Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Аҳмедов Баҳодир Мажидович ёҳуд Маданият Вазирлиги тизимининг коррупцион схемалари ҳақида. 2-қисм

Аҳмедов Баҳодир Мажидович ёҳуд Маданият Вазирлиги тизимининг коррупцион схемалари ҳақида. 2-қисм
16 Mart 2020 - 20:52 'да юкланди ва 1018 марта ўқилди.

АҲМЕДОВ БАҲОДИР МАЖИДОВИЧ ЁҲУД МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИНИНГ КОРРУПЦИОН СХЕМАЛАРИ ҲАҚИДА. 2-қисм

Коррупция шундай бир иллатки бугунги кунда ҳаммани ваҳима солаётган коронавирус ёки “COVID-19” деб аталаётган, дунёда ўзининг иқтисодий салоҳияти, илм-фан техника ютуқлари билан мақтанаётган “ман” деган қудратли давлатни ўз исканжасига олишга қодир вируснининг худди ўзи.

Қарангки бир ой муқаддам Хитойда бошланган бу вирус қисқа фурсатда ер шарини аксарият қисмини эгаллай олишни уддалади.

Худди шу каби коррупция ҳам жамиятнинг ўз исканжасига оладиган даҳшатли иллатки, у вирус инсон организмини кемирса, коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларини топтайди, бозор муносабатларига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлашувига олиб келади, уюшган жиноятчилик, терроризм каби иллатларга “доя”лик қилиб хавф кўламини кун сайин ошириб боради.

Коронавирус билан Ўзбекистондаги коррупциянинг ягона фарқи вирус инсон организмида тезда бўй кўрсатса, тизимдаги коррупция узоқ муддат тизим ичида яшаб, кемириб бирдан қулатади.

Биз аввалги сафар коррупцияга қулоғигача ботган Маданият вазирлиги ҳақидаги айрим тафсилотлар билан ўртоқлашгандик. Аввалги мақола сўнггида биз Маданият вазирлиги тизимидаги коррупция ҳақидаги фактларни ошкор қилишда давом этишимизни айтгандик. Ваъдага мувофиқ биз давом этамиз. Шундай қилиб…

Аҳмедов Баҳодир Мажидовичдан сўнг Алишер Навоий номидаги академик катта театр директори Махмуд Мўминович Муродов вазирлик курсисини эгаллади. Қисқа фурсат вазирликка раҳбарлик қилган даврида Муродов театр актёрлари, умуман вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларда ишловчи, республиканинг бошқа вилоятидан келган ходимларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйиш эвазига пора олишни максимал нуқтага чиқарди.

Бундан аввалги Аҳмедов Баҳодир вазирлик пайтида ҳам прописка эвазига “ўлпон” олиш амалиёти мавжуд эди, лекин Муродов буни ўзига хос трендга чиқарди. Бунга сабаб Муродов вазирликда бундан бошқа қайси йўналишлардан “даромад” олишни билмас эди. Тизимни кушандаси бўлган “уддабурон”лар бу ҳақда йўналиш беришни хоҳламасди. Аҳир ким ҳам еб турган нонини яримта қилишни хоҳларди дейсиз.

Шу тариқа Маҳмуд Муродовнинг вазирликдаги саргуашти кўпга чўзилмади, у яна аввалги жойига қайтарилди. Шундай қилиб… Сайфуллаевнинг “катта саҳна”га қайтиши. Бахтиёр Сайфуллаевни маданият ва санъат соҳасига алоқаси бор одам борки уни танимаган ва у ҳақда эшитмаган. Сайфуллаев ҳақида эски авлод вакиллари, масалан 90 йилларда олийгоҳда шу соҳада ўқиган кишилар уни устоз деб билишади. Бироқ унинг, таълим соҳасидаги 2012-2017 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган янги авлод вакиллари у ҳақидаги фикрлари позитив деб бўлмайди.

Талабалар орасида унинг фамилиясини қисматига нисбат бериб Сайфуллаев “Сейф-пуллаев” пулни сейфга жойла деган масхаромуз ном билан ҳам яхши танишади. Айтганларимиз қуруқ гап бўпқолмаслиги учун унинг ректорлик давридаги айрим кирдикорларига қисқа мисол келтириб ўтамиз.

Маданият ва санъат институтида кириш имтхонларини асосини ижодий имтхонлар ташкил қилади. Бу шундай жараёнки имтхон комиссияси бўлади кирасиз, комиссиядан бошқа гувох бўлмайди, имтхон топширасиз 1 баллдан 76 баллгача бўлган баллардан бирини сизга қўйиб беришади бу бутун институтга кириш учун тўплашингиз керак бўлган баллнинг тенг ярми демакдир. 2015-2016 йилларда ижодий имтхон учун битта талаба минимал 1000 (минг) доллардан 5000 (беш минг) долларгача пора беришга мажбур бўлган.

Билакс баллар сунъий равишда пасайтирилиб кириш имкониятлар қисқариши муқаррар эди. Маданият ва санъат институтига ректор бўлиб юрган кезларида Сайфуллаев энг ишончлилардан ўзига хос команда тузган.

Команданинг собиқ моҳир ўйинчиларидан бери Маданият ва санъат институти қошидаги маданият ходимларининг малака ошириш маркази директори Отабек Хасанов эди. Бугун Отабек Хасанов Президент бошқарув академиясида бўлажак ҳоким ва раҳбарларга сиёсатшунослик, бошқарув санъат фанларидан дарс бериб келмоқда.

Қизиқ, сиёсатшунослик дарсликларида коррупцияни сиёсий аҳлоқсизлик деб малакаланса, собиқ коррупционер (балки ҳозир ҳам) мураббийлик қилган ҳокими раҳбарлардан нимани кутиш мумкин?!

Сайфуллаев ана шу тариқа коррупцион фаолиятини вазирликка раҳбар бўлиб келган заҳоти давом эттирди. Бунинг учун албатта унга энг ишончлилардан сараланган команда керак эди. Сайфуллаев командаси аъзоларининг мажбурияти ҳар қандай порахўрлик, коррупцион схемалардан келадиган “даромад”ни вазирни “курс”га қўйган ҳолда ўзлаштириш ва эвазига вазир ажратган улушга рози бўлиш.

Маданият вазирлигидаги собиқ вазир Сайфуллаевнинг командаси қуйидагилардан таркиб топган:

1. Йигитали Очилов – Маданият вазирлиги ишлар бошқармаси бошлиғи. Асосий вазифаси бюджетдан моддий-техника базасидан ажратиладиган маблағларни “ими-жими”да “туя” қилишдан иборат. Қўшимча вазифаси ёз ойларида ишончли абитуриентларни топиб, пулини олиб вазир орқали уларни хожатини чиқариш.

2. Шахло Абдуллаева – Маданият вазирлиги Музейларнинг ривожлантириш бошқармаси бошлиғи. Асосий вазифаси музейлар қурилишларидан келадиган “откать”ларни назорат қилиш, сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган музейларни пул тушумларини маълум қисмини Сайфуллаев “ҳамёни”га йўналтириш.

3. Фарруҳ Ботиров – вазир ёрдамчиси. Асосий вазифаси вазир орқали битириши керак бўлган ҳар турдаги ишларни моддий манфаат эвазига амалга оширишда воситачилик қилиш.

4. Азимова Азиза – Кадрлар бошқармаси бошлиғи. Асосий вазифаси эгаллаб турган лавозимидан келиб чиқади.

Сайфуллаев бугунги кунда сенатга “кетган” бўлсада, собиқ вазирнинг командаси ҳалиҳам вазирликда ўз фаолиятларини давом эттирмоқдалар, Сайфуллаевга кун ора вазирликда бўлаётган жараёнлар, амалдаги вазир Озодбек Назарбековнинг қабул қиладиган қарорларини муҳокама қилиб вазирликдаги Сайфуллаев таъсирини сақлаб қолишга уринмоқда. Ўтган ва бугунги мақолаларни умумлаштириб хулоса қилинса, Баҳодир Аҳмедов ва Бахтиёр Сайфуллаевнинг гумашталари бу вазирликда фаолиятини тўхтатмас экан, амалдаги вазир Озодбек Назарбековга қарши саботажлар, унинг қабул қиладиган тўғри қарорларга қаршиликлар тўхтамаслиги турган гап. Биз жамоамиз билан уларнинг кирдикорларини фош этишда давом этамиз.

Сарвар Пискентий

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube