Ўзбек тилида гаплашиб бўлмай қолган…

Ўзбек тилида гаплашиб бўлмай қолган…
96 views
27 April 2020 - 12:30

1966 йилда Тошкентда ер қимирлаганда, “бутун Совет Иттифоқи Тошкентни тиклаш учун қатнашган, яшасин!” дейишади.

Палон миқдорда уй-жойлар қуриб топширилди, деб жар солинади.

Аммо, ўша уй-жойларнинг қанчаси Тошкент аҳолисига теккан? Бор-йўғи 10%.

Қолганлари Россиядан келиб, катта маошлар олиб, ишлаган гастарбайтерларнинг ўзларига инъом этилган.

Уйи бузилган ўзбек халқига Қурбақаобод деган ташландиқ жойдан ерлар берилиб, ўзларинг уйларингни қуриб олларинг, дейилган.

Шаҳар марказида миллатимиз вакиллари жуда оз қолган. Натижада, Тошкент шаҳри аҳолисининг 60% ўзбек бўлмаган одамлардан ташкил топган.

Ҳеч қаерда ўзбек тилида гаплашиб бўлмай қолган. Жавобан киноя билан жавоб берилган: Нима, сен нормал рус тилини билмайсанми? Шунинг учун, “Вой-дод! Тошкентни бутун Совет Иттифоқи тиклаган!”, дейишса, энсам қотади.

Ўзимиз, тез бўлмаса-да, тиклаб олардик, деб ўйлайман.

Ҳозирги пайтда ўзбек гастарбайтерларининг Россияда яшаш шароитини кўриб, ўшанда рус гастарбайтерлари жаннатга келиб қолишган экан, деган хулосага келаман.

Озод Мўмин

facebook.com