Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Мовароуннаҳр қаерда?

Мовароуннаҳр қаерда?
25 Mart 2020 - 13:04 'да юкланди ва 764 марта ўқилди.

МОВАРОУННАҲР ҚАЕРДА?

Юртимиз ҳудудининг қадимги номи сифатида келтирилган Мовароуннаҳр арабча сўз бўлиб, айримлар ўйлагандек, “икки дарё оралиғи” эмас, балки “дарёнинг нариги томони” маъносини англатади. Форслар Жайҳун, қадимги ўзбеклар Ўкуз (ҳўккиз), унинг ўзгарган шакли Окс номи билан греклар атаган Амударёнинг ортидаги ерлар шундай аталган. “Мовароуннаҳр” атамасининг форсча “Вароруд” ёки “Варожайҳун” грекларнинг “Трансоксания” яъни “Окс орти” калка (нусҳа) си ҳам мавжуд.

Юртимиз ҳам араб мамлакатларига нисбатан дарё ортида жойлашгани учун шу номли ҳудуд таркибига киритилган. Ибн Хурдодбеҳ каби айрим араб географлари “Мовароуннаҳр” атамасини Хуросоннинг давоми ёки ал-Машриқ (Шарқ)нинг бир қисми сифатида келтирганлар. Ал-Машриқ тушунчасига эса Хуросон ва Турон ерларидан ташқари, Хиндистон, Хитой, ҳатто Ҳинд ва Тинч океанларидаги Япониягача бўлган ороллар киритилган. Араблар Хуросондан Шарқда Ўкуздан жанубда Ҳиндукуш тоғларигача бўлган Тохаристон ерларини эса «мадунаннаҳр», яъни «дарёнинг пастки томони», деб аташган.

Араб халифалигининг юртимизга қилган юришлари туфайли Мовароуннаҳр термини тилимизга кириб келди. Қадимги элимиз олти бўғин билан айтиладиган, талаффузда ноқулай, мазмунан эса нотўғрилиги сабаб (чунки бизнинг ҳудудда яшовчилар учун “Дарёнинг орти” ҳозирги Афғонистон, Қозоғистон каби ҳудудларни англатади, демак араблар белгилаган манзил табиийки тубдан ўзгариб кетади) терминни дастлаб қабул қилишолмади. Мовароуннаҳр атамаси ўрта аср манбаларида асосан географик ҳудуд сифатида аввал Турон, Турк хоқонлиги ёки Туркистон, маълум вақт эса Хоразм (12-а.нинг охири — 13-а.нинг боши) кабилар таркибига киритилган.

Ислом динини ёйиш деб амалга ошган улкан юришдан олдин халифаликнинг Хуросондаги ноиблари бир неча марта Ўкуз (Амударё) ортига бостириб ўтишган, ва юртимизни “ДАРЁ ОРТИ”, яъни МОВАРОУННАҲР деб атай бошлашган.

Одам ва нарсаларнинг қадимги ўзбекча номлари зўр бериб арабчага ўзгартирилди. Туркистон (Турон) Мовароуннаҳр деб аталадиган бўлди.

1888 йили Ҳиндистонда Муҳаммад Подшоҳ томонидан тартиб берилган форс тилининг изоҳли луғати “Фарҳанге Анандранж”да Турон ҳақида маълумот берилиб, “… Бу юрт араблар томонидан босиб олингач, Мовароуннаҳр деб атала бошланди.” деб изоҳ келтирилади. Туроннинг синоними сифатида Туркистон номи ҳам яқин даврларгача кенг қўлланилди.Теҳрондаги Миллий музейда сақланаётган ўрта асрларда яратилган Осиёнинг умумий харитасидаги Амударё ва Сирдарё атрофидаги ерлар “Туркистон” номи остида қайд қилинган.

“Авесто” да келтирилган «tūra» («tūr») шакли кейинчалик Турон топонимига асос бўлди.

Фирдавсийнинг таҳминан 976-1011 йиллар ичида ёзилган машҳур “Шоҳнома” достонида бу юрт асосли тарзда Турон деб келтирилади.

Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз давлатининг номини “Турон” деб аниқ айтиб қуйган.

Манғит сулоласидан бўлган Бухоро амирлари ўзларини Туркистон ва Турон ҳукмдорлари деб аташган.

Чор Россияси даврида ҳам Туркистон деб аталиб келинган юрт номи октябр тунтаришидан кейин қатағонга учрай бошлади. Мустаъбид Шўро цензураси талабларига биноан бу атама йўқотилиб, ўрнига Ўрта Осиё атамаси ишлатиладиган бўлди.

Мустақилликка эришганимиздан сўнг, тарихий қадриятларимиз, асл атамаларимиз яна қайта тикланмоқда. Буни кейинги вақтларда юртимизда топонимик номларнинг олдингидек тарихий шаклдаги ҳолатига қайтариш учун қилинган катта саъйи ҳаракатларда ҳам кўриш мумкин.

“Дарё орти” маъносини англатувчи “Мовароуннаҳр” айтилиши ноқулайлигидан ташқари мазмунан кемтик. Ватандошларимиз ўз юртини “дарёнинг нариги томони” деб аташлари айниқса араблисон меҳмонларнинг энсасини қотириши мумкин.

“Мовароуннаҳр” қадимийлик нуқтаи назардан Турон ёки Туркистон атамасидан анча ёш. Демак унинг қўлланилиши мамлакатимиз тарихини ҳам қадимги даврларидан анча ёш қилиб қуйиши мумкин.

ЭРКИН МУСУРМАНОВ

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Манашу (ЎХҲ) сайт тез-тез жиддий илмий материаллар бериши билан ҳам олимларнинг эътиборини тортади. Манашу мақола ҳам анча нарсаларга аниқлик киритган.
    Ўрни келганида айтадиган бўлсам, Амударёни “Окс”, “Ўкуз” аташлари мунозараталаб масала.
    Амударёнинг энг аввалги номи Туркийларнинг асосчиси Ўғизхонга нисбат бериб “Ўғиз” деб аталган. Ҳар қайси миллат (тил) уни ўзларича атаганлари сабабли “Окс”, “Ўкуз” ва бошқа атамалар пайдо бўлган.
    Мен бу таклифимни кўп йиллар олдин ҳам такрор-такрор айтганман ва ёзганман.
    Шунга ўхшаш атамаларнинг айримларини туркманлар ҳал қилганлар. Масалан Дашавуз (Ташавуз) атамасини “Дашўғиз” (Узоқ Ўғиз, ёки Ўғиз давлатининг узоқ ҳудуди) деб ўзгартириб тўғри қилдилар. Тан олиш керак, бунда С.Ниёзовнинг роли катта бўлди.
    Туркманбошининг ибораси билан айтганда “ўзбекми, тожикми, еврейми, прсиёнми – ким эканининг ҳам маълуми йўқ”, анаву “барака топкур” ўзбекбоши (И.Каримов) ҳам эътибор қилганида Амударёни “Ўкуз” эмас, “Ўғиз” экани ҳам истимолга кирар эди.

    25/03/2020 16:03
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube