Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Американи ким кашф этган?

Американи ким кашф этган?
03 Nisan 2020 - 12:07 'да юкланди ва 986 марта ўқилди.

АМЕРИКАНИ КИМ КАШФ ЭТГАН?

Фредерик Старр нинг шарҳлашича, ўрта осиёлик мусулмон олим Абу Райҳон Беруний ўз дарсхона-ҳужрасини тарк этмаган ҳолда Колумбдан бир неча аср аввал Янги Дунёни кашф этган бўлиши мумкин.

Бир асрдан ортиқ давр ичида бир қатор олимлар, ташаббускор ва қизиқувчилар “Американи ҳақиқатан ким кашф этган?” деган саволни илгари сурмоқдалар. Баъзи бир даъволар ўта ғаройиб бўлиб, улар Руд оролларидаги қадимий финикийлар ёки Ўрта Подшоҳликдан Сан-Франциско кўрфази орқали келган хитойликлар хақида маълумотлар беради. ХХ асрнинг 50-йилларида саргузаштпараст норвег сайёҳи ва этнографи Сор Ҳейердал башорат қилишича, перуликлар бу ерларга Колумб денгиз орқали келишидан бир неча асрлар аввал икки Америка ва Полинезия ўртасида ўзларининг ёғочдан ясалган елканли қайиқларида қатнар эканлар.

Агар ақлга сиғмайдиган назарияларни четга суриб қўйсак, кашфиётчи лақабига даъвогар бўлган бир қатор номзодларни топишимиз мумкин. Уларнинг энг биринчиси венециялик денгизчи ва кашфиётчи Зуан Каботто (1450-1499) дир. Унинг даъвоси Колумб Америка қирғоқларига 1498 йилга қадар келмаган деган фактга асосланади. Зуан Каботто эса Шимолий Америка соҳилларига ундан бир йил олдин келган. У Англиядан денгиз оша йўл олган, инглиззабон ўлкаларда Жон Кабот номи билан танилган. Кейин бу мақтов Венециядан Англияга кўчиб ўтади. Аниқланишича, у Бристолда ҳомийлар топган ва Қирол Ҳенри VII дан ёрлиқ (патент) олган. Бироқ асосий ҳомий Лондонда жойлашган Италия Банк Уйи бўлиб чиқади ва шон-шуҳрат яна Италияга қайтади.

Кашфиётлар ва шубҳалар

1966 йили инглиз тадқиқотчиси Алвин Радок 1498 йилга оид Жон Дай исмли инглиз тижоратчиси томонидан Колумбга юборилган мактубни топади. Ушбу мактубда Жон Дайнинг айтишича, “аниқ таъкидлаш мумкинки”, бир йил аввал Кабот зиёрат қилган Шимолий Американинг асосий қирғоқлари ундан аввал Бристол порти (Радокнинг туғилган шаҳри) дан йўл олган денгизчилар томонидан кашф этилган. Радок ўша инглиз денгизчиларининг 1470 йил Америкага етиб келганликларини тасдиқловчи бир қатор ҳужжатларни топган. Афсуски, Радок 2005 йили вафот этаётганида бу ҳужжатларнинг барчасини йўқ қилишни буюрган. Соврин яна бир бор Шимолга йўл олиш арафасида янги шубҳалар пайдо бўлди.

Ушбу баҳслашув доирасида италиялик тарихчи Франческо Жийди-Брус­колли Каботнинг италиялик ҳомийлари ҳақида маълумотларни кашф этган, ушбу маълумотлар – сарғайиб кетган пергамент қоғозига битилган қадимий харитадан иборат бўлиб, диққатни ўзига тортувчи рамзлар мажмуасини ўз ичига олади. Унда айтилишича, Кабот бир неча йиллар олдин юз берган кашфиётни таъкидлаш учун юборилган экан. Итальян тилида ёзилган ушбу харитада зикр қилинишича, венециялик Жованни Кабото (Кабот)га “Янги Ер”га денгиз орқали сафар қилиш вазифаси юклатилган. Дарҳақиқат, “Янги Ер” итальян тилида ноаниқлик артикли “un” билан эмас, балки аниқлик артикли “il” билан берилган. Бу эса Жийди-Брусколининг фикрича, ҳомийлар учун икки Американинг мавжудлиги аввалги кашфиётчининг маълумотлари асосида аниқ бўлган, Каботнинг вазифаси эса ана шу маълумотни тасдиқлаш эди, холос.

Айни пайтда скандинавиялик тадқиқотчилар скандинавия сага битикларини инглизлар ва итальянлардан аввал уларнинг аждодлари Шимолий Америкага денгиз оша сафар қилганликларини тасдиқлаш учун ўргандилар. Викинг халқларининг қиссаси шундан иборатки, улар Гренландиянинг жанубий-ғарбий соҳиллари бўйлаб топилган археологик топилмаларга асосланиб, ҳозирда маълум Гренландия оролларини кашф этиш учун ўзларининг кичкина қайиқларида улкан тўлқинлар оша кириб борганлар. ХХ асрнинг бошларида Ослодаги Кристиания университети профессори Густав Сторм скандинавияликлар Канада соҳиллари яқинига борганликлари ҳақида далиллар келтирди. Уларни Маркланд (Жанубий Лабрадор), Ҳилуланд (Бафин ороли) ва Винланд (Нова Скотиа) деб номладилар.

Қадимги скандинавия битиклари

Бу саргузаштпарастлар орасида Гренландияни кашф этган Эрик Ред (950-1003) нинг ўғли Лейф Эриксон (970-1020) 1000 йили Винландни кўргани билан тарих саҳифаларига кирди. Ҳақиқатан, 1387 йилга оид бўлган битикларда айтилишича, Хирюльф ўғли Бярно исмли шахс Лейф Эриксондан аввал Винландга келган, у 985-986 йилларда йўлидан адашиб, қуруқликни кўриб қолган дейилади. Бироқ бу фикр ўз тасдиғини топмади.

Шундай экан, Американи бундай скандинавиячасига “кашф этиш” қандай маънони билдиради? Лейф Эриксон насроний даъватчи бўлган ва уни Норвегия қироли Олаф I (995-1000 йилларда ҳукм сурган) Гренландияга динни тарқатиш учун юборган. Қайтаётганида, йўлдан жануб тараф оғиб кетган ва Нова Скотияни кўрган. Унинг бу саргузашт чоғида омон қолганидан ҳайратланган скандинавия битиклари муаллифлари уни “омадли Лейф” деб атаганлар.

Эриксондан ташқари Шимолий Америкага яқинлашган аксарият скандинвияликлар тижорат билан шуғулланганлар. Агар уларнинг тижоратлари юришганда эди, улар бу қитъага яна қайтиб борган бўлардилар. Бироқ улар бундай қилмадилар. Уларнинг Шимолий Америка қирғоқларига қилган ягона жиддий сафарлари қизил танли ҳиндулар билан тўқнашувга олиб келди ва улар тез орада кемаларига қараб жуфтакни ростлаб қолдилар. Викингларнинг Янги Оламга келганликларини тасдиқловчи далил 1960 йили Нью-Фаунланднинг шимолий тарафидаги Ланс ёки Мидозда энг жанубда топилди.

Археологларнинг Гренландиядаги Ланс ёки Мидозда кашф этган ибтидоий тарзда сомонли пахсадан қурилган уйлари қолдиқлари ўша скандинавиялик тижоратчиларнинг жасур саргузаштчи эканликларини кўрсатади. Бироқ уларнинг “кашфиётлари” тамомила ўз-ўзидан содир бўлган, бунга сабаб кутилмаган томондан эсган шамол эди. Викинг халқлари ўша ерларни кашф этишни қасд қилиб, ўзларидан аввалгилар етиб келган жойдан бироз узоқроқ масофа сари бор жон-жаҳдларини бериб ҳаракат қилганлар. Улар Гренландия ёки Исландия, ё Норвегияга қайтиб келганларида ўз қиссаларини гулхан атрофида тўпланган тингловчиларга сўзлаб берардилар. Шимолий Америка сари йўл олган викинглар йўлбошчиларининг бирортаси ўқишни ва ёзишни билиши ҳақида ҳеч қандай далил-исбот йўқ.

Омадли Лайфнинг саргузаштларини ўз ичига қамраб олган тарихий ёднома ҳисобланмиш “Ҳамбург черкови епископининг аъмоллари” номли китобни Олмония шимолида Адам Смит (1050- тахминан 1081/1085 йиллар) ёзгунгача тахминан уч авлод ўтди. Адам ва бошқа муаррихлар ҳамда ёдномалар муаллифлари ўз ривоятларини ушбу фавқулодда саёҳатларнинг келиб чиқадиган натижалари ҳақида бирор бир тушунчага эга эканликларини ишора қилишдан холи бўлган қуруқ воқеий услубда баён этганлар.

Айни пайтда викинглар Гренландиядаги ўз базаларидан жануб ва ғарб сари йўл олар эканлар, энг яқин денгиз билан бу жойларни орада бир неча ойлар давом этувчи масофа ажратиб турган соҳилбўйи бўлмаган ерларда тамомила ўзгача воқеа содир бўлди. Бундан 3000 йилдан қўпроқ вақт аввал ҳозирда Ўзбекистон, Туркманистон ва Афғонистон деб аталган катта ўтроқ марказларда савдогарлар ўз молларини Евроосиёнинг турли бурчаклари сари ва Европадан Ҳинд ва Хитойга жўнатар эдилар. Уларнинг ҳозирги кунда ўнлаб замонавий юк машиналари кўтара оладиган молларини туялардан иборат карвонлар ташир эди. Бу ўлкаларда зарб этилган олтин ва кумуш тангалар валюта сифатида Шри Ланкадан тортиб Англиягача қабул қилинар эди. Викинглар бошқа нарсалар қатори ана шу олтин-кумуш тангаларни моҳирлик билан тўпладилар, чунки уларнинг кенг миқёсда қабул қилинишини билар эдилар. Марказий Осиёлик савдогарлар эса ўз ўлкаларига қайтганларида бир неча қаватли бинолар ичида иситгичлар ҳақида батафсил ҳикоя қилиш билан кифояланмай, ўзлари зиёрат қилган ўлкаларнинг жуғрофий табиати ва иқлими ҳақида батафсил маълумотлар ёзар эдилар. Маҳаллий олимлар ана шу ёзувларни тўпладилар ва таҳлил қилдилар.

Фазилатли ақл

Ана шу олимларинг энг буюги Абу Райҳон Беруний эди. У ҳозир Ўзбекистон деб танилган ўлкада Орол денгизи яқинида 973 йили туғилган. У ёшлигидаёқ математика, астрономия, минералогия, география, картография, геометрия ва тригонометрияни мукаммал ўрганди. У форс, араб ва хоразмий тилларида гаплашар эди. Хоразмий тили XII-XIII асрларда Буюк Эронда ҳоким бўлган сунний сулоланинг тилидир. Сўнг у санскрит тилини ҳам ўрганди.

Беруний ёшлик чоғидаёқ ўз юртининг кенглигини ва узунлигини ўлчай олишга муваффақ бўлди. Бошқа жойлар ҳақида ана шундай маълумотларни йиғишни бошлади. Қадимий юнон манбаларига асосланиб, Ўрта Ер денгизи оламидаги юзлаб жойлар ҳақида маълумотлар тўплади. Компаснинг барча нуқталаридан бошқа жойларнинг ҳисобларини қўша бошлади. Клаудио Птолемей каби (тахминан милоддан аввалги 150 йиллар) қадимий олимларнинг асарлари, улардан кейинги янгироқ манбалар ва ўзининг мушоҳадалари асосида Ер куррасининг айлана шаклда эканлигини билди. У 30 ёшга етганда Ер курраси муҳитини аниқ ҳисоблаш учун ўз даврининг энг тараққий этган системаларини қўллар эди. Беруний биринчи бўлиб 16 қадам (4,8 м) лик Ер курраси хусусиятларини кўрсатувчи глобусни яратди, бу нарса ҳатто Уйғониш даврига қадар бирор кимсанинг ақлига келмаган эди.

Беруний Марказий Осиёдаги бир қатор бошқа олимлар изидан борди, улар орасида ҳозирги ўзбекистонлик Аҳмад ал-Фарғоний ҳам бор, у IX асрда экватор узунлик чизиғининг бир даражасини ҳисоблаб, шу асосда Ер куррасининг айланасини ҳисоблаб чиқара олди. Унинг ҳисоб-китоблари Берунийникичалик аниқ бўлмаса-да, бироқ у қадимий юнон олимларининг ҳисоб-китобларидан анча афзал эди ва бу ҳисоб-китоблар “Юлдузлар илмининг тўпламлари” (тахминан 833 й.) номли китоби ўқувчиларнинг кенг оммасини жалб этди. Беш аср сўнг Колумб ал-Фарғоний китобининг лотинча таржимасига дуч келади. У Ер куррасининг доиравийлигини таъкидлагани ҳолда ал-Фарғоний маълумотларини ер куррасининг ҳажми кичик эканлигидан ва уни айланиб сузиб ўтиш мумкин эканлигидан шубҳа қилаётган потенциал ҳомийларни ишонтириш учун қўллади. Шу билан бирга у ал-Фарғоний ўз ҳисоб-китобларида араб миллари эмас, балки рим милларини қўллаган деб хато ҳисоблади. Бу Ер айлана узунлигининг ҳақиқий ҳажмидан 25% камроқ ҳисоблашига сабаб бўлди. Шунингдек, унинг нотўғри тушуниши (эҳтимол, атайлаб қилган бўлса, ажаб эмас) шунга олиб келдики, у Сибанжо (ёки Японияни) Виржиния ороллари яқинида деб ўйлади. Бу хато Колумбнинг ҳомийлардан Хитой сафарига бориши учун маблағ олишида катта аҳамияти бор эди, чунки у нисбатан қисқа сафар бўлади, деб ҳисоблаган эди.

Беруний минералогия фанида ҳам катта ютуқларга эришган, аниқроқ қилиб айтганда, барча турдаги минералларнинг оғирлиги ва нисбий зичлигини, турли минералларнинг табиатдаги реакцияларини ўрганиш асносида солиштирма оғирлик деган тушунчани ихтиро қилган.

Берунийнинг қандай қилиб аниқ ҳисоблашга эришиш қобилиятини касб этгани сир бўлиб қолади. Албатта, бу нарса унинг қандай таълим олгани билан боғлиқ, у қадимий юнон олими Пифагор “Нарсалар рақамлардир” деган назарияни илгари сурган асарларини ўрганган. Бироқ Берунийнинг ўзи кузатган барча нарсаларини қиёслашга бўлган доимий истаги маърифатга чанқоқ бўлган синчков ақли билан биргаликда уни ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган хулосалар чиқаришга олиб келувчи йўлга бошлади. Бу эса уни Колумб, Кабот ва викинглардан кўп томонлама устун бўлишига олиб келди.

1017 йил кириб келиши билан Беруний ўз туғилган юртининг интеллектуал пойтахти Урганчда (ёки Гурганжда) машҳур олим бўлиб танилди. Бироқ шу йили Афғонистондаги ғазналик мутаассиб мусулмон ҳоким Хоразмга юриш қилди. Хоразмни қулатиб, унинг пойтахтини вайрон қилди. Маҳмуд Ғазнавий қаҳри қаттиқ ҳоким сифатида танилган эди. Бироқ у минтақадаги бошқа ҳокимлар қатори ўз атрофига шоирлар ва олимларни йиғишга ҳаракат қилди. У Берунийга Ғазнага келишни ва тадқиқотлари натижаларини ўзи билан олиб келишни буюрди.

Беруний бош урарга жой тополмаганидан сўнг унинг амрига бўйсунишга мажбур бўлди. Айни пайтда шу фурсатдан Маҳмуд Ғазнавий ўтган ўн йилликда босиб олган Ҳинд юртини ўрганиш учун фойдаланди. Бироқ Маҳмуд Ғазнавий оғир табиатли ҳоким эди. Тез орада буни тушуниб етган Беруний ундан узоқлашиб, ҳозирги Покистонда жойлашган Лаҳор шаҳрига кўчиб кетди ва у ерда дунёда биринчи бўлиб, динларни қиёсий ўрганиш борасида ислом ва ҳиндиузм динларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда китоб ёзди. Беруний ўз кузатишлари асосидаги мулоҳазаларини ва оддийгина устурлобни ўзи билан олган ҳолда ҳозирги Исломобод яқинида жойлашган Нанданага кўчиб ўтди.

Беруний Ер айланасини ўлчаш билан боғлиқ бўлган қадимий масалага қайтиб, мана шу мақсадда янги услуб яратди. Бу ўз ичига аниқ кузатишни, доиравий тригонометрияни ва синуслар қонунини қамраб олар эди. Бу текис ер устидаги икки нуқта узоқлигини ишлатишдан анчагина осон эди. Ана шу услуб асосида эришилган натижа бугунги кундаги замонавий техникалар қўллаб аниқланган натижадан бор-йўғи 10,44 мил фарқ қилади, холос.

1030 йили Маҳмуд Ғазнавий вафот этгандан сўнг Беруний қўлёзмаларини тўплаб яна Афғонистоннинг Ғазна шаҳрига қайтиб келади. Маҳмуд Ғазнавийнинг ўғли Масъуд Биринчи (1031-1040 йиллар ҳукм сурган) Берунийни олқишлаб кутиб олади ва унинг илмий тадқиқотлар олиб бориши учун шароит яратиб, барқарор бўлишига ёрдам беради. Беруний бутун ҳаёти давомида солиштирма оғирлик борасида олиб борган тажрибалари асосида тўплаган тадқиқотларини қоғозга туширади, сўнг уни “ал-Қонун ал-Масъудий” (“Масъудий Қонуни”) деб аталган катта тўплам шаклига келтиради. Беруний ушбу китобда астрономия ва у билан боғлиқ бўлган мутахассисликлар борасида ўша даврда маълум бўлган маълумотларни тўплайди.

Беруний “Масъудий Қонуни”да Қуёш ўз ўрнида собит эканлиги ва Ер унинг атрофида айланиши ҳақидаги назарияни илгари сурди. У тўлиқ гелионцентрик дунёқараш фикрига яқин келди, гелиоцентрик борлиқ тушунчаси бошқа вариантлардан мантиқий жиҳатдан кам эмаслигини таъкидлаб, математиклар ва астрономлардан ушбу фикрни ё рад этишни ёки қабул қилишни талаб қилди. Ажабланарли эмаски, “Масъудий Қонуни” сўнгги ўрта аср ва ҳозирги замон оралиғидаги даврнинг энг буюк асарларидан ҳисобланади. Берунийнинг “Масъудий Қонуни”да Шимолий ва Жанубий Америка мавжудлиги ҳақида тахмин қилинган.

Беруний Нанданада олиб борган ер айланаси ҳақидаги тадқиқотларини тақдим қилар экан, янги харитасида маълум бўлган барча географик жойларни янада аниқроқ қилиб белгилади. Узунлик ва кенглик нуқталар рўйхати биринчи мажмуасидан кўра анча кенгайди, фақат Ҳиндистоннинг бир ўзида 70 дан ортиқ жойни ва шунингдек, Евроосиёдаги юзлаб бошқа қуруқлик жойларни ўз ичига қамраб олди.

Беруний ўз маълумотларини ер харитасига кўчирар экан, Евроосиёнинг бутун қуруқлик ҳудуди Ғарбий Африканинг энг чет тарафидан тортиб, то Хитой қирғоқлари шарқининг энг четигача бутун ер куррасининг бешдан икки қисмини ташкил қилишига эътибор берди. Шу сабабли ер юзининг бешдан уч қисми ҳисобга олинмай қолганлигини аниқлади.

Дунё океани

Қадимий асрлардан то Беруний давригача бўлган географлар 15 минг милдан иборат бўшлиқ – Евроосиё қуруқлигини “дунё океани” билан ўралган деб тушунтирар эдилар. Лекин ер юзининг бешдан уч қисми ҳақиқатан ҳам сув билан ўралган эканми? Беруний бу эҳтимолни назарда тутди-ю, лекин уни кузатиш ва мантиқ асосида рад этди. Нисбий оғирликни ўрганиши натижасида қаттиқ минералларнинг аксарияти сувдан оғир эканлиги унга маълум эди. Сув билан тўла олам бу сайёрани жиддий номувозанатга олиб келмайдими: у вақт ўтиши билан бу сайёрани мослашишга мажбур қиладими? Ер куррасининг бешдан икки қисмида қуруқликни юзага келишига олиб келган кучларнинг ернинг қолган бешдан уч қисмида ҳам таъсири бўлмаганми, деган саволни ўртага қўйди. Беруний бунга кўра қаердадир Европа ва Осиё ўртасидаги океаннинг кенг ҳудудларида бир ёки бир неча номаълум қуруқлик ёки қитъалар мавжуд деган хулосага келди.

Бу номаълум қитъалар инсон яшамайдиган бўшлиқларми ёки одамлар яшайдиган қитъаларми? Ушбу масалани ўрганиш учун Беруний узунлик чизиғи хақидаги маълумотларга мурожаат қилди. Агар инсонлар Шимол ва Жануб ўртасида Россиядан то Ҳиндистоннинг жануби ва Африканинг қалбигача бўлган қатта миқёсдаги кенгликда яшар эканлар, у ҳолда номаълум қитъа ёки қитъалар инсон яшамайдиган жойлар бўлса, унда улар ана шу кенгликнинг ёки шимолида, ё жанубида жойлашган.

Ушбу гипотезани ҳал қилиш мақсадида Беруний ўз кузатиш доирасидан ташқарига чиқиб, Аристотелнинг мантиғини қўллади, у фаразлар асосига қурилган хулоса қилиш назариясидир. Евроосиё қуруқлиги тахминан ер камари атрофида чўзилганлигини эътиборга олиб, фараз қилдики, бошқа жойларда юз берган кучли ўзгаришлар натижаси бўлиши мумкин. Ер ҳақидаги мавжуд маълумотлар унга номаълум қитъалар чет шимолдаги ёки чет жанубдаги кенг­лик доирасида жойлашганлиги ҳақида хулоса қилишга асос бермади. Беруний Атлантик ва Тинч океани ўртасида жойлашган қуруқлик жойлар одамлар яшайдиган жойлар деган хулосага келди. Ҳақиқатан ҳам бу шундай эди.

1037 йили Янги Оламнинг борлиги ҳақидаги ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган ушбу натижаларга Беруний ўтган ўттиз йил мобайнида олиб борган илмий изланишлари туфайли эришди.

Беруний ХI асрнинг биринчи учдан бирида Американи кашф этдими? Бир томондан бу саволга мутлақ инкор жавоб бериш мумкин, чунки у ўзи кашф этган Янги Оламни ёки қитъани ўз кўзи билан кўрмаган эди. Бунинг акси, скандинавияликлар Шимолий Америка қирғоғига 1000 йилдан сал олдинроқ ўзлари нимани кашф этганликларини тушунмаган ҳолда қадам қўйдилар. Лейф Эриксон ўрмонларга бой Шимолий Америка қирғоқларига мутлақо аҳамият бермаган эди. Ҳатто у бу ерларга қайтиб келишга ўзини уринтирмади ҳам. Унинг Эриксоннинг сафари ҳақида оғзаки хабарларини тинглаганлар ёки ундан кейин скандинавия ҳужжатларида бу ҳақда ўқиганлар ҳам шундай. Шу билан бирга агар “кашф этиш” скандинавиялик денгизчиларнинг “нерефлектив операциялари”ни ўз ичига олса, у ҳолда соврин викинг қабилаларида кетиши керак.

Бироқ Беруний энг камида ҳар қандай скандинавиялик каби Шимолий Америка кашфиётчиси деган лақабга сазовордир. Берунийнинг ўз натижаларига эришишида қўллаган илмий йўлининг ҳайратга солиш даражаси ана шу натижаларнинг ўзидан кам эмас. Унинг мақсадга эришиш йўлидаги воситалари венециялик ёки скандинавиялик денгизчилар каби омадга таваккал қилиш эмас эди, балки у чуқур мулоҳазалар, аниқ йиғилган фактлар ва ниҳоят даражада аниқ бўлган мантиқ қоришмасидан иборат эди. Дунёни кашф этиш бўйича мана шундай илмий таҳлилни ярим минг йиллик ўтгунгача бошқа бирор кимса қўлламади.

Бу соҳада маълум бўлган барча маълумотларни тўплаб, ўрта асрлардаги юнон, ҳинд ва шунингдек, араб ҳамда марказий осиёлик олимларнинг илмий асарларини ўрганиб чиқиб, Беруний ўзининг натижаларига эришиш учун бутунлай янги услубларни яратди, уларни ўз даврининг энг янги математика, тригонометрия ва геодезия услубларини ҳамда Арасту мантиғининг жиддий услубларини яратди. У ўз натижаларини гипотеза шаклида тақдим қилишга ҳушёрлик билан интилар эди, чунки бошқа тадқиқотчилар унинг натижаларини текширишни ва уларни яхшилашни хоҳлашларини англар эди. Лекин бу нарса яна беш аср давомида юз бермади. Ва ниҳоят, европалик кашфиётчилар унинг гипотезалари тўғри эканлини ва журъатли фикрларини исботладилар.

Эркин бўлиш

Марказий Осиё фарзанди Беруний антик дунёда ва буюк европа кашфиётлари асри ўртасида энг буюк кашфиётчи бўлган, деб айтиш мумкин. Ушбу хулосани Беруний асарларининг икки хислати таъкидлайди. Биринчидан, Беруний диний ёки дунёвий ақидалар, фольклор ёки эртаклар билан боғланиб қолмай, фикрлаш ва мантиқнинг дастурий ва аниқ татбиқи асосида ўз муваффақиятларига эриша олди. Беруний мусулмон эди, бироқ у маданият билан боғлиқ бўлган ислом догмаларидан эркин бўлишга эриша олди, бунга эришиш учун насроний Ғарбдаги олимларга бир неча аср керак бўлган эди. У ўзининг бу ҳайратлантирувчи илмий кашфиётларига денгиздан узоқда, сув билан чегараланмаган бир минтақада яшаб, ўз дарсхона-ҳужрасини тарк этмаган ҳолда илмий қиёслашлар орқали эришди. Беруний ўз илмий хулосаларига тўлиқ амин бўлгани ҳолда уларни шундай тарзда баён этдики, у аниқ йўналишларни кўрсатди ва ҳар қандай кимса бу хулосаларга эргашиши мумкин эди.

Минг йил аввал ушбу энциклопедик олим аниқлаб берган бу йўналишдан бугунги кунда ким устун тура олади?

Бир жиҳатдан, илм ўзининг маърифат мазмуни қандай бўлишидан қатъий назар ўз-ўзидан фойдалидир. Илм нури эса абадий ва сўнмасдир. Илм хизматчиси тиришқоқ толиби илмларнинг уринишларини баҳсда ғолиб чиқиш умидида эмас, балки ана шу илмнинг ўзидан ҳайратга тушганларида мақташлари лозим.

Ҳатто бугунги кунда ҳам Берунийнинг услуби гўёки иррационализм ва хурофот кенг тарқалган ўрта асрлар тубидан осойишта илмий овоз таралаётгандай ақлни ҳайратга солади.

Беруний ана шуларнинг барчасига кўпчилик хурофотга ботган, таассуб ва зўравонлик кенг тарқалган қолоқ минтақа деб ҳисоблаган бир ўлкада яшаб, меҳнат қилиб эриша олди. Берунийнинг туғилган жойи Ўзбекистоннинг ғарбида Орол денгизининг яқинида жойлашган бўлиб, бу денгизга нисбатан собиқ Совет Иттифоқ ХХ асрнинг эллигинчи йилларида мана шу минтақада юз берган ўтган асрнинг энг даҳшатли экологик фожиаларидан бирига сабабчи бўлди. Берунийни ўз ютуқларига Туркманистоннинг Марказий Осиёнинг “Қувайт”ига айлантирган бепоён газ конларидан узоқдаги шимолий ҳудудларида жойлашган узлатдаги бир минтақада эришди. Ўз тадқиқотларини қоғозга туширишни эса у Нандана (Покистоннинг Панжоб иқлимидаги ғарбий минтақа)да амалга оширди. Бу минтақа Жамму ва Кашмирдан бир соатлик йўлда жойлашган бўлиб, бу ерларда кейинчалик Покистон ва Ҳиндистон ўртасида ярим аср давом этган қуролли тўқнашувлар юз беради. “Масъудий Қонуни” китобини ёзган Афғонистондаги Ғазна шаҳрига келсак, ҳозирги кунда бу шаҳарга боришнинг ўзиёқ хавф-хатарли иш бўлиб, Кобул ва Қандаҳордаги миналаштирилган йўллардан ўтиш учун бронемашина ва қўриқчилар керак бўлади.

Шунга қарамай, инсон бу ишни қилиши мумкин, Кадимий Ғазна харобаларида Берунийнинг ҳақиқий қабрини топиши мумкин. Бу ерда Афғонистон қалбида ўрта асрларнинг энг сўнгги кашфиётчиси, бутун дунёга ўзи эгаллаган барча илмлари билан очиқ бўлган инсоннинг қабри жойлашган.

Агар Афғонистон устига барқарор ҳукумат келса, ва у ривожлана бошласа, Ғазна шаҳрини, оламшумул кашфиётчи бўлган Берунийнинг буюк ишлари майдонини саёҳатчилар ва йўловчилар зиёрат қиладилар, Колумб ютуқлари даражасида ютуқларга эришган кашфиётчининг қабрини зиёрат қилиб унга ўз ҳурматларини изҳор этадилар.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube