Короноавирусга қарши Бойсунча курашиш

Короноавирусга қарши Бойсунча курашиш
90 views
26 April 2020 - 7:00

Сурхондарё вилоятининг тоғли Бойсун туманида 54 та  умумий ўрта-таълим мактаби мавжуд бўлиб, бу мактабларда 1300 дан ошиқ, ўқутувчи ва муррабий устозлар фаолият кўрсататиб келишмоқда.

Аммо, маълумингизким, бутун дунёда, “короновирус”, “пандемия” касаллиги тарқалганлиги туфайли, Ўзбекистон республикаси бўйича, 2020 йилнинг 16 март кунидан бошлаб, карантин деб эълон қилинди. Шу муносабат билан, Бойсун туманидаги 54 та умумий ўрта таълим мактаблари ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлди.

Бироқ, Бойсун туман халқ таълими ходимлари ўқитувчиларнинг ойлик маошларини беришда турли хил найрангларни ўйлаб топишмоқда. Хусусан, уларнинг ҳар бир ойлик маошларидан, электр энергия, газ, сув, солиқ, обуна, ҳашарларга “ушлаб” қолишмоқда.

Бойсун туманидаги бир гуруҳ ўқитувчилар ўз норозиликларини билдириш мақсади-да, куни-кеча, туман халқ таълими бўлимининг мудирига мурожаат қилишди. Мудир эса, табиий-ки, бош ҳисобчига мурожаат қилиб, ўқитувчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиб, тегишли қарор чиқаришини талаб қилди.

Лекин, ўқитувчилар бош мудирнинг бу талабини “ўйин” деб билиб, улар ўз норозиликларини билдириш мақсади-да, Сурхондарё вилояти халқ таълими бўлимига мурожаат қилишди. Шундан кейин вилоят халқ таълими бўлимининг ҳисоб-китоб ишлари бўйича бўлими бу мурожаатни ўрганиб чиқиб, “ушлаб” қолинган пулларни ҳисоб-китоб қилдилар.

Аниқланишича, туман ўқитувчиларнинг ойлик маошларидан олинган маблағ, жаъми 1 миллиард сўмдан ошиқ эканлиги маълум қилинди. Ҳар бир ўқутувчидан обуна, газ, сув, свет ва бошқа маблағлар ноқонуний равишда олингани ўз исботини топди.

Бойсун тумани халқ таълими бўлимининг бош ҳисобчиси Баҳтиёр Шоимов “ҳисобдан адашди” шекилли, ҳар бир ўқитувчидан бир миллион 500 минг, мактаб қоровулларидан эса 200 минг сўм атрофида маблағ ушлаб қолингани маълум бўлди.

Бизга маълумки, ўқитувчиларнинг даромад ва буромадлари бўлмагани каби, биргина ойлик маошга яшаб, кун кўраётган муррабий ва устозларнинг аҳволи жуда ҳам ачинарлидир. Айрим шахслар эса ўз тамоқларини ўйлаб, ҳар қандай пасткашликдан тортинмайдилар.

“Бутун мамлакат бўйлаб, “коронавирус” касаллиги авж олган вақтда, Бойсун туман халқ таълими бўлинмасининг ходимлари шундай қилишлари мумкин-ми?, деган савол туғилиши аниқ.

Ўзбекистон республикасининг президенти Ш.М.Мирзиёев куни-кеча, селекция йиғилишида, “…олиқ ва солиқларни кечиктириш ва уларга нисбатан чора-тадбирлар кўриш” масаласи юзасидан маъруза қилган эди. Афсуски,  президентнинг бу йиғилиш қарори, Бойсун туманига етиб келмаганга ўхшайди.

Фахриддин Тиллаев