруҳ бўлган. Уларни зона тилида “Қоралар”, деб аталган. Шу гуруҳнинг каттаси (Положенец), кимни ўлиши, кимни қийноққа солиш ва қай услубда қийнашни белгилаб берувчи, ҳукмдор бўлган.

Ўша шахс, Жаҳонгир Шарипов – 48-зона положенеци, жиноят оламидаги лақаби «Жахон Писка».

«Жаҳон Писка» бошчилигидаги қораларга зона ички тартибига бўйсинмаслик ваколати берилган эди. Зонада яна қўшимча ички тартиб (положение) бўлган. Бу тартиб диний маҳкумлар учун ишлаб чиқилган тартиб. Унинг назорати ва ижросини қоралар бошқарган.

Диний маҳкумларни исталган вақтда ёки ҳар белгиланган вақтда аёвсиз қийноққа солинарди. Қишнинг совуқ кунларида музлаб турган бассейнга ялонғоч ҳолда ташлаш, қўл, оёқ, қовурғаларини синдириш, арматурага латта ўраб, сон ва думба қисмларига ҳушдан кетгунча, аёвсиз уриларди. Бу қийноқлар амалга ошириладиган жойда, фақат қоралар яшар ва у жой уларнинг тилида «уй» деб аталарди. Пaложение тартиби бўйича, диний маҳкумлар бошини умуман кўтармай юриши, фақат оёқ учига қараб юриш, рухсатсиз ён, орт, орқага ёка тепага қараш, берухсат бир қадам босиш, 3 секунддан ортиқ кўзини юмиб туриш мумкин бўлмаган. Акс ҳолда, жазо муқаррар бўлган! Ҳаттоки, хожатхонaда эшикни ёптирмай, кузатиб туришган.

Қийноқларга чидолмай бир маҳкум ўзини 1200 градусли ғишт пиширувчи печкага ташлаб юборган. Икки маҳкум қийноқлар зўрлигидан баланд вишкадан ўзини асфальтга ташлаб юбориб вафот этган. Бундай воқеалар жуда кўп бўлган…

Жаҳон Писка буйруғи билан қанча маҳкум қийноқдан ҳалок бўлган.

Ҳозирда қийноқлар йўқотилди. Бу тизимни ўйлаб топиб, бошқарган шахслар қамалди. Лекин, буни ижро этган Жаҳон Пискага ўхшаш шахсларнинг озодликда юриши адолатсизликдир!

Постни кўплаб бегуноҳ қонларни тўккан, золимни халқимиз таниб олсин, деган мақсадда ёздик.