Даюслаштириш сиёсати

Даюслаштириш сиёсати
37 views
20 April 2020 - 10:22

ДАЮСЛАШТИРИШ СИЁСАТИ

Мазкур мавзуни давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилишга қарор қилдим.

Эътиқод эркинликларини тушунган ҳолда диний мотивларни бунга аралаштирмайман. Чунки орамизда турли дин вакиллари борлигини биламан.

Даюслаштириш сиёсати бутун дунёда кенг тарғиб қилиниши ҳеч кимга сир эмас. Ривожланган давлатларнинг медиа оламидаги ахборотлари, кўрсатув, кино ва сериалларига эътибор қаратсак гўёки атайлаб мақсадли ҳаракат қилаётганини сезамиз.

Аслида чет эл махфий хизматларининг асосий қуроли ҳам айнан ўзга давлатда даюслаштириш тарғиботига кўпроқ эътибор қаратишдан иборатдир. Бу режани амалга оширишда санъат, маданият, ОАВ ва кино индустриясига мисли кўрилмаган маблағлар сарфланади. Ушбу йўналишда фаолият олиб борадиган ҳар қандай ижодкорлар махсус фондлар томонидан етарли даражада молиялаштирилади.

Жамиятни даюслаштириш нима учун керак? Бундай ҳаракат ортида қандай ғаразли мақсадлар ётади?!

Эътибор билан ўқинг!

Даюслаштириш орқали одамлар орасида ҳаётга нисбатан бефарқлик вужудга келади. Ўзига тегишли бўлган муқаддас тушунчаларни ҳимоя қилиш одати сўна бошлайди. Ўзиникини бошқалар билан бўлишиш ҳисси онгида шаклланади. Эркаклар нафақат жамиятдаги хотин-қизларга нисбатан ҳатто аҳли аёли яни онаси, турмуш ўртоғи, опа синглиси, қизларини рашк қилмай қўяди. Шу билан охир оқибат ор-номус деган тушунча кишилар онгидан йўқола бошлайди.

Бунинг давлат учун хавфли томони шундаки, ўз аҳли аёлини ҳимоя қилмаган инсон қандай қилиб Ватанни ҳимоя қилиши мумкин?! Тушунаябсизми?!

Кимлар учун арзимас деб кўрилган оддий сериаллардаги ноанъанавий саҳналар давлатчиликка қандай зарба бериши ҳақида гап кетмоқда.

Афсуски айнан даюслар қатламига эга бўлган кадрлар кўплаб давлатларда ташқи кучларнинг ёрдами билан муҳим лавозимларга кўтарилади. Чунки бундай кадрларни четдан туриб бошқариш жудаям қулай ҳисобланади.

Даюсларнинг физиологияси ва руҳиятини ўрганиб кўрсангиз биласизки, уларда эртанги кунга ишонч бўлмайди. Бугунги кун билан яшайди. Кимга ғамхўрлик қилсин ?! Ўзи хиёнатга йўл очиб берган хотинигами?! Гапига кирмай чет элга кетиб қолган қизигами?! Ўзи ҳам аниқ ишонч билан болам деб айта олмайдиган “ўғли”гами?! Мана парокандалик қаердан бошланади. Ундай одам учун Давлат сирини арзимаган пулга сотиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайдиган иш саналади.

Жамиятда айрим иллатлар борки, демократик тамойиллар ниқоби остида аҳоли онгига ўз таъсирини ўтказа бошлайди. Тегишли давлат органларидаги мутахассислар мана шундай хавфларнинг оқибатини вақтида аниқлаб унга чора кўриши мақсадга мувофиқдир.

Мавзуни мустақил яна қайта таҳлил қилиб хулоса чиқаришни барчани ўзига қолдираман.

Менинг хулосам: Даюслардан ватанпарварлар чиқмайди!

Мардон Аслонов

facebook.com