Хаос давом этади

Хаос давом этади
77 views
10 March 2020 - 11:50

ХАОС ДАВОМ ЭТАДИ

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, 9 март куни Ашраф Ғани иккинчи муддат Афғонистон президенти сифатида қасамëдга келтирилди.

Айни шу куни Ғанининг сайловлардаги асосий рақиби Абдулло Абдулло ҳам президент сифатида қасамëд қилди.

Иккита инаугурация маросимини тўхтатиш юзасидан олиб борилган музокаралар натижа бермаганидан сўнг бир-бирига яқин жойлашган саройларда ўтказилган иккала қасамëд маросимида юзлаб меҳмон қатнашди.

АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзод¸ мамлакатдаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Скотт Миллер¸ қолаверса аксар хориж дипломатлари Ашраф Ғанини қасамëдга келтириш маросимида қатнашди.

Муқобил қасамëд маросими арафасида Абдулло Абдулло ўзTwitter саҳифасида “ҳақиқий демократияга садоқатимизни ҳеч ким йўқ қила олмайди”¸ “бўҳрондан чиқишнинг ягона йўли¸ сохта овозларни бекор қилиш”дир¸ деб ëзди.

28 сентябрь куни ўтказилган президент сайловлари натижаси рақиблар ўртасидаги кескин жанжалга сабаб бўлди.

Расмий сайлов комиссияси Ашраф Ғанини ғолиб деб эълон қилган бўлса¸ бу хулосани тан олмаган Абдулло Абдулло ўзини ғолиб деб¸ муқобил ҳукумат тузишини эълон қилди.

Сайлов комиссияси хулосасига кўра¸ Ғани сайловчиларнинг 50 фоиз¸ Абдулло эса¸ 39 фоиз овозини олган.

Сиëсий рақиблар ўртасидаги бу можаро АҚШ етакчилигида Толибон билан тузилган тинчлик келишуви ижросини хавф остида қолдирди.

Афғонистонда икки ҳокимиятчилик бўҳрони бошлангани ортидан Толибон Кобул ҳукумати билан режалаштирилган музокараларнинг бекор қилинганини билдирди.

ЎХҲ ахборот бўлими