Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Эргаш, нууу…

Эргаш, нууу…
18 Mart 2020 - 12:42 'да юкланди ва 978 марта ўқилди.

ЭРГАШ, НУУУ…

(Ҳикоямас, бўлгани…)

Эргаш ўлипти…

Ҳамма Ўзбекистонда коронавиурс ваҳмасию, бозор давраси ташвишида… Гўёки, оч қолиб кетгудек. Мен эса баҳорнинг илиқ тунларида келган машъум хабар тўлкинида чўкиб кетаётгандек бўламан.

Олдин ширин эсланган, йиллар чангида беланган эски хотиралар энди маъюс…

Ўтган асрнинг (қаранг-а, ўтган аср дейдиган ҳам бўлиб қолдик, классиклармидикки? ) етмишинчи йиллари охири, саксончи йиллар боши…

Вузгородокда ижодкор талабаларга маълум ва машхур №2 ётоқхонанинг икккинчи қаватида тимқора қош, тимқора кўз, сулувданда-сулув, Бухоронинг шоира қизи барно йигитга эланади

– Эргаш, нууу…

Ҳали студент бўлмаган биз абутуриентлар эшик тирқишидан бир нималарни кўрмоқ бўламиз, дилларимиз ширин энтикиб, Эргашга ҳам ҳавас, ҳам… муҳаббатга, ўткинчи ишққа бахиллик билан қараймиз. Кейин… оқшомга яқин саксон бешинчининг тўртинчи қаватига кўтарилиб, кўҳна ўлканинг ғариб қишлоқларидан Тошкент томон оч чумчуқдек донга учиб келган, ҳали қиз лаби таъмини билмаган бўз йигитларга-бизларга кўзлари ёниб, бироз нописанддек гапиради:

-Шеърлари зўр! Ўзи ундан-да зўр!

-Ҳа-а-а…

-Уҳҳҳ!

-Ээээ… опқочма!

-Учинчи курсда ўқиркан, тўрт ёш катта бўлса… нима қипти? Мопасаннинг суйгани ўзидан 16 ёш катта бўлган!

Ана, Бунин ҳам студенлигида… Есенинни ўкиганмисизлар ўзи?!

Эргаш ишқлар дарёсини тасвирлаб кетади, қуюқ сочларини ғалати силаб қўяди.

Мопасанни, Буниндан ўрисча ўқиганимиз «Аллея любви»сини эслаб, тамшангандек бўламиз, «Азизам»да ёнамиз… Есенинга ўхшагимиз келади.

Ҳам ҳавас, ҳам сулув қизга ички бир ўсмирлик бахиллиги, қизғаниш ва соғинчлик ишқ тўлқинида анграямиз, чунон эпкинамизки, адоғи йўқ…

Қишлоқдаги уйимда ранги униқаётган адёлга бурканганча яқин хотираларни ёдга келтираман, ҳали бузилмаган сандали кули оёғимга тегади, илиқ…

Ўтган қишнинг совуқча кунида Тошкентга келиб, оқшомда ҳар доимгидек Эргашга телефон қилдим.

-Қаердасиз? Ҳозир етиб бораман, нима олиб борай?…

Ярим соат ўтар-ўтмас, қўлида халта, туркман элчихонаси олдида пайдо бўлади.

-Уйга кирмаймиз, ҳаммаси шетда,-халтани шалдиратиб қўяди Эргаш.

-Хоп.

Йўлак бўйлаб, талабалик давримизда «Биринчи муҳаббатим»ни ширин хиргойилаб берган қизни хотираси ҳурматига ҳар доимгидек «Голубая купала»га қараб юрамиз.

-Обба Равшаней! Жўра, зап иш қиласизда келиб-кетиб, а биз… ҳечки бу қурилиш-турмушлардан бундай ортиб… -чуқур хўрсинади у. Меҳрибон, йиллар оша соддалик инган олдинги қув кўзлари манга соғинчлик қарайди, Қобилни сўрайди.

-Телефон қилдингизми, келмадими?-атрофга аланглади.

– Банд экан, мажлисга чақиришипти, шофёри айтди. Кетаверарканмиз, бўшаса, ўзи телефон қиларкан.

-Кемайди, телефонам қилмайди, катта одамни мажлиси кўп. Эндии…Баҳорни соғиндингизми? Келяптими ўзи, ёмғири йўқ-ку?-муғомбирона тиржаяди. Кейин жиддий тортиб, бугунги ташвишлар, ички туризм ҳақида гапиради.

-Туризмни ривожлантириш керак, журналлар олиб келдим. Хужанд ҳам Қўқонга қарарди, бир юртни болаларимиз. Бизга қўшилинг, ҳали яна бирлашамиз, топишмасак бўлмайди. Кўпроқ келиб туринг, ишлайлик. Зап иш қилгансиз лекин, Би-Би-Сига ўтиб!

-Би-Би-Симас, «Америка овози»!

-Фарқи нима, ҳаммаси бир гўр! Хаммаларинг…-тўхтаб қолади у.

-Душманмизми?

-Унақамасдаа жўраа. Душман дедимми?- соғинчга йўғрилган ва яна бир нима ташвишларга кўмилган кўз билан менга тикилади:

-Юринг, …ни эслайлик.

Ўша кунлари «Мовий гумбазлар» таъмирдайди. Атрофи ўралган жойдан ҳар доимги жойимизни топиб, қайси бир қурувчи қолдириб кетган комбензон билан чангларни тозалаган бўламиз, жойимизни ажратиб, халтани бўшатамиз. Менам уйда шоша-пиша това қиздириб пиширганим, ҳали совумаган «Тўхтаниёз ота» колбасаларини, сыр, балиқ ва тўғралган пиёзни пакетдан чиқараман.

-Ҳиммм. Пиёзни… яхши қилибсиз. Саксон бешинчи обшежитни сексияларида 15 тийинлик қатиқ билан а?…- хўрсинади Эргаш. Кейин айлана тўғралган пиёз паррахаларини негадир бармоқлари билан ёяди, бир нима излаган бўлиб, алахсийди. Менга ўйланиб қарайдида

-Равшан, сиз мани гапларимгаям, анувиларгаям хафа бўлманг. Американи минг ёмонламасин, мағзава ағдариб янисалар ҳам, ўзини панда тутсаларам ҳаммаси кўкча қоғозга, ўша тепакал бобосига номоз ўқийди, орзуси ўша бари муттаҳамларни! Қани, олинг!-дейди шахд билан. Кейин қорайган осмонга, дарахтларга қарарқан, эслайди

-Анави ердаги дарахт кесилиб кетипти, ёдингиздами, «…бизлар ёнган парча шуъламиз, дарахтларга исм битамиз»… Сизники келмаганди-а?-муғомбирлик билан кулиб қарайди.-Ҳозир қаердайикин, невара қараб юргандир, катта қилиб? Алоқа борми, Телеграм, Имо деганлари? Силани топмаганларинг йўқ-ку.

-А йооо, бари қоп кетти. Ҳаммаси… «Ҳаммаси тугади, бари ўтганлар, Умидим қабрига гулхан ёққанлар»,- Гулчапчап деб номлаганимиз …дан ёд айтдим.

-Ҳааа… қандай бўлиб ёдингизда қолипти? Ўзингиз ёзганни ўзингиз билмасдингизу,-кулади у. Кейин эски бугунги улуғлардан улушини эслаб, бирдан аччиғи келади

-Сиз тўғри қиласиз! Босинг, босинг газни! Қизағар… Америкадан қайтиб келиб, мақтаб ётиптию! Эсингиздами, чириган империализмни қанақа ёмонларди,- машҳур давру-давронни тилга олиб, яниб қўяди.

– Ҳа эндиии, майлида, юртни юлдузи бўлса у. Устоз бўлса, айтгани айтганда,-дейман кулиб.

– Битиб кетди қисталоқ! …ни ўлдириб юборди!- алам билан эл суйган шоирни эслайди. – Билармидингиз? Сизлар билмаган нарса йўқ-ку.

-Ҳааа… қўяверинг. Эртага «Камолон»га борамизми?

-Иее?! Сизни зиёратгоҳингиз «Чиғатой»дику? Нима адашяпсиз? …ни эсладингизми? Ўшагинани ўлигиям Тошканда қолиб кетдие! Э, санақа эр топганни! Марказлик билан марказда ном чиқарармуш, тарихда қолармуш. Центр керак экан. мана, ёёёётипти кўкариб! Майли, майли, хўмрайманг, обораман! Борамиз!!!- кўкат солиб димланган балиқни бўлаклаб туриб, Бухорони эслатди.

-Лаби ҳовуздаги мўйсафедни топдингизми?

-Йоооо, Севара… келсангиз, бирга излаймиз деяпти,- деб кулдим.

– Ааа, уми? Тополмайди. Сиз яхшисии… Хивага боринг, чолни… Бобони ўша ерда ўлдиришган.

Қирқ йил олдинги анграйишим такрорланди.

-Нима деёпсиз ўзи? У чол… бобо қоптими? Қанақа ўлдириш?

-Э, Равшан, «Қуёш ҳаммага бир нур сочади» дермидингиз? Айттим-қўйдимда, олинг!

-Йооо, Эргаш! Яна кимни ўлдиришди?

-Ҳеее! «Отаси ўлмаган ким бор, Онаси ўлмаган ким бор?» Ҳаммани! Ҳаммамизни ўлдиришяпти, сўйишяпти! Ёлғонми гапим?! Баримизни етимча қилишди, тирқиратишяпти, боримизни шилишяпти! Сиз ўзи… Нега жимсиз?! Сизларга мумкин-ку!

Эргаш билан гапимиз қочгандек, у Мен бўлгандек, Мен эса У…

-Мухаммаджон акани…

-Ўлди! Ҳа, яхши одам эди, бўшатишиб хато қилишди, Сталинга амал қилиб, Сталинни эслашмадие! Портлашлардан кейин ўғли қамалиб кетганди. Касофат!-картон стаканни бўшатиб, балиқдан газак қиларкан Эргаш қалин қошларини кўтариб, «яна кимни эслайсиз» дегандек менга тикилди.

-Туркистонни кўтараман деган…

-Оббооо! А уям кетти, қозоқда ҳозир. Хотинини ўқлоғида юргандир. Лекин сииз… Хўжанддан келиб Туркистон дейсиз? Очангизни кўрсатишмайдими?

-«Дебате о свободе»чи? Юриптиларми?- устозни эсга оламан.

– Бэээ! Домлани жин урармиди, қип-қизил коммунистку! Булбуллари сайраган!

-Ҳааа… бир айтишиб эди. Майлида, сайрагани дуруст, «Боғларида гуллар чаман» бўлса.

Эргаш кулади.

-Олинг! Хотинни дастидан уйда тунамаган шоирлар учун!-Эргаш ароқни негадир секин ичаркан, тўлқин сочини бармоклари билан тараб қўйди. Оламиз.

Эски шаҳарни, Соғбон кўчадаги кичкина ҳовли, Акром, Рўзибой, Оллоёр, Ўлмас ака, Эшқобил акаларни эсладик.

-Ўшанда жуҳудни уйида нима бўлганди? Ўлмас ака немисча шеър ўкирмиди анунга?Дерезани нега синдиргандиларинг ўзи?-Эргаш бир нималарни эслагандек ғалати қаради. Кейин яна саксонинчи йилларда янги қурилган тўққиз қаватли ятоқхонада Қашқадарёнинг бўлажак номдор шоира қизи билан бўлган хира суҳбатни эслаймиз.

– …устозини эр қилганда … ака ўлмасди! Бу қиз қишлоқда гап бўлса, қирқ кун бўларди. Зато … ака билан яшарди, ана, бугун унақалар болалаб кетишдию!

-Тўғри!

-… акаям қишлоққа қайтмасди! Ўлмасди, ўлсаям… Тошкентда ўларди, кейин кўмишарди-да, ўша қишлоққа! Нима топди таппидан бошқа?! Ўзи… Гулчапчапга ўхшаган эркак қиз қолмади бу ерда. Манга қаранг, қизингиз борми?

-Бор.

-Бўлсааа… Очил Тоғаевнинг айтганларини қиласизми?

– Йўқ! Ўзини танлагани бўлади, лекииин… Худони ўзи домлани йўлига соляпти чоғим.

-Аааа, ана кўрдизми?! Сиз барибир «тоғани ўғли»сиз. Сиз балооо!… «Тепакал»ни бекорга беришмайди.

Ўзимни мақталгандек туйиб, ўнғайсизланаман, Эргашга ёв қарайман…

Ўша даврларда номи энди чиқаётган хипча, бугун донғи кетган санамлардан, телеюлдузлардан, яна бир-икки эски «жинди»лардан, бугунги бевалардан сўзланамиз, сурпаси юпқалигича ўлиб кетган зўрларга картон стакан уриштирамиз.

-Манга қаранг, бууу… Америка яна нимани бошлаяпти? Туркистонни одам қиберармиди?

– Нимани бошларкан?-ўзим билмаган бирнимани англагим келади…

Гурунгимиз айни қизиганда бир йигит келди, бу ердан суриш керак экан. Турамиз.

-Равшан, кетдик, «Навоий»га борамиз, шетдагиси етар. А сан бўлсанг, одобни ўрган мишиқи! Ким катта қилган сани?- Эргаш йигитга хезланди.

-Юринг, ҳаммаси жойида, унга тиркалманг, атроф ўралган, аслида киришимиз тўғримасди,-дедим уни босиб.

-Нимаси тўғримасди, нимаси тўғримасди? Гулчапчапга нима дердик кейин?

Кулиб юбордим, бояги қоровуллик қилган йигитга қарадим, у ҳам қизиқсиниб турган экан.

-Амаки, шоирмисизлар? Қанақа бомжлар кирдийикан деб бироз кузатдим, шеър ўқийсизлармией?

-Бироз шунақароқ.

-Унақа бўлсааа… Рауф Парфини танирмидиларинг?…

Йигитга астойдил қизиқиб қарадим.

-Бу Рауф акани сўраяпти-ку Эргаш. Ўзимизникиларданга ўхшайди.

Энгашиб, пакетларни тахлаётган дўстим бошини кўтарди.

-Билса, ўқисинчи. Қани ўқи, ярамас мишиқи!- у йигитга олайиб, жуда яниб қаради.

Водийни боласига ўхшайди. Бироз ийманди, пича ўйландида, қўй кўзларини қисганча маҳзун ўқий бошлади, овози ширали экан.

Чиқмасми қуёш балқиб
Боқмасми қодир худо!
Алвидо, она халқим,
Алвидо эй, алвидо.
Ўзбекмомо авлоди,
Ўзота ўғлонлари,
Рост бўлди юрак доди,
Қонларга тўлғонлари.
Денгизи қуриб битди,
Дарёлари оқмасми,
Наҳот бизни ер ютди,
Қодир худо боқмасми?
Туркистонни бўлдилар,
Парчаланди бемажол.
Устимиздан кулдилар
Ул ёвузлар бемалол.
Чиқмасми қуёш балқиб…

Эргаш каловланиб утирди, турди, яна утирди.

-Сааан, манга қара, яхши болага ўхшайсан, ич буни!- Эргаш ароқ қуйилган қоғоз стаканни йигитга узатди.

-Амаки, мен ичмайман. Бу – ҳаром!

-Ҳаром?! Гулчапчапни дарахтини ким кесди?! Нимага чинорларимизни йиқитдиларинг?! Майдонингни бошимга ураманми ман? Балки, ану чиройли қизларни қўлидагилар ҳам ҳаромдир? Ҳалол нима қолди ўзи?!-Эргашники тутди.

-Э, амаки, мен кесмадим, яқинда келганман Тошкентга,- қоровул йигит ҳадиксиранди, атрофни номигагина ўраган чодир оша ўтган-кетганларга қарай бошлади.

-Яқинда кепти, бузилмапти ҳали бу бола,-Эргаш озғин йигитни елкасидан тутганча ўзига қаратди.

-Парфини таниган… ичади!

Йигит унга тик қараб турдида, туйқус стаканни кўтариб, ичиб юборди. Ростданам ўрганмаган шекилли, ўқчиди, кўзлари ёшланиб кетди, ўзини тутиб жилмайди. Ўнг юзида қиз болага ўхшаб, кулгичи бор экан.

– Сан болаа, манга қара, водийга қайт, бу ерда пачоғинг чиқиб кетади, тандир сомса пиширсанг ҳам кунинг ўтади. Бу ерда… бу ерда сомсангга гўшт тугул, отқулоқ ҳам тегмайди санга, тушуняпсанми?…
Эргаш яна бир нималар демоқчи бўлди, ғудрандию, йигитчани елкасига қоқиб қўркан, чап қўли билан кўксидан итарди.

– Санга жавоб, кетавер! Бизам кетамиз, юринг Равшан, ҳали Гулини эслашимиз керак… Йўқ, тўхта! Эй, менга қарачи,-кетаётган йигитни чақираркан, қўлимдаги пакетларни юлқигандек олди. Ёнига келиб қолган йигитчага тутди

-Қани, мана буларни ол! Ол деяпман санга! Пулинг борми?

Жавобини кутмасдан, курткасидан бир нечта эллик мингталик пулларни олди, довдираган йигитни шими чўнтакларига тиқди.

-Уйингга қайт, мол боқ, теплица қил, уй сол, хотин ол, бола туғдир, ўғил бўлсин. Лекин… Отини Эргаш қўйма! Энди Эргашлардан қўрбоши чиқмайди. Бор энди, кетавер! Кет дедим!!!

Эргаш бир зум тин олди, йўлаклардан чодир оша чўчинқираб қараётганларга эътибор бермаганча, мениям ёддан чиқариб, катта йўлга чиқиб кетди.

Бирданига олдинги учрашувимизда ўзига сўраган олти тонна цемент ёдимга тушди. Эргаш уни сўрамадику? Қурилиш килаётганди, нима бўлдийикин?…

Ортидан тикилиб қолдим. Назаримда Эргаш елкасида олти тонна цементни орқалаб кетаётгандек эди…
Эргаш ўлипти…

Ўлмадинг дўстим, узоқ хотираларимизда, жўралик ёдимизда бир умр яшайсан Эргаш!..

Сиз Эргашни танирмидингиз?… Аллаев фамилияси…

Равшан Шамс

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube