Мирзиёев ва Меркел

Мирзиёев ва Меркел
80 views
11 April 2020 - 12:26

МИРЗИЁЕВ ВА МЕРКЕЛ

Дунëдаги энг қудратли ва бой давлат раҳбари Ангела Меркелни Берлиндаги озиқ овқат (Ullrich) дўконида кўриб қолишди. Кечга яқин Меркел одатий тарзда арава олиб дўконга кирди. Пештахталарда турган егуликларни олиб аравачасига солди. Кассага навбатда турди. Эгнида йиллардан бери кийадиган мовий жемпер. Аравадаги егуликларни битталаб касса лентасига қўйди.

Навбати келганда пулини тўлаб ҳаражатни машина багажига оборди. Кейин аравани жойига обориб қўйиб ичига солинган бир еврони ҳам чиқариб олди.

Меркел Берлиндаги кўпқаватли уйда ижарада яшайди. Шахсий уйи йўқ. Унинг қўшнилари оддий ишчи ва мухандислар. Уйнинг олдида қоровул йўқ. Ишга борганида кортежсиз боради Биттагина машинага ўтириб кетади. Йўлчироқ қизил ëнса кутиб туради.

30 евро турадиган сумка кўтаради. Қиммат тақинчоқлари йўқ. Олдидаги минбарга Мирзëевга ўхшаб оқ атригуллар қўймайди.

Германия маданият вазири Меркелни юрт онаси деб атаб қўшиққа солмайди.

Кеча Меркел ўз халқига 70 миллиард евро ëрдам бериш масаласини хал қилган эди. Бу масалани хал қилиш учун молия вазири велосипедда келди. Молия вазири каскасиз велосипед бошқаргани учун бир марта штраф ҳам тўлаган.

Буларни ҳаммаси ўзбек мусулмонлари ижирғаниб гейропа дея айтадиган Германияда юз бермоқда.

Инсоф. Адолат. Исрофсиз камтарин ҳаëт. Энди ўзингиз солиштиринг.

Рассом Туз