Вассалга

Вассалга
31 views
29 April 2020 - 13:44

 

 

ВАССАЛГА

Аввал хаста этдинг у сархуш итни,
Йўлин ҳозирладинг сўнг манзил томон,
Ва ўз отанг бўлган бу мустабидни
“Халқнинг отаси” деб этдинг-ку эълон!

Сўнгра уни ювдинг,кўмдинг сен – ғассол,
Московадан олдинг йўлу йўруқни,
У амр айлади: “Эй, содиқ вассал,
Кийдир халқингга шу бўйинтуруқни!”..

Ортиқ тўйди миллат – ёлғонни емас!
“Руснинг жандасига кирамиз” дея,
Ул разил саройда миллатнинг эмас,
Сенинг вакилларинг акилладилар!

Отангдай кирмоқчи бўлсанг тарихга
Сен ҳам унинг каби “Душман” ёз мени!
Аммо бил: халқ сиғмас бўйинтуруққа
Сен уни ўзинг кий – сенинг размеринг!

28 Апрел 2020

Муҳаммад Солиҳ