Берма фалакка

Берма фалакка
123 views
09 April 2020 - 11:46

 

БЕРМА ФАЛАККА

Фалак бози ғавғо солмиш жаҳона,
Менинг ихтиёрим берма фалакка.
Кўнгил қуши учиб кетса ҳар ёна,
Муҳтож этма қанот, қуйруқ, ялакка.

Бедавлатга ҳеч бир замон йўқ инонч,
Ўксиклик хаёли келтирмас, қувонч,
Бойлик қўлнинг кири, қарилик – овунч,
Солиб бўлмас дарё инса, челакка.

Ўрда боши бўлмоқ мушкул, кин бўлар,
Парча қўйса, ўғил-қизга сон бўлар.
Тул кўзига қари, нозанин бўлар,
Яна кўз қочирар кўрга, чўлоққа.

Сўлидан айланган чархи-фалакдир,
Одам ўғли – келган бари, ҳалакдир,
Етмиш икки миллат, бўлак-бўлакдир,
Бу бўлакдан қўшма ўзга бўлакка.

Йўл устида ўлсам, йўлга отсалар,
Розиман, устимдан босиб ўтсалар,
“Махдумқули” дебон, отим тутсалар,
Кўрган кўз етказар, ҳар бир қулоққа.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com