Тошкент – босқинчига ҳайкал қўядиган шаҳар

Тошкент – босқинчига ҳайкал қўядиган шаҳар
115 views
27 April 2020 - 16:54

Жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкентнинг Камолон маҳалласида шаҳарни босиб олган рус ҳарбийларига ўрнатилган бутхона қайта тикланиб, зиёрат учун очилди.

Воқеа тармоқдаги ўзбек сегментини жунбушга келтирди. Бир томон ёдгорликнинг тикланишини оқлашга уринаётган бўлса, иккинчи томон кескин қораламоқда.

Рассом Тузнинг мавзуга оид карикатураси қораламаси ва изоҳлари остида кўплаб бир-бирига қарама қарши изоҳлар пайдо бўлди.

“Русларга атаб қурилган бутхонадан кӯра шу ҳайкални қуришсаям майли эди” дея расмни изохлади Michael Michaelson исмли фейсбук юзери.

“Немислар Тошкентга бостириб келганида, ҳозир ҳайкали турган бўларди” дея изох ёзди Мирсаид Ҳайдаров исмли юзер.

Тармоқ фойдаланувчиларидан бири ҳатто шу ёдгорликни портлатганга 20 минг доллар беришни ваъда қилди.

Ёдгорликнинг тикланишини оқлашга уринганлар ҳам бўлди.

“Тошкентга янги туристларни элтиш учун нуқта, ғоя туризм вазирлигиники”, дея изоҳ ёзди Баҳром Ирзаев.

Туркиядан яшаётган ўзбек фаоли Ҳосият Собир айни воқеани миллий қадриятларнинг қораланиши дея баҳолади.

“Бизнинг тупроқларимизни босқинчилик қилиб олган шахсларга ўрнатилган бутхонани давлат маблағи ҳисобига тиклаган амалдор ҳалқ олдига чиқиб узр сўрасин. Буни талаб қилайлик. Ёки бўлмаса халқ душмани деб атайлик. Чунки у ота боболаримизнинг қотилини, ерларимизни босқинчилик қилиб олган шахсларни шаҳид деб атаб бизнинг устимиздан кулаяпти. Бизнинг миллий қадриятларимизни таҳқирлаяпти. Бундай мансабдор шахс ким бўлишидан қатъий назар халқ душманидир”, деди ўз видеоблогида ўзбек фаоли Ҳосият Собир.

Прагада рус зобити Коневга қўйилган ҳайкалнинг демонтаж қилиниши

Айни воқеа билан деярли бир вақтнинг ўзида, 3 апрел куни Прагада бошқа бир совет ҳарбийси, маршал Иван Коневга қўйилган ёдгорлик демонтаж қилинди.

Бутхона 1886 йили Тошкентни босиб олиш чоғида ўлган 24 нафар рус ишғолчи аскарлари қабри устида тикланган. Айрим манбаларда таъмир учун Тошкент ҳокимилиги бюджетидан камида бир миллион АҚШ доллари сарфлангани билдирилган.

Маданият вазирлиги тасдиқлаган ҳужжат

Ўзбекистон Маданият вазирлиги берган маълумотномада бутхонани таъмирлаш ишлари Тошкент шаҳар хокимлиги томонидан ёлланган “Ижод-ижод” хусусий корхонаси мутахассислари амалга оширгани, “Тошкент қувур заводи” ҳомийлик қилгани айтилади.

Маданият вазирлиги шунингдек, мазкур объект Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги қарорининг 1-иловасига мувофиқ Миллий рўйхатига киритилмаганини билдирган.

Манба: Eltuz.com