Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

«ГАД» АНТОНЕНКО

«ГАД» АНТОНЕНКО
25 Nisan 2020 - 16:40 'да юкланди ва 991 марта ўқилди.

2014 йил 3 октябр куни зонадаги эрталабки текширувдан сўнг учрашувхонадан чиқиб, баракка келдим.

Эрталаб соат ўнларда бир СПП келиб, завхоз Катковга, деди:
– Отрядингда Бегжонов дегани бор экан. Антоненко шу кишини ёнимга об кел, деди менга.

Катков мени сўраб келган СППга:
– Сен кетавер, Бегжоновнинг иши кўп ҳозир, бир соатдан сўнг мен ўзим олиб бораман унинг олдига. Шундай деб айтиб қўй унга, – деб СППни қайтариб юборди.

– Антоненкоси ким бўлди? – сўрадим Катковдан.
– Кичик промканинг СПП си, у ерга ҳали чақирмаганми сизни?
– Антоненко деганинг ўзи зек бўлса, нега чақиради мени?
– Муҳаммад ака, ўзингизга маълум, ҳамма активистлар муассаса раҳбарияти билан келишган ҳолда ишлашади. Антоненкога келсак, у ҳам ўзига берилган вазифани бажаряпти. Зонадаги любой 159 ни чақириб, суҳбат ўтказишга ҳақли. Бу ишни у ўзининг хоҳиши билан эмас, муассаса раҳбариятининг топшириғи билан бажаряпти.
– Сен чи, сен, кимга ишлаяпсан? МХХгами ёки ментларгами?

Белый кулади ва:
– МХХ сиям, ментлариям бир гўр буларнинг, Муҳаммад ака. Унисиям, бунисиям биз зекларни одам ўрнида кўрмайди. Лекин, МХХчилар активистларга бироз ён босишади. Чунки, уларга қандай йўл билан бўлмасин, информация олишса, шунинг ўзи етарли. Масалан, сизни нега мент чақирмасдан, СПП чақиряпти? Бунинг сабаби шунда-ки, сиз СППга айтадиган гапингизни ментга айтмайсиз. СППга эса, “бу ҳам менга ўхшаган зек-ку, нимани яшираман” дея, нима гапингиз бўлса, очиқчасига айтаверасиз…

– Белый, бу нарсалардан хабарим бор, яхшиси, сен аввал мен берган саволга жавоб бер. Мен сендан кимга ишлашингни сўрасам, менга мххчи ким, мент ким, спп кимлиги тўғрисида ваъз ўқияпсан. Уларнинг кимлигини ўзим ҳам яхши биламан.
– Завхозлар ҳам, СППлар ҳам оперларга ишлайди. Фақат раисимиз Жамшид акага ишлайди.
– Раис? Ким у раис деганинг?
– СППларнинг раиси Комил.
– Тушунарли. Ҳар куни эрталабки текширувдан олдин “Ҳамма завхозлар предеседателга!” деган “прогон” келади. Бу нима, завхозлар ҳам СПП раисига бўйсунади, деганими?
– Зонадаги ҳамма активистлар СПП раисига бўйсунади. Завхозлар ҳам активист бўлгани учун председател Комага бўйсунади. Мен 6 отрядга завхоз бўлишимдан олдин 9 отрядда СПП раиси бўлганман.
– Шундай бўлса, нега сен “СПП ларнинг раиси Кома МХХ куратори Жамшид акага, биз эса оперларга ишлаймиз”, деяпсан?..

Катков кулади ва изидан, русчалаб:
– Мухаммад ака, вы такой хитрый, я теряюсь перед вами, не знаю, как вам отвечать. Следаки не задают такие коварные вопросы, честное слово! Вы сами прекрасно знаете, что к чему, но вам хочется лишный раз уколоть меня. Думаю, Антоненко долго не протянет, тоже будет капутилироваться перед вами.

– Кстати, расскажи мне про Антоненко. Что за тип? Кто он, что он?
– Антоненко, если кратко описать его характер, конкретный фраер. Он о себе очень высокого мнения, он обожает себя. Считает, что он сверхумный, суперсппэшник. Между собой мы называем его “балаболом”. Ещё, у Антоненко язык развязанный, то есть, часами может болтать с вами о пустяках, любит показать себя образованным. В общем, сами узнаете о нём, когда встретитесь.
– Катков, сен отрядда завхозсан, сен ҳам бошқа завхозларга ўхшаб гердайиб юрсанг бўлади ку. Қачон қарама, бошқаларга иш буюрмай, ўзинг ҳамма ишни қилиб юрасан. Печка қурасанми ей, баракдаги гулларни парвариш қиласанми ей, хуллас, бошқа завхоз ёки СПП ларга ўхшаб блатнойчилик қилганингни кўрмадим…
– Мухаммад ака, қамалмасимдан олдин 10 йил қурилишдан каменшик плиточник бўлиб ишлаганман. Самарқандлик бойваччаларнинг кўпчилиги мени чақиришарди кафел териш ёки камин қурдириш учун. Ҳозир шу камин қуришни бошқаларга топширсам, улар қурган нарсани бузиб ташлаб қайтадан ўзим қуришимга тўғри келган бўларди. Шунинг учун биратўла ўзим қурганим яхши, дейман да.
– Ҳа, бу гапинг ҳам тўғри. Катков, гапнинг очиғи, анави СПП нинг ёнига боришга ҳечам оёғим тортмаяпти.
– Мухаммад ака, агар мен сизни ёнига олиб бормасам, тушдан кейин мени зона бошлиғи чақириши аниқ. Бошлиқ мени штабга чақиртирса, ўзингизга маълум, мени нима қилишини у ерда. Агар мени аямасангиз, агар менинг калтакланишимни хоҳласангиз, марҳамат, Антоненконинг олдига бормаймиз…

Соат 11 ларда Белый билан Антоненконинг кичик промка ҳудудида жойлашган кичкина капасига келдик. Капа ичкарисида Антоненко ва мен билан бирга учрашувдан чиққан биродар гаплашиб ўтирарди. У Катковга ёш болага гапиргандек, деди:
– Ты почему не отправил его с моим посылним? Кто тебе позволил самоволничать, а? Катков, не смей больше так поступать со мной, ты понял меня?!
– Я не самоволничал, Игорь. Человек вышел со свиданки, и он еще не успел сдать свои вещи в каптёрку. Не оставить же ему свои вещи на улице или в бараке…
– Меня совершенно не интересуют его вещи, понял? Он должен явиться сюда назначенное мною время! Вот теперь ждите на улице, пока я не закончу беседу с этим человеком.
Ташқарига чиқдик.
Катков, “Долбань” деб қўйди.
– Оказывается, ты точно охарактеризовал его. Слышком самоуверенный тип.
– Мухаммад ака, теперь вы убедились, что этот мразь слышком самонадеянный? Вот с таким тоном разговаривает он со всеми.
– Алексей, здесь ты сам виноват, что он таким тоном разговаривает с тобой.
– В чем я виноват, Мухаммад ака?
– Виноват в том, что ты позволил ему разговаривать с тобой с повышенным тоном, ведь и ты являешься точно таким же активистом, как и он. Он тоже зек, как и ты, не более…
Ташқарида бир соат кутганимиздан сўнг Катков капа эшигини тақиллатиб, ичкарига кирди ва Антоненкога зонада тушлик бошланганини, мени тушликдан кейин олиб келишини айтди.
– Ты остав его, а сам иди в отряд, я должен побеседовать с ним, – деди Антоненко.
Хуллас, яна ярим соатдан сўнг Антоненконинг суҳбатини тинглаган биродар хонадан терлаб-пишиб чиқиб келди. Антоненконинг чопари мени хонага таклиф этди.
Антоненко ўзини роса иш билан шуғулланаётган кўрсатиб, сариқ рангли қалин дафтарга ниманидир ёзиб қўйди ва столи тортмасидан бир пачка сигарет олиб, столи устига ташлади.
– Вы курите? – сўради у рус тилида.
– Йўқ, мен чекмайман, – ўзбекчалаб жавоб бердим.
– Я на узбекском языке не очень хорошо знаю, – дейди Антоненко менга бўзрайиб, ва гапида давом этади. – Если можно, будьте добры, говорите со мной на русском языке.
– По какой причине вызвал меня сюда? – сўрадим Антоненкодан.
– Как по какой причине? Оперативники для чего вызывают в штаб?
– Ты что, оперативный работник?
– Вроде того…
– Как звать тебя? – сўрадим ундан.
– Вот, посмотрите на мою грудную бирку, там всё четко написано: Игорь Антоненко…
– Ты украинец?
– Да, я по национальности украинец, а что?
– Давно ты живёшь здесь, в Узбекистане?
– Я родился в России, здесь мои родственники. В чем дело, вообще? Не пойму я, вы меня допрашиваете что ли?
– Нет, я с тобой знакомлюсь. Просто интересовался.
– Давайте, Мухаммад ака, оставим эту пустую болтовню, лучше расскажите о себе. Я слышал, что ваша жена тоже украинка. Это правда?
– Да, моя жена украинка.
– Сегодня она приехала к вам на свидание?
– Игорь, это что, допрос?
– Да вы что, Мухаммад ака, я всего-навсего, интересуюсь. Я ведь такой же зек, как и вы. Какое я имею право допрашивать такого же зека, как и сам?
– Странный интерес у тебя, Игорь. Не все ли равно тебе, кто ко мне на свидание приходил?
– В том то и дело, что не все равно.
– Если не все равно, значит, это с твоей стороны не просто интерес, а явный допрос.
– Если вас устраивает такой ответ, считайте, что это допрос…
Кичик промканинг СППси Антонеко билан бўлган биринчи суҳбат роппа-роса икки соат давом этди. Бу суҳбатдан сўнг Антоненконинг менга бўлган муносабати бутунлай ўзгарди.

Чиқиб кетаётганимда, Антоненко деди:
– Мухаммад ака, спасибо вам за беседу. Вот уже четырнадцатый год пошёл, как я мотаю срок, клянусь, никогда ни с кем от беседы не получал столько удовольствий, как от сегодняшней беседы с вами. Вы не бойтесь, я о нашей беседе ни с кем делиться не буду.
– Игорь, об этой беседе кому-нибудь расскажешь или не расскажешь, это для меня совершенно не интересно и не важно. Если хочешь, расскажи хоть министру. Я со всеми точно так же, как с тобой беседую. Точно так же беседовал с операми в Жаслыке и в других зонах. Короче, во всех зонах знают, что я ненавижу этого полоумного Каримова…

Антоненко мен билан хайрлашар экан, “Агар баракда зериксангиз, завхозингизга, “Антоненкода гапим бор”, деб бир оғиз айтсангиз, у олиб келади. Гаплашиб ўтирамиз”, – деди.

Кутубхонага борганимда Анвардан Антоненконинг қайси оперга ишлашини сўрадим.
– Антоненко СПП раисига ишлайди, СПП раиси эса, МХХ кураторига ишлайди. Антоненко суҳбатга чақирдими, дейман?
– Ҳа, суҳбатлашдик. Ўта кетган эзма, соатлаб оғзи ёпилмайдиган одам экан. Лекин, маълумот олиш борасида “мутахассис”лиги билиниб турибди. Катковнинг айтишига қараганда, маълумот олишга оперлар ҳам унинг даражасида эмас экан.
– Ҳа, СППлар ичида энг айёри, энг манмани, такаббури шу Антоненко бўлади. Зона раҳбарияти унга свиданкага кириб чиққан ҳамма 159 лардан маълумот олиш вазифасини топширган, шу учун ҳам унга ҳамма ёқ очиқ. Онда-сонда библиотекага кириб ўтади. Ҳар сафар библиотекага зек эмас, генерал кириб келгандай тутади ўзини. Дарвоқе, сиз билан гаплашганда у ўзини қандай тутди?
– Мен Антоненко билан учрашишдан олдин Катковдан унинг тўғрисида сўраб-суриштирдим. Шунинг учун мен билан баланд тонда гаплашишига йўл қўймадим. Эҳтимол, унинг ўзи мен билан суҳбатлашганида, “бу одам ёмон экан”, деб ўйлаган бўлиши мумкин.
– Муҳаммад ака, бу “гад” мелисадан беш бадтар ёмон одам, ҳеч қачон 159 ларга яхшиликни раво кўрмайдиган ҳайвон. Сиздан иккинчи бор илтимос қиляпман: Каримовни қанчалик ёмон кўрманг, бу козёлларнинг олдида ҳақорат қилиб сўкманг, илтимос.
– Хўп, бундан буёғига Каримовни фақат мақтаб гапираман. Сизнинг маслаҳатингизни ҳам бир марта олиб кўрайин-чи, қандай нафи тегаркан, чиройли қилиб мақтасам, эртаси куни “сен озодсан!” деган хабар келиб қолса, нима қиламиз? Мени ўзинггиз уйга кузатиб қўясизми, Анварбек?

– Муҳаммад ака, ҳазилга йўйманг, мен жиддий айтяпман…
– Анвар, мен сизга аввал айтгандим, яна қайтараман, мен бу эшшакни 1990 йилда Ўзбекистон компартиясининг биринчи котиби этиб тайинланганидан бери биламан. Бу қари каламушнинг Ўзбекистонга раҳбарлик қилаётганига 24 йил бўлди. Шу ўтган 24 йил ичида ўзбек халқига нима яхшилик қилди у ҳайвон? Ҳеч қандай яхшилик қилгани йўқ, аксинча, у ифлос ўзбек элининг ер ости ва ер усти бойликларини шаллақи қизларига, бир пода тан соқчиларига, жодугари-ю фолбинларига (экстрасенсларига), “халқни отиб ташла!” деса ҳеч бир иккиланмасдан тариллатиб отиб ташлайдиган генералларига, ўзбек халқига қарши курашда жонбозлик кўрсатган мххчиларга, ёнида гирди-капалак бўлган ялоқхўрларига тарқатиб бўлди. Бу қари чўчқанинг қинғир ишларини очиқлаганларни халқ душманларига чиқариб, қамади, сургун қилди, ўлдирди. Ҳозир айтганларим сизга ҳам маълум, лекин, шуларни билганингиз ҳолда менга, “уни сўкмай туринг, ҳақорат қилмай туринг, озгина чидаб туринг” деб маслаҳат берганингиз, очиғи, менга ёқмайди.

– Муҳаммад ака, мен ҳаммасини биламан, лекин сиз бу жаҳаннамдан соғ-саломат чиқишингиз учун ҳаракат қилишингиз керак. Сизнинг эсон-омон чиқишингизни биринчи навбатта янгамиз, қизларингиз, ака-укаларингиз, ёру-биродарларингиз кутяпти…
– Анвар, яна ўша эски гапни такрорлаяпсиз. Бу каламуш ўла-ўлгунича мени ва менга ўхшаганларни қамоқдан озод этмайди.

Анвар бошини чайқайди, оғир хўрсинади ва хаёлга чўмади. Бир қанча вақт ўтгандан сўнг, у бошини кўтариб, деди:
– Муҳаммад ака, кутилмаганда Солиҳ ака Ўзбекистонга кириб келса, Каримовни тутқаноқ тутиб қолса керак, нима дедингиз?
– Биринчидан, акам Муҳаммад Солиҳ ақлдан озиб қолмаган, негаки, акам параноик Каримовнинг характерини жуда яхши билади. Агар Ўзбекистонга қайтса, параноик ҳеч иккиланиб ўтирмай, уруғ аймоғимизгача қириб юборишини ҳам билади, чунки параноикда ўйлаш, фикрлаш учун ақл етишмаслигини билади. Шунинг учун ҳам, токи параноик тирик экан, Акам Ўзбекистонга келмайди. Иккинчидан, бу каламушнинг мингларча пойлоқчилари Акамнинг ҳар бир қадамини ўлчаб юришибди, демак, бундан параноик ҳеч қачон хабарсиз қолмайди.
Неча маротаба Акамга суиқасд уюштирилганини биласизми? Ҳозир менга нима учун тегинолмаяпти, бунинг сабабини-чи? Сабаби, Акамдан қўрқяпти, қасос олинишидан қўрқяпти бу ифлос. Агар Акам бўлмаганида, ҳозир сиз билан гурунг қилиб ўтирмаган бўлардим.
ИИВ ертўласида ўлим билан олишиб ётганимда бир туш кўрганман. Қўрқинчли туш. Ўзим ўлар ҳолатда ётсам, камерага Акам кириб келиб, “Муҳаммад, яхшимисан? Бу ҳайвонлар қаттиқ қийнашибди сени, мана мен келдим, энди ҳеч бирингизни қийнашмайди, учовинггизни ҳам эртагаёқ чиқарворишади”, деяётган эмиш. Мен Акамга: “Ака, сиз бу қонхўрларга ишониб, катта хатога йўл қўйибсиз, энди бу ифлослар бутун уруғ-аймоғимизни йўқ қилиб юборишади. Яхши иш қилмабсиз, Ака!” деб қаттиқ бақириб уйғониб кетдим.
Ўшанда, даҳлиздаги навбатчи мелиса ходими чопиб келиб, “Нима бўлди, тинчликми?” деб сўради.
– Кеча подвалга ҳеч кимни келтиришмадими? – сўрадим мелисадан.
– Йўқ, икки ҳафтадан ошди, подвалга ҳеч кимни келтиришмади, ёмон туш кўрдингизми? – деб сўради мендан мелиса ходими.
– Ҳа, туш кўрибман, қаттиқ бақирдимми? – сўрадим ундан.
– Ҳа, коридорнинг у бошида эдим, икки марта қаттиқ бақирганингизни эшитиб, қўрқиб кетдим. Тўғриси, ўзингизни осиб қўйдингизми, деб қўрқиб кетдим…

Ўша кўрганим туш узоқ вақт менга ҳаловат бермаган. Беш-олти йилгача ҳадик ичида яшаганман, очиғи. Ҳатто, яқинларим ҳар учрашувга келганида, “Акамга айтиб қўйинглар, мен соғ-саломатман, ҳар хил провокатсияларга учиб, Ўзбекистонга келиб қолмасин тағин”, дея такрор-такрор айтар эдим. Оллоҳга шукр, У бизнинг нолаларимизни эшитди, Акам келмади Ўзбекистонга. Энди, бу ёғи нима бўлади – ёлғиз яратганга аён: қари чўчқа ўлса, қамоқдан чиқаман, ўлмаса, яна кутишга тўғри келади…

– Унақа деманг-ей, Муҳаммад ака, худо хоҳласа, озодликка чиқасиз. 2017 йил 22 феврал куни, звоногингиз куни озодликка чиқасиз, иншаоллоҳ. Шу куни менинг бу гапларимни эслаб, “Анвар тўғри айтибди”, дейсиз, иншаоллоҳ!
– Айтганингиз келсин, Анвар. Узр, шу пайтгача сизнинг жазо муддатингиз қачон тугашини сўрамабман?..
– 2016 йил 4 апрелда менга берилган жазо муддати тугайди, лекин мендаги стат’ялар билан ҳали-вери озодликка чиқармасалар керак, деб ўйлайман.
– Ҳали у кунгача сал кам бир ярим йил бор экан, “унгача ё эшшак ўлади, ё подшоҳ” деган гап бор, шунинг учун қайғуриб ўтирманг, пешонамизга ёзилгани бўлар. Аслини олганда, ҳаётимиз ўта оғир шароитларда кечаётган бўлса-да, шу кунларга етказгани учун ҳам Оллоҳга шукр қилмоғимиз керак, нега-ки, юзлаб, минглаб биродарларимизга бу кунларни кўриш ҳам насиб қилмади.
– Тўғри айтасиз, қанчадан-қанча одамлар бу режим қамоқхоналарида ўлиб кетишди.
– “Ўлиб кетишди” эмас, ўлдирилди. Ўша, сиз менга “сўкманг, ҳақорат қилманг” деб маслаҳат бераётган чўчқа ва унинг гумашталари томонидан ўлдириб юборилди.

Менинг бу гапларим Анварга оғир ботди. У бўзариб, жаҳл билан жавоб қайтарди:
– Муҳаммад ака, сиз менинг сўзларимни нотўғри талқин қилманг-да, энди! Мен Каримовни ҳимоя қилиб эмас, аксинча, “ҳа деб очиқчасига сўкаверманг, ҳаммасини унга етказишади, бутун умрингиз қамоқда ўтиб кетмасин, тағин” деб сизни қайғуриб айтганман бу гапни. Менинг ёнимда қанча хоҳласангиз сўкинг у аблаҳни, лекин оперлар ва анави Антоненкога ўхшаганлар олдида сўкманг, ака. Сиздан кўра мен яхши биламан буларни, чунки, улар билан ҳар куни кўришаман, гаплашаман…

Антоненко билан 5 6 маротаба суҳбатлашганман. Барча суҳбатимиз бир хил шаклда кечган, яъни “Хоразмда тинчмикан?”, “Акангиздан қандай хабар?”, “Каримовга муносабатингиз қандай?” (ҳокимиятга Мирзиёев келганидан сўнг: “Мирзиёев ҳақида нима деб ўйлайсиз?”, “Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берган бўлардингиз?” ва ҳ.к.лар.

“Гад” (Гадина) – судралувчи (илон). Қамоқхоналарда СПП ларни “Гад”, “Гадило” дейишади.
Фенадаги “прогон” дегани – “Хабар”, “топшириқ”, каби сўзлар маъносини англатади.

Муҳаммад Бекжон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube