Ўлганимда арзим қисқа бўлажак

Ўлганимда арзим қисқа бўлажак
91 views
12 April 2020 - 14:43

 

 

ЎЛГАНИМДА АРЗИМ ҚИСҚА БЎЛАЖАК

Роббим, омонатинг,мана, қабул эт –
Бир метр саксон тўрт сантим бир бадан.
Аъзолари эскиди,аммо бўлади,
Зотан, қололмасди улар абадан…

Баъзи унсурлари йўқолди йўлда,
Масалан,тиш деб берганинг инжулар..
Сочлар ҳам тўкилди,ҳар ҳолда,
Тўкилмади хурсандчиликдан улар.

Худди бордай менда бир ўчи,
Бўйин ҳам бошимни тутолмаяпти!…
Тўғриси, сабабмас бўйиннинг кучи,
Бу бош эгилмоқда оғир уятдан!

07.04.2020

Муҳаммад Солиҳ