Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Алп Эр Тўнга – Туркий халқлар бобокалони

Алп Эр Тўнга – Туркий халқлар бобокалони
23 Mart 2020 - 14:51 'да юкланди ва 663 марта ўқилди.

АЛП ЭР ТЎНГА – ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР БОБОКАЛОНИ

Алп Эр Тўнга таниқли ҳарбий саркарда ва машҳур давлат арбоби бўлиб, у туркий халқлар бобокалони ҳисобланади. Туркий манбаларда у Алп Эр Тўнга ва Тўнга Алп Эр, форсий манбаларда Афросиёб номи билан тилга олинган. Демак, Алп Эр Тўнга ва Афросиёб, аслида, битта шахснинг туркий ва форсий номлари бўлиб, у Турон давлатининг асосчисидир.

Туркшунослик илмининг асосчиси бўлган машҳур олим Маҳмуд Кошғарий ўзининг “Девону луғотит турк” (1071-1072) китобида Алп сўзини қуйидагича изоҳлайди: “Алп – ботир, қаҳрамон”. Сўнгра китобда Алп Эр Тўнга ҳақидаги машҳур марсия келади.[20]

Тўнга (тонга) сўзи эса девонда қуйидагича изоҳланади: “Тона – йўлбарс жинсидан бўлган бир хил ҳайвон. У филнинг кушандасидир. Бу сўзнинг асосий маъноси шудир. Лекин бу сўз туркларда маъноси ўзгарган ҳолда қўлланади. Бу сўз, кўпинча, одамларга лақаб ўрнида ишлатилади. Чунончи, Тонахон, Тона тегин ва шунинг кабилар.

Туркларнинг улуғ хони Афросиёбни Тона Алп Эр, деб атар эдилар. Йўлбарс каби кучли баҳодир одам, демакдир”.[21]

Демак, Алп Эр Тўнга сўзининг луғавий маъноси “Йўлбарс каби кучли одам, ботир ва қаҳрамон эр” демакдир. Туркий халқларда ботир саркардалар ва подшоҳлар номига, одатда, Алп сўзи қўшиб ишлатилган. Алп Эр Тўнга бу номни ўзига исм қилиб олган дастлабки инсон, туркий халқларнинг илк хоқони (хони) ҳисобланади. Кейинчалик ўзбек халқ эпосида 90 алп бўлганлиги, сўнгги алп Алпомиш эканлиги куйланган.

Алп Эр Тўнганинг форсий манбаларда ўз номи билан тилга олинмай, балки Афросиёб, деб аталишига нима сабаб бўлган? Афросиёб икки сўз: афро ва сиёб сўзларидан ташкил топган. “Афрос” сўзи арабча бўлиб, от маъносини билдиради. Эрон афсоналари ва ёзма адабиётидаги қаҳрамонлар номига азалдан от (асп) сўзи қўшиб ишлатилган. Масалан, “Шоҳнома”да Гуштасп, Аржасп, Луҳрасп каби кўплаб номлар учрайди. Сиёб эса сиёҳ об, яъни қора сув, демакдир. Хуллас, Афросиёб форсчада қора от, қора отлиқ маъноларини беради. Қора сўзи фақат ранг (сифат) маъносида қўлланмай, бу тушунчанинг туркий халқларда кучли, баҳодир каби маънолари ҳам мавжудлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. (Бу ўринда кейинчалик ташкил топган туркий сулола – Қорахонийлар давлатининг номланиши бевосита шу сўзнинг кейинги маъносидан олинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Ҳатто Туркистон тарихида Қорахитойлар давлати бўлганлиги ҳам маълум.) Бироқ форслар Афросиёбни ёвузлик ва даҳшатнинг тимсолига айлантирганлар. Тожик қомусларида эса Афросиёб сўзи қўрқинч ва даҳшат солувчи маъносида изоҳланади.

Алп Эр Тўнганинг болалик ва ёшлик йиллари тўғрисидаги маълумотлар кам сақланиб қолган. Унинг аждодлари ва келиб чиқиши тўғрисида турли-туман мулоҳазалар бор. Бироқ Алп Эр Тўнга туркий қавмга мансуб бўлганлиги инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат ҳисобланади.

Қомусий олим ва буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний (973-1048) ўзининг машҳур “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” (1000 йилда ёзилган) асарида қуйидагича таъкидлайди: “Афросиёб ибн Буманж ибн Ийнат ибн Ришман ибн Турк ибн Забанасп ибн Аршасп ибн Туж. Ниҳоят, Манучеҳр Афросиёбдан подшоҳликни (тортиб) олиб, уни (Эрондан) ҳайдади. Кейин иккови машҳур бир отишма туфайли ярашдилар”.[22]

Беруний бошқа бир ўринда “Авесто” китобига таяниб, Каюмарсдан бошланган пешдодий подшоҳларнинг исмлари келтирилган жойда Афросиёб Эронда 12 йил подшоҳлик қилганлигини айтиб ўтади.[23]

Туркий шоир ва давлат арбоби Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” достонида Маҳмуд Кошғарий каби Тўнга Алп Эр фаолиятига юқори баҳо беради. “Туркий Шоҳнома” номи билан шуҳрат қозонган бу асарда Алп Эр Тўнга фаолияти қуйидагича мадҳ этилади ва таърифланади:

“Назар солиб қарасанг, турк беклари, турк бекларининг энг яхшилари, улар орасида энг номи машҳури ва бахти кулиб боққани Тўнга Алп Эр номли бек эди.

Мушоҳадаси кенг, санъат – ҳунарлари беҳисоб кўп, билимли, заковатли сара одам ўша эди.

Тожиклар уни Афросиёб деб атайдилар, у талай элларни ўз тасарруфига олган эди.

Тожиклар у ҳақда китобда ёзиб қолдирганлар, бўлмаса, у ҳақда ким нимани ҳам биларди”.[24]

Хуллас, бу ўринда Юсуф Хос Ҳожиб томонидан Алп Эр Тўнга фақат зўр жангчи ҳамда саркарда ва қўмондон сифатида улуғланмасдан, балки буюк давлат арбоби, мамлакат ва давлат бошқарувининг катта ташкилотчиси сифатида намоён бўлади.

Буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий (1441-1501) эса Берунийдан 500 йил кейин ўзининг “Тарихи мулуки Ажам” асарида Алп Эр Тўнгага сал бошқачароқ баҳо беради: “Афросиёб. Они баъзи дебдурларким, Пушанг бинни Тур бинни Фаридун ўғлидур. Ва баъзи анинг нисбати Каюмарсға еткурубдурлар. Аммо бурунғи дурустроқдур. Чун Навдарни (Манучеҳрнинг ўғли бўлган Эрон шоҳи – Қ.Р.) ўлтурди, Эрон мулкини андоқ буздики, оз ерда маъмурлуқ қолди… Афросиёб подшоҳлиги ўн икки йил эрди”.[25]

Бугунги кунда Ўзбекистонда кўплаб тарихчи олимларимиз (археологлар, манбашунослар, шарқшунослар, этнологлар ва б.) Алп Эр Тўнгани тарихий шахс сифатида тан олгилари келмайди. Аслида, масаланинг илдизи рус шарқшунослари В.В.Григорьев (1816-1881) ва В.В.Бартольд (1869-1930) асарларига бориб тақалади.

В.В.Бартольднинг ёзишича, “Қорахонийлар Эрон таъсири остида қолганлари учун ўзларини афсонавий Турон подшоҳига нисбат бериб, отини Афросиёб, деб юритадилар. Ҳолбуки, бу термин тамоман туркча эмасдир”. Тарихдан маълумки, рус шарқшунослари ўз фаолиятлари билан Россия империясининг босқинчилик ва мустамлакачилик сиёсатини амалга оширишда ўз ҳукуматларига муайян даражада хизмат қилишган.

Шарқшунос олим Ашраф Аҳмедовнинг ёзишича, “Бартольд Ўрта Осиё халқлари тарихи, этнографияси ва психологиясини чуқур ўрганган олим бўлса-да, Туркистон халқи маданиятини объектив ва ҳаққоний баҳолай олмади, маълум даражада уни камситди… Чунки Бартольд чор Россияси мустамлакачилигининг идеологи эди, у европаликларнинг осиёликлардан устунлиги ғоясини олға сурди ва шу устунликни илмий ва мафкуравий жиҳатдан асослашга хизмат қилди”.[26]

Айнан В.В.Бартольд ва бошқа Россия шарқшунослари таъсирида совет тарихи фанида ХХ асрга келиб Алп Эр Тўнга тарихий шахс мақомидан маҳрум қилинди. Коммунистик мафкура бунинг учун барча воситаларни ишга солди. Турон давлати ва Афросиёб ҳақидаги фикрлар эса сафсатага чиқарилди. Афсуски, бу мафкуранинг бундай оғир таъсиридан бугунги кунда ҳам кўплаб машҳур ўзбек олимлари (улар сафида ҳатто академиклар ҳам бор) қутила олишмаяпти. Бу ўринда тожикистонлик олимлар тўғрисида ҳатто гапириб ўтиришнинг ҳам ҳожати йўқ. Бироқ бундан 53 йил муқаддам нашр этилган Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари 1-жилдига илова қилинган изоҳларда икки бетлик ихчам “Афросиёб” мақоласи мавжуд. Мақола муаллифи машҳур тилшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Солиҳ Муталлибов (1900-1979) тарихий асарларда Афросиёб тўғрисидаги фикрлар бениҳоя кўплигини таъкидлаб, девондаги маълумотлар Афросиёбнинг тарихий шахс эканлигини тасдиқлайди, деган тўғри ва дадил хулосага келади. У “Афросиёб – афсонавий шахс” деб ҳукм чиқарган рус шарқшунослари В.В.Григорьев ва академик В.В.Бартольд фикрларини ўз изоҳида кескин танқид қилади. Ушбу ўринда жасур тилшунос олимимиз С.Муталлибовнинг бу мақолада кўрсатиб ўтган Афросиёб ҳақидаги айрим фикрларини келтириб ўтамиз:
“Афросиёб”

Маҳмуд Кошғарий девонида Афросиёбни Алп Эртўнга деб кўрсатса, “Қутадғу билиг” автори Юсуф Хос Ҳожиб Афросиёб деб кўрсатади…

“Равзатус сафо”, “Тарихи мулуки Ажам”да Афросиёб тўғрисида жуда кўп маълумотлар бор. Буларда у ғоят золим подшоҳ сифатида тасвирланади. “Шоҳнома”да унинг Зол ва Рустамлар билан кураши анчагина жойни ишғол қилади. Навоий Афросиёб тўғрисида икки байт ёзиш билан чекланади…

Хулоса: тарихий асарларда Афросиёб тўғрисида маълумотлар бениҳоят кўпдир…

Девондаги маълумотлар Афросиёбнинг тарихий шахс эканлигини тасдиқлайди.

Афросиёб Афридун ёки Фаридуннинг Тур исмли ўғлининг набираси Эшанг ёки Хушангнинг ўғлидир. Манучеҳр енгилгач, Манучеҳр ўғли Навзар дадасининг ўчини олиш мақсадида Афросиёбга қарши жанг қилиб, енгилади. Афросиёб Навзарга қарши махсус ҳозирлик билан жанг бошлайди. Навзарни ҳалок қилади ва бутун Эронни қўлда тутади, қаттиқ зулм остида ҳукм юргизади.

Афросиёбнинг марказий шаҳри Кошғар эди. Ҳавоси яхши бўлгани учун у доим шу ерда яшар эди. Бухтуннаср ўғли Батзанни шу қизи билан яширин алоқада бўлгани учун Жаруқ деган шаҳарга қамаган эди. Баъзилар бу шаҳарларни Афросиёбнинг Марвий Шоҳижаҳон деган ўғли бино қилган дейишади. Афросиёбнинг Барсағон шаҳрини шу бино қилган эди. Маҳмуд Кошғарийнинг бобоси шу шаҳарда яшаган. Юнгу водийси Афросиёб ўғли қурдирган Бормон шаҳрига оқади. Тарим сўзи Афросиёб авлодидан бўлган хотинларгагина қўлланилади. Қотун сўзи Афросиёбнинг қизларидан бўлганларнинг номидир. Девонда Афросиёб таржимаи ҳолига оид бу маълумотлардан бошқа Афросиёбга оид тўртликлар ҳам анчагина бор. Лекин улар девоннинг ҳар ерида, ҳар қайси жилдда чочиқдир. Парчалар Афросиёбни моҳир жанговар сифатида таърифлайди. Жанглардаги қаҳрамонлиги, душманларга зарба беришдаги маҳорати, баҳодирлиги таърифланади ва унинг ўлимига афсус баён қилинади.

Машҳур “Қутадғу билиг” автори Юсуф Хос Ҳожиб бошқа бир ерда Афросиёбни ёлғиз қаҳрамонгина эмас, давлат идорасига маҳоратли билимдон тарзида сифатлайди. XI асрнинг ушбу тадқиқотчи олимлари Маҳмуд Кошғарий ва Юсуф Хос Ҳожибларнинг Афросиёб ҳақидаги маълумотлари, шубҳасиз, ишончлидир”.[27]

Бу ўринда С.Муталлибов девон материаллари асосида Афросиёбни тарихий шахс сифатида кўрсатади ва баҳолайди. Олимнинг совет даврида айтган бу фикрларига девоннинг биринчи жилди чиққандан кейин айрим эътирозлар бўлганлиги учун у Маҳмуд Кошғарий китобининг иккинчи жилди охирида махсус келтирилган “Тот” номли изоҳда яна Алп Эр Тўнга тарихий шахс эканлигини ўта ҳалимлик, бироқ қатъият билан қуйидагича кўрсатади:

“Афросиёбни Бартольд каби мўътабар олимлар афсонавий шахс, деб кўрсатганлар. Шунинг учун бу фикр кўпчиликка синггиб кетган эди. Маҳмуд Кошғарийнинг бу ҳақдаги маълумотлари тамоман бу қарашга зид бўлиб чиқди. Шунинг учун биз бу ҳақда I томда “Девон”даги маълумотлар асосида изоҳ бердик (қ. “Девон” таржимаси, I том, 493-бет).

Лекин айрим олимлар ҳануз Афросиёб ҳақида шубҳаланадилар. Ҳатто баъзилар уни махсус жой номи деган мулоҳазалар юритадилар. Шунинг учун биз ўз мулоҳазамизни қувватлаб, бу ҳақда яна кичик изоҳни мувофиқ топдик.

Илгари тадқиқотлар – акад. Бартольд, В.В.Григорьевлар Афросиёбни афсонавий ном деган даъволарида улар бу сўзни туркий эмаслигига асосланганлар. Дарҳақиқат, бу сўз форсча сўздир. Шунинг учун буни туркий халқлар қаҳрамони, деб кўрсатиш олимларнинг афсонавий ном деган қарашларини қувватлайди. Аммо “Қутадғу билиг” авторининг маълумотига кўра, бу қаҳрамоннинг асл номи Тунга алп эр эди. Тожиклар буни “Афросиёб” деб атар эдилар:

Бу турк бекларининг оти белгулук,
Тунга алп эр эрди қути белгулук.
Тожиклар атар они Афросиёб,
Бу Афросиёб алди эллар талаб.

“Девон”да ҳам худди шу мазмун сақланган. Маҳмуд Кошғарий “Тунга алп эр ёки Алп эр тунга” деган ном зикр қилинган ерда, бу – Афросиёб деб изоҳлайди.

Демак, мўътабар олимларимиз академик Бартольд ва Григорьевларнинг “Қутадғу билиг”даги бу фактдан хабарсизликлари уларни адаштирган. Демак, Афросиёб машҳур Баҳодир Алп эр тунгага форслар томонидан берилган номдир. У тарихий шахс­дир. “Девон”да у ҳақидаги қасидадан бир қанча парчалар берилган.

Афросиёбни янглиш тушуниш бир халқ тарихига доир воқеаларни иккинчи бир халққа нисбат беришга элтувчи қўпол хатодир”.

Қаҳрамон Ражабов

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube