Эски троллейбус

Эски троллейбус
125 views
29 April 2020 - 13:47

 

 

ЭСКИ ТРОЛЛЕЙБУС
(Хотира)

Йўловчилар турар сассиз,садосиз.
Ёғмир оғир ёғар – қўрғошин тусда.
Кетиб бораётир йигит билан қиз
Эртак каби эски троллейбусда.

Манзара оқ-қора филмда каби
Диалоглар ҳам шунга яраша лўнда.
Қимирлайди қизнинг қуршаган лаби
Ва қора кўзойнак йирик планда.

“Бошқа йўли йўқми?” деб сўрар эркак
Жавобан қиз сокин бошин эгади.
Ёнма-ён гурсиллар иккита юрак,
Қиз дер:”Янагиси менинг бекатим!”

Энди троллейбус бузилмас асло,
Асло тўхтамайди, учар беомон –
Илгарилаб борар бир тақдир мисол
Кўзлик таққан қизнинг бекати томон!…

2020

Муҳаммад Солиҳ