Мен нима учун Абдурауф Фитратни ҳурмат қиламан?

Мен нима учун Абдурауф Фитратни ҳурмат қиламан?
78 views
02 April 2020 - 13:31

МЕН НИМА УЧУН АБДУРАУФ ФИТРАТНИ ҲУРМАТ ҚИЛАМАН?

Абдурауф Фитрат 1920-йилда Бухоро амирлиги қулатилгач, 1921-йилда ўзбек миллати қаҳрамони Файзулло Хўжайев билан давлат тилидан форсий тилни олиб ташлаб туркий (ўзбек) тилини давлат тили қилиб эълон қилишган. Буни сабабини сўрашганида Абдурауф Фитрат шундай деган экан:

“Биз ким асли наслимиз буюк туркийлар бўла туриб форсий тилида мактаб ва мадраса ўқитишимиз, давлат ҳужжатларини форсийда олиб боришимиз бу бутун миллатга ва ота боболарга ҳиёнатдир. Агар биз буни вақтида тузатмасак тузатиб бўлмас сиёсий воқеаларга олиб келиши мумкин. Яъни биз форс тилини ўзлаштириб ассимилияция бўлган туркийлар (ҳозирги тожикларни назарда тутмоқда) билан қолган туркийлар орасиға оврўполиклар (руслар назарда тутилмоқда) бир кун нифоқ солғай”деган экан.

Буни қаранги А. Фитрат айтганидек 1930-йилда Тожикистон давлати тузилиб Ўзбекистон таркибидан чиқарилган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ҳозирги тожик деган миллат ота тарафдан туркийлардан она тарафи форсийлардан бўлган ва Бухоро амирларининг давлат тилини форсийда олиб борилиши натижасида ўз тилини унутиб форс тилини ўзлаштирган, фан тилида айтсак ассимилияцияга учраган этник ўзбеклардир.

Анвар Пирматов

facebook.com