Акс қаҳрамон

Акс қаҳрамон
162 views
31 March 2020 - 11:31

 

 

АКС ҚАҲРАМОН

Қилич ясамоқчун темирни урар
Унинг нақ қалбига, том иссиғида,
Сўнгра тўғри йўлдан юргандай юрар
Ўзи ясаган шу қилич тиғида.

Ҳаёти “майли” дер у нима деса,
Истаган ерида бўлар намоён,
Орқа пландаги ўлими эса
Шон ва шараф билан келар ёнма-ён.

31.3.2020

Муҳаммад Солиҳ