Бизнинг иқтисодиётимизни ким бошқараяпти?

Бизнинг иқтисодиётимизни ким бошқараяпти?
73 views
13 March 2020 - 21:29

БИЗНИНГ ИҚТИСОДИЁТИМИЗНИ КИМ БОШҚАРАЯПТИ?

«Ўзавтосаноат» хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтиришни таклиф қилди.

Компаниянинг матбуот хизмати шундай дейилади: «Ўзбекистон автомобиль бозоридаги глобал ислоҳотлар доирасида, соғлом рақобатбардош экотизимни яратиш мақсадида » Ўзавтосаноат «томонидан Ўзбекистон бозорига олиб кирилаётган хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтириш бўйича дастур ташаббуси билан чиқилди». Таклиф яқин муддатлар ичида мутасадди давлат ижоралари томонидан кўриб чиқилади, дея таъкидлайди компания.

Ажойиб янгилик ва бундай таклиф билан чиққан «Ўзавтосаноат»га баракалла дейиш керак. Фақат айрим саволлар туғилади:

 Кўп йиллар давомида бизнинг иқтисодиётмизни хароб қилиб келган ва ҳозирга қадар мавжуд бўлган, сунъий равишда яратилган ушбу монополия нима учун аввалроқ бузиб ташланмади?

– Рақобат муҳитини яратиш бўйича энг оддий ташаббус ва элементар чораларни кўриш учун, ўзининг монопол мавқеини сақлаб қолишдан энг кўп манфаатдор бўлган монополистга бундай таклиф билан чиқиш нима учун керак бўлиб қолди?

– Меъёридан ортиқ миқдордаги божхона тўловларини пасайтириш хақидаги таклифни энди айнан ким кўтариб чиқиши керак?

– Бундай таклифлар билан аллақачон чиқиши керак бўлган давлат тузилмалари: иқтисодиёт, молия, транспорт вазирликлари, монополияга қарши қўмита ва Вазирлар Маҳкамаси нима билан шуғулланишмоқда?

Ёки бизнинг иқтисодимиз монополистик компаниялар томонидан бошқарилиб, уларнинг монополиясини фақат улар хоҳлаган пайтдагина тугатиш мумкинми? Давлат тузилмалари фақат уларнинг хоҳиш-иродаларини бажарувчими?

Ҳақиқатдан ҳам бизнинг иқтисод ва давлат бошқарув тизимимиз ажабланарли.

Юлий Юсупов

Манба: tarjumon.uz