Ўзбек тили байрамини нишонлаш тўғрисида қонун имзоланди

Ўзбек тили байрамини нишонлаш тўғрисида қонун имзоланди
244 views
13 April 2020 - 14:39

10 апрель – Абдулла Қодирий таваллуд топган кунда президент томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни имзоланди.

Қонунга кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Қонун эълон қилинган кундан кучга киради.

Айни пайтда мамлакат пойтахтида ўзбек тилини менсимаслик билан боғлиқ муаммолар сақланмоқда, дейди яқинда Ўзбекистонда бўлиб қайтган, Туркияда яшаётган Хосият исмли ўзбек турғуни.

У қўйган видеода Тошкентдаги ресторанлардан бирида официант ва ресторан эгасининг ўзбек тилини билмаслиги бир қаҳва идиши атрофида акс этган.

Ресторан эгаси тилмочликка чақирган маҳаллий ўзбек ҳам “собой” деб аталган, яъни қаҳвани қоғоз стаканда олиб кетиш учун бериш сервисини ўзбекчага таржима қилиб бера олмаган.

Илк бор Ўзбекистонда айни муаммоларга норозилик рамзи ўлароқ, 1989 йилнинг февраль ойида Талабалар шаҳарчасидаги майдонда “Тил байрами” ўтказилган, ўзбек тилига давлат мақоми бериш сўралган эди.

Манба: Eltuz.com