Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Абдулла Қодирий. Рус истибдодини қоралагани учун отилган адиб

Абдулла Қодирий. Рус истибдодини қоралагани учун отилган адиб
31 Mart 2020 - 10:12 'да юкланди ва 625 марта ўқилди.

Россия империяси ҳудудлари Аляска ярим оролидан тортиб то Финляндия ва Польшагача, Қора денгиз қирғоқларидан то Тинч океани сохилларигача, Шимолий Муз океани қирғоқларини ювуб турадиган Таймирь ярим оролидан то Қозоғистон чўлларигача ястаниб ётарди.

Аммо шу қадар катта худудлар ҳам Чор Россиясига камлик қилаётганди. Россия империясининг Ўрта Осиёни босиб олиш режаси анча олдин Пётр-1 замонасидаёқ туғилганди.

Аввалига Бекович-Черкасский экспедицияси ва кейинчалик Оренбург губернатори Перовскийнинг босқинчилик урушлари натижасида Туркистоннинг босиб олингани ҳақида Ўзбекистонда бугун кам эсланади.

Россия босқини арафасидаги давр ҳақида илк бор Абдулла Қодирий ўз романларида ёзишга журъат этган ва бунинг учун Сталин жаллодлари томонидан миллатчиликда айбланиб, 1937 йилда қатл этилган эди.

“Вақт машинаси” рукни остидаги навбатдаги ҳикоямиз буюк адиб Абдулла Қодирий ҳаёти ва қисмати ҳақида. “Элтуз” нашри ўзбекистонлик тарихчи Ихтиёр Эсонов мақолалари асосидаги учинчи кўрсатувни тақдим этади.

Абдулла Қодирий эслаган давр

Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи қахрамони Юсуфбек Хожининг куюнчалик билан – ташқи улуғ душман ватанимиз остоналарида қўр тўкиб ўтирганини эслатиб, бекларга танбех берганини эслаймиз.

Ростдан ҳам, Туркистон ишғолини режалаган Россия империяси учун қипчоқ-сарт (қорачопонлилар) ихтилофи айни муддао эди. Руслар Оқ Мачитни олишга тайёрланиб бостириб келаётган бир пайтда бу ёқда Қўқон хони Худоёрхоннинг қайнатаси Мусулмонқул бошчилигидаги қипчоқлар ва Қўқон хонлиги лашкарбошиси Маллабеклар ўртасида Билқиллам жанги бўлиб ўтади.

Қодирий ёзганидек, ростдан ҳам Қўқон, Тошкент ва бошқа шахарларда қипчоқ оға иниларнинг қирғинбароти давом этаётган эди.

Туркистон хону беклари бир-бирининг гўштини еб тахт талашаётган бир пайтда Россия оқсуякларидан бўлган граф Алексей Разумовскийнинг никоҳсиз туғилган ўғли Оренбург генерал губернатори, Василий Перовский бошчилигидаги 2168 та сараланган аскар Оқ-Мачитни олиш учун келишаётганди.

Бу қўшиннинг 89 та зобити, учта генерали ва ўн еттита замбараги бўлгани инобатга олинса, уларнинг нияти нечоғлик жиддий бўлганини кўриш мумкин. 1853-йилнинг 3-июль куни Оқ-Мачит мудофаси бошланади.

Бузилган тарих

Совет тарихчилари гўё, Ўрта Осиё хонликлари ўз хохишлари билан Россия таркибига кирган деган обсурд ёлғон ғояни тарғиб қилиб, Туркистон халқлари тарихини сохталиштиришга зўр беришади. Ўзбек совет тарихчиларининг катта қисми ҳам айни тутуруқсиз ғояни қўллаб қувватлайди. Бу мавзуда не не олимлар, доцент, профессор, академик унвонларини олишмаган. Энг ачинарлиси айни олимлар ва уларнинг шогирдлари бугун ҳам эски маърузаларини ўқишда давом этишмоқда.

Аслида Туркистоннинг яқин тарихи Россия манфаати йўлидаги қонли урушлар, хоинликлар ва қабоҳатга тўла. Шунингдек рус империяси Туркистон экспанциясини, мағлубиятга учраган Қрим уришидан олдинроқ бошлагани маълум.

Хуллас юқорида айтганимиздек, Оренбург генерал губернатори Василий Перовский Амударё ва  Сирдарёнинг иккала сохилида жойлашган Қўқон ва Хива хонликларига тегишли қалъаларни босиб олиш ва бузиб ташлашни таклиф қилиб император Николай-1 га хат йўллайди.

Бу йўлда дастлаб Оқ-Мачит қўрғонини олиш зарурлигини уқтиради. Дархақиқат Оқ-Мачит (хозирги Қозоғистоннинг Қизил Ўрда шахри) Туркистон ўлкасининг  дарвозаси эди. Бу қалъани Қўқон хони Амир Умархон 1817-йилда форпост сифатида бунёд қилдирган эди.

Оқ-Мачит Тошкент-Бухоро-Хивага олиб борувчи йўллар кесимида Ғарбий Сибирь-Тўрғай платформаларини, Троицк-Оренбург йўлларини боғловчи ўта муҳим стратегик ҳудудда жойлашган эди.

Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олишга қарор қилганини 1852-йилнинг бахорида рус армиясининг Авлиё отага ҳужум қилганидан ҳам билса бўлади. Бу хужум Аральск қўрғонида шакллантирилган генерал обер-квартирмейстер Бларомберг бошчилигидаги 170 кишилик отряд билан бўлади.

Россия империясининг дастлабки ҳамласини Ёқуббек исмли Қўқон беки мардонавор қайтаради. Руслар Оқ-Мачитни ололмасдан чекинадилар. Перовский иккинчи ҳамлага тайёрлана бошлайди.

Қўқон хонлиги беги Муҳаммад Валихон ўзининг бор йўғи уч юз аскари билан қалъа ҳимоясига отланади. Эътироф этиш керак, ҳарбий қурол аслаҳанинг такомиллиги жихатидан русларда катта устунлик бор эди.

Капитализмга қадам қўйган Европа ва жахоннинг қудратли давлатларидан бўлган Россия армияси билан тараққиётдан ортда қолиб кетган мамлакат армиялари ўртасида фарқ катта эди.

Лекин бу дегани босқинчиларни енгиб бўлмайди дегани эмас эди. Буни 170 йил олдин Оқ Мачитни химоя қилган қахрамон аждодларимиз исботлаб беришган, ўша жангда қатнашган рус зобитларининг ўзлари ҳам буни тан олишганди. Қўқон сарбозларининг аниқ нишонга отишларию, қўлбола бомбаларни улоқтиришдаги маҳорати ҳақидаги эътирофлар тарих саҳифаларига битилган.

Қалъани химоя қилган уч юз жангчидан 242 таси шахид кетгани, 52 таси ярадор бўлиб сафдан чиққани, мудофаа учун бор йўғи олти киши қолсаям, жангни давом эттира олишгани ҳақиқий қаҳрамонлик эди.

Рус армияси Оқ-Мачитни 160 та снаряд, 40 та ракета билан ўққа тутиб, нихоят деворларини қулатиб, кейин шаҳарни ишғол қилганини қандай баҳолаш мумкин?

Агар мудофага ўн-ўн беш минг қўшини билан Қўқон хони ёрдамга келганида, эҳтимол тарих мутлақо бошқа тарзда ёзилган, рус армияси Оқ-Мачитни ололмаслиги аниқ эди.

Аммо Россия империяси Оқ мачитни нафақат олди, балки Туркистон остонасидаги ўз позициясини тўла мустахкамлади.

Энг кир ва қора кунлар…

Қодирий ёзганидай, тарихимизнинг энг кир ва қора кунлари келмоқда эди. 1853-1855 йилларда Россия Қрим уришига тортилади. Бу даврда у Туркистонга мутлақо эътибор бера олмасди. У барча кучларини Европага сафарбар қилган эди. Қандай қилиб, шундай қулай пайтда Оқ Мачитни қайтариб олмаслик мумкинлигига бугун фақат хайрон қолиш мумкин.

Демак ташқи сиёсатни ўша пайтда чиндан ҳам Қодирийнинг “Ўтган кунлари” қаҳрамони Юсуфбек Ҳожини “узоқдаги ёвни кўраяпти” дея масхара қилган калвак ва нодон одамлар бошқарган эди. Ана шундай калтабин сиёсат, орадан ўн-ўн беш йил ўтиб Туркистоннинг  Россия тарафидан босиб олинишига олиб келди.

Абдулла Қодирий “Ўтган кунлар” романи кахрамонлари  Отабек ва Кумушнинг севги мухаббати тарихи фонида биринчи навбатда Туркистон халқларининг нима сабабдан Россия мустамлакасига айлангани, хонликларнинг мағлубиятлари сабабларини асл моҳиятини тушунтирмоқчи бўлган.

Агар Қодирий фақат икки ёш мухаббати фожеасини ёзганида, бу воқеаларни тарихий жараёнларга боғлаб ўтирмасди.

Абдулла Қодирий ўз асарларида биринчи навбатда хонликларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий тизими, инфратузилмасининг  нақадар аянчли холга келиб қолгани, давлат тепасида иқтидорли одамларнинг нихоятда камлигини, бошқарув аппарати, суд, таълим ва бошқа соҳалар виждонсиз, амалпараст, хоин, пасткаш одамлар қўлига ўтиб қолганини алам ва изтироб ёзади.

Лекин Қодирий ўша чиркин даврда ҳам Туркистонда билимли, тадбирли, зиёли ва халол одамлар бўлганини эътироф этади.

Асар қахрамонлари Юсуфбек Хожи, Отабек, Ўтабой қушбегилари шахсида Туркистонни яқинлашиб келаётган бало қазодан, Россия империяси истибдодидан қутқариб қолиши мумкин бўлган одамларни кўради.

Абдулла Қодирий жадидлар ичидаги нисбатан ёш авлод бўлсада, уларнинг энг истеьдодлиси эди. Мен бемалол қўрқмасдан шуни айта оламанки, ўзбек адабиётида Абдулла Қодирийдан олдин ҳам, кейин ҳам бундай улкан романчи адиб бўлмаган.

Донишманд тужжорнинг ўғли

Абдулла Қодирий 1894-йилнинг 10-апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган. Отаси Қодир бобо давлатманд тужжорлардан бўлган. Қодир бобо жуда узоқ умр кўриб, 102 ёшга кириб вафот этган. Қодир бобо жуда донишманд, кўпни кўрган зехнли одам бўлган.

Абдулла Қодирий отасидан кўп нарсаларни, хаёт мактабини ўрганади. Отасининг ибратли хикояларини  эшитиб, катта бўлган Абдулла Қодирийнинг дунёқараши юксак шаклланади. Менимча, “Ўтган кунлар” даги Отабек бежизга савдогар образида берилмаган.  Абдулла Қодирий Отабекда ўз отасининг касбини, унинг олийжаноб, ватанпарвар қалбини кўрган.

Абдулла Қодирий 1904-1906-йиллар мусулмон мактабида таълим олади. Айнан шу даврда жадидлар ҳаракати Туркистонни қамраб ола бошлаган эди.

Замонасининг илғор кишиларидан бўлган Қодир бобо Абдуллани Рус тузем мактабида ўқитади. Бу бежиз эмасди. Кўпни кўрган Қодир бобо Россиянинг тараққиёт босқичи Туркистондан анча олдинга кетганини кўриб, билиб турган.

“Ўтган кунлар”даги Отабекни Зиё шохичининг уйидаги зиёфатда Ўрусия тараққиёти хақида айтган гапларини эсланг.

Ғарб тараққиёти билан танишиш учун ўша даврда рус тили ва рус адабиёти билан танишиш зарурлигини адибнинг отаси жуда яхши тушунган. Бу нарсани жадидлар ҳам яхши англашган. Чунки у даврларда ҳали инглиз ва бошқа европа тилларини ўрганишнинг деярли иложи йўқ эди.

Шунинг учун отаси Абдуллани рус тузем мактабида ўқитганди. 1908-1912-йилларда рус тузем мактабида таҳсил олган Абдулла Қодирий рус ва ғарб адабиёти билан танишган. 1912-йилдан унинг ижодий фаолияти бошланган.

Абдулла Қодирий 1917-йилда Абулқосим мадрасасида таҳсил олиб, араб ва форс тилларини ҳам ўрганади.

1924-1925-йилларда Москвада Брюсов адабий курсида ҳам малака оширади.

1926-йилдан “Муштум” сатира журналида ишлаган адибнинг хақиқий истеъдоди  кўрина бошлайди. Инқилобдан кейин Туркистон мухторияти ва жадидлар ҳаракатининг тор-мор бўлиши Абдулла Қодирийни изтиробга солади.

Қодирий бахайбат империянинг большевиклар тимсолида янгиланган талқини миллат учун қанчалик касофатли эканлигини, шунингдек ўзини дунёдаги энг адолатли, энг халқпарвар, энг инсоний кўрсатаётган ва бунга авом халкни ишонтира олган, қўй терисини ёпинган тузум – большевизмга қарши очиқдан-очиқ курашиб бўлмаслигини хам яхши англарди.

Адибга шуҳрат келтирган асар 

Абдулла Қодирий бу тузумга қарши ўз ижоди орқали, адабиёт орқали яъни қалам орқали курашишга бел боғлайди. Унинг “Муштум” журналидаги карикатура ва ҳажвиялари Туркистон жамиятини мана шундай қулликка олиб келган иллатларни  аёвсиз фош қиларди.

Алифни калтак дейдиган уламолар, халқни бидьат ва хурофат ботқоғига ботираётган каззоб муллалар, очкўз, маишатпараст, маънавий бузуқ бойлар, илмсиз ким нима деса ишониб кетаверадиган лақма, содда ҳам маънавий, ҳам моддий қашшоқларнинг устидан куларди.

Бу кулгулар остида аслида Қодирийнинг изтироби, дардлари ётарди. Ўз изтиробларини у ўзбек романчилигидаги дастлабки асари “Ўтган кунлар”га жо этган эди.

Адиб бу ўлмас асарини уч йил, 1922-1925-йиллар мобайнида ёзади. Роман чоп этилгач, адибга  миллат миқиёсидаги оламшумул шухрат олиб келади.

Халқ бу асарда ўзининг хақиқий тарихини, ўзини мохиятини, орзу умидларини ва ниҳоят улкан фожеасини кўра олганди.

Асар шу даражада машхур бўлиб кетадики, халқ ўз фарзандларига Отабек, Кумуш исмларини кўплаб қўядиган бўлди.

1929-йили Қодирий иккинчи катта асари “Мехробдан чаён” романини ёзиб тугатди. Бу асарида ҳам Қодирий ўша-ўша Россия империясининг Туркистонни босиб олиши даврида бўлган Худоёрхон замони хақида хикоя қилади.

Асарда  Қодирий ўз қахрамонлари – Анвар ва Раъно тимсолида худди Отабек ва Кумуш каби жамиятни, халқни янги даврга олиб чиқа оладиган ёшлар бўлганига, аммо улар озчилик бўлгани учун муаффақиятсизликка учраганларига ишора қилади.

Қодирий ўз асари билан жамият тизгини ўша пайтда очкўз ва пасткаш одамлар қўлида бўлганини кўрсата олганди.

Бу икки асардан кейин, фақатгина битта асар “Обид кетмон” яратилди. Нима учун буюк адиб бошқа асар яратмади экан деб ўйга толаман. Чунки адиб дахо эди. У Сталинизмни йиртқич, халқларни бир қолипга солувчи манқуртлаштириш сиёсатини кўтара олмади.

Адиб бошқалар каби бу тузумни улуғлаш билан сталинизмга сидқидилдан хизмат қилишни истамади.

Абдулла Қодирий миллатни бор ютуқларию камчиликлари, иллатларини; унинг менталитетини, характерини жуда яхши билган.

Асарларида у  ўзининг фожеали  тугайдиган тақдирини, худди олдиндан кўра олгандай туюлади. У худди чақимчи иғвогар Хомиду, мехроб ичида юрган чаён мулла Абдураҳмонларни олдиндан башорат қилгандай туюлади.

Абдулла Қодирий ҳақида эсларкан шоир Мухаммад Юсуфнинг

“Қодирийни сотиб шоир бўлганлар –

Меҳробингдан чиққан чаёнларинг бор”

деган мисралари чарх ураверади хаёлимда.

Меҳробдан чиққан чаёнлар 

1937-йил тарихга Сталиннинг қақшатқич террор йили сифатида кирди. Айнан ўша йили Қодирийнинг устидан НКВД га адабиёт намоёндаларининг чакув хатлари боради.

Ёзувчи Набижон Боқий ўтган асрнинг 80 йилларда Ўзбекистондаги КГБ архивларига киришга муваффақ бўлган камгина ёзувчиларнинг бири. У ўзи кўрган ҳужжатлар асосида Қодирий ва Чўлпонларнинг қатл этилишига Ғафур Ғулом, Ғайратий, Олим Шарофутдинов каби ёзувчилар чақуви сабаб бўлганига оид ҳужжатларни очиқлаган эди.

“Элтуз” нашрига берган интервьюсида 63 яшар адиб Набижон Боқий ўзининг “Қатлнома” китобига асос бўлган айни ҳужжатларни эслайди.

Қодирийни узларига устоз санаган, орқасидан найза санчган бу хақиқий мехробдан чиққан чаёнлар, хақиқий Ҳомиду, мулла Абдураҳмонлар буюк адибни Сталиннинг репрессив ўлим машинасига ем қилишади.

Абдулла Қодирий 1937-йилнинг 31-декабрь куни НКВД тарафидан миллатчиликда, аксилинқилобий, буржуазия адабиётини, бой феоддалларни улуғлашда ва яна бир қанча тутуруғи йўқ айбловлар билан айбланиб қамоққа олинади. Қодирийни салкам бир йил НКВД тергов изоляторида сўроқ қилишади.

Сиз кўраётган Қодирийнинг оҳирги сурати ўша қамоқхонада олинган.

Бу сурат мени  ларзага солади. Қодирийнинг кўзларида қанчалик катта изтироб, дард, ҳавотирни кўриш мумкин. Бу фақат жисмоний қийноқларнинггина акси бўлмаса керак.

Қодирий ўз жисмининг маҳв этилишидан эмас, авлодлари, миллати келажагини кутаётган фожеаларни ўйлаб изтироб чекаётгандай гўё.

1938-йил 4-октябрь куни бир гуруҳ жадидлар билан бирга Туркистоннинг улуғ фарзанди, буюк адиб Абдулла Қодирий НКВД жаллодлари тарафидан отилади.

Адибни сотганлар албатта ўша пайтда амал поғоналарига кутарилишган, большевиклар берган садақаларни олишган ёки муқаррар жазодан омон колишган. Шундан сўнг Қодирийнинг номи, унинг асарлари совет хукумати тарафидан тақиқланган.

Тасаввур қилинг, ўша мудхиш 30-йилларда агар уйингизда “Ўтган кунлар”,  “Мехробдан чаён” ёки хатто совет мафкурасига озми кўпми хизмат қилган “Обид кетмон” асари топилса тамом халқ душмани сифатида  узоқ йилларга қамалишингиз ва хатто отилиб кетишингиз ҳам хеч гап бўлмаган.

Абдулла  Қодирий номи 1956-йилги  КПСС нинг 20-сьездидан кейин яъни Никита Сергеевич Хрушчёвнинг Сталин шахси ва унинг қатағонлари танқид қилинган нутқидан кейин оқланади.

1957-йили Абдулла Қодирий тўлиқ оқланиб, асарлари яна қайта чоп этила бошланади.

Абдулла Кодирийнинг “Ўтган кунлар”, “Мехробдан чаён” романлари асосида бадиий фильмлар ишланган.

Айниқса режиссёр Йўлдош Аъзамов сахналаштирган “Ўтган кунлар” бадиий фильми халқ орасида ҳудди ўша роман чоп этилган дастлабки йигирманчи йиллар охиридагидай шон-шуҳратга бурканади.

Ҳозирги кунда буюк адиб номига Тошкентда метро бекати, ҳиёбон ва турли кўчаларнинг номлари қўйилган. Уй музейи ҳам яқинда қайта таъмирланди. Аммо Қодирий яшаган давр ва адабиёт ҳамон чукур урганишга мухтож.

Қодирийни ким қатл қилган?

Билмадим, балки бу тасодифдир. Аммо Қодирий ва бошқа буюк жадидларимизни қатл этишга ҳукм чиқарган Ўзбекистон ССР НКВД  махсус учлик трибунали раисларидан бирининг фамилияси Абдураҳмонов Абдужаббор бўлган экан.

Сизнинг ҳам хаёлингизга “Мехробдан чаён”даги  айни персонаж, ёшлигида бачабозлик зиёфатларининг гули бўлган, соқоли ниш ургач бозори касод бўлиб, ҳасадгуй, чақимчи шахсга айланган мулла Абдураҳмон келгандир?

Ҳар ҳолда ўзининг манфур қаҳрамонини Қодирий шундай таърифлаган эди. Аммо кўп ўтмай, тақдирнинг ўйини билан Қодирийнинг қатл ҳукмига айнан Абдураҳмонов доҳил учлик имзо чекади. Буюк адиб гўё ўз асари қахрамонига исм қўяркан, келгусида ўз қисматида мудхиш рол ўйнайдиган шахс фамилияси, яъни бобосининг исми айнан Абдураҳмон бўлишини башорат қилгандай эди.

Бирок Абдурахмонов Абдужабборнинг таржимаи холида 1907-йили унинг ҳам Усмон Юсупов каби камбағал бир оилада туғилгани ёзилган.

Қодирий Москвада ўқиб юрган кезлари, 1924-25-йилларда айнан Абдурахмонов ҳам Москва тўқимачилик фабрикасида ишчи бўлиб ишлаётганди.

У ҳам Юсупов каби комсомол фаоли бўлиб большевиклар назарига тушади.

1928-йилда уни Фарғона тўқимачилик фабрикасини ташкил қилиш ишларига бош қилиб юборишади.

1929-йили Абдураҳмоновни Марғилон шаҳар партия шахар қўмитаси биринчи котиблигига сайлашади. Кейинчалик Фарғона, Янгийўл, Қўқон шаҳарлари, Бухоро вилояти партия қўмитаси рахбарлигига тайинланади.

Абдураҳмоновнинг бундай тез кўтарилишига унинг большевикларга сидқидилдан хизмат қилишлари ётарди. У 1938-йилнинг 23-июлидан Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари совети раиси, НКВД махсус учлик гурухи аъзоси бўлади.

1938-1939-йиллардаги репрессияларда актив қатнашади.

1946-йилнинг 15-мартидан Ўзбекистон ССР министрлар совети раиси. СССР олий совети депутати. Махсус тергов гурухи рахбари бўлган Абдураҳмонов большевиклар ва Сталинга қанчалик қулдай хизмат қилмасин, 1948 йили ўзининг ҳам йўқ бўлиб кетишига бир бахя колади.

1947 йилги пахта режасини бажара олмагани учун хайфсан олади. 1950-йили эса Ўзбекистон ССР министрлар совети раиси лавозимидан озод қилинади.

Абдурахмонов яна узоқ йиллар турли лавозимларда ишлайди. Совет хукумати ва партиясига қилган узоқ йиллик садоқатли меҳнати учун 3 марта Ленин ордени, Меҳнат қизил байроқ ордени, 1-даражали ватан уруши орденлари билан тақдирланади.1975-йилда Москва шаҳрида оламдан ўтади.

Совет ҳукумати Абдурахмоновнинг “хизматлари”ни қанчалик эъзозлаган бўлмасин, бугунги кунда Қодирий китобхонлари уни эҳтимол ўзбек меҳробидан чиққан айни чаён – Абдураҳмон каби паст бир маҳлуқ тимсолида эслайди, эҳтимол эсламайди ҳам.

Ихтиёр Эсонов

Манба: eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube