Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ғариб истиқбол

Ғариб истиқбол
01 Nisan 2020 - 18:40 'да юкланди ва 914 марта ўқилди.

ҒАРИБ ИСТИҚБОЛ

Ўзбекистонда кўпинча нисбий фаровонлик, айниқса, Каримов даврида чопони ямоқ деҳқоннинг ҳисобидан яратиб келинган. Деҳқон ўлиб-тирилиб етиштирган 1 кило картошка ё пиёз 1 пачка сигарет пулига сотилганини эслолмайман. Ўзим деҳқончиликнинг ичида катта бўлганим учун яхши биламан. Бундан 5-6 йил аввал акамлар 2 минг доллар харажат қилиб сабзи экишди. Бола-чақа билан даладан келмасдан 6 ой меҳнат қилишди. Сотган сабзилари 1000 доллар ҳам бўлгани йўқ.

Бунақалар қанча.

Сабаби чегаралар ёпилиб, нарх сунъий ушлаб турилган. Ясама арзончилик яратилган. Худди ўша чегара маҳаллий ишлаб чиқарувчини касод қилиб, Аргентинадан 1 сўм бож тўламасдан ёғ, Бразилиядан шакар олиб кираётган савдо мафияси учун ҳеч қачон ёпилган эмас. Аммо масалан, совет даврида битта Камазга қовун-тарвуз ортиб, Россияга етиб олган деҳқон пулига “Жигули” олиб минарди.

Буни айниқса, Чустнинг Олмосидан бўлганлар яхши билади. Ўша пайтлар Шерали Жўраев қишда фақат олмослик деҳқонларнинг тўйида хизмат қилган. “Катта деҳқон” дегани, бу ўрта синфдан баландроқ одамлар бўлган. Нарх-навони назорат қилиш керак, фақат бечора деҳқоннинг косасини оқартмаслик ҳисобига эмас, балки субсидиялар орқали. Англияда картошка етиштирадиган деҳқон бир йилда ўртача 12 минг фунт-стерлинг ( $15000 атрофида) даромад қилар экан. Аммо бу даромадни қилиши учун давлат унга бундан уч баробардан ҳам кўп, 44 минг фунт-стерлинг (тақрибан $55000) қийматидаги субсидияларни беради.

Агар шу субсидияни бермаса, 1 кило картошканинг нархи 10 долларга чиқади ёки ҳеч ким картошка экмайди ва давлат чет элдан картошка сотиб олиб, ўзиникини эмас, четдаги деҳқонни боқишга мажбур бўлади. Худди Ўзбекистондагидай. Ўзбекистонда яна ўша эски савдо мафияси Покистон ва Эрондан арзон картошка олиб кириш орқали деҳқонни синдириш билан овора. Аммо инқироз пайтларида айнан деҳқоннинг, эҳтимол, қора кунга асраган картошкасини арзонга сотиш керак бўлади. Картошка ва бошқа маҳсулотларнинг нархини маъмурий йўллар билан тушириш эмас, балки аҳолининг харид қувватини ошириш, деҳқонни ерга эгалик ҳуқуқи ва субсидия, ҳеч бўлмаса, арзон кредитлар билан қўллаб-қувватлаш ҳақида ўйлаш керак.

Токи ҳамманинг, ва биринчи навбатда, деҳқоннинг косаси оқарсин. Бўлмаса деҳқоннинг фарзандлари ўзининг ерида хўжайинлик эмас, Россиянинг қора тупроқларида мардикорлик қилиш билан умр ва тирикчилик ўтказаверади.

Коронавирусдан кейин шу ғариб истиқбол ҳам йўққа чиқяпти.

Паҳлавон Содиқ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube