Рамзларнинг фойдаси

Рамзларнинг фойдаси
174 views
01 April 2020 - 18:25

 

 

РАМЗЛАРНИНГ ФОЙДАСИ

Маъно касб этажак бу узун кеча
“Ёрнинг сочи каби узундир” десанг
Касб этгани каби шу қора чечак
“Қалбимда беш бурчак ҳузундир” десанг.

Йиғла эй юрагим, касб этсин маъно
Умр бўйи сенга жилмайган сароб,
Токи парчалансин ёлғончи дунё
Унга боққанингда кўз ёши аро!

01.04.2020

Муҳаммад Солиҳ