Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қоидалар ишламайдиган ташкилот

Қоидалар ишламайдиган ташкилот
30 Nisan 2020 - 12:27 'да юкланди ва 972 марта ўқилди.

Россия пандемия инқирози вақтида аҳолисига 1 рублдан пул тарқатишга қурби етмаган давлат. ЕОИИдаги кузатувчилик қарори фонида, назаримда бу, билиб қўйилиши керак бўлган факт.

Расмий статистикага қараладиган бўлса, ўтган йилнинг июль ҳолатига Россияда қашшоқлар сони қарийб 21 миллион кишига етган. Бу аҳолининг 14,3 фоизи дегани (Росстат).

Ўзбекистонда 2019 ҳолатига бу нисбат 13 фоиздан сал кўпроқ эди. 2001 йилда Ўзбекистонда аҳолининг учдан бири қашшоқликда яшаган бўлса, 2017 йилда Жаҳон Банки Ўзбекистонни ўртачадан паст даромадли давлатлар қаторига киритган. Пандемиядан олдинги йиллик 5 фоиздан юқори ўсиш давом этса, ЖБнинг прогнози бўйича 2030 йилга келиб, Ўзбекистон ўртачадан юқори даромадли давлатлар қаторига кириши керак.

Одатда давлатлар ўзидан яхшироқ яшаётган, яхшироқ ривожланаётган давлатларнинг клубига аъзо бўлади. G-7, G-20 сингари саноати ривожланган давлатларнинг клублари ана шу интилишларнинг натижаси. Аммо юқоридаги рақамлардан кўрингани каби, Россия етакчилигидаги иқтисодий (аслида сиёсий) иттифоқнинг ҳавас қиладиган ҳеч нарсаси йўқ. Кузатадиган ҳам.

Рақамлар ҳиссиёт уйғотмайди, дейилади, аммо ЕОИИга келганда, бу ибора унчалик ҳам тўғри эмас. У ёки бу иттифоққа қўшилишдан мақсад – умумий бозор. Россия экспортининг фақат 5 фоизи ЕОИИ аъзоларига тўғри келяпти, холос. Қолган аъзо давлатларнинг эса, 80 фоиздан кўпроқ экспорти Россия билан. Айни пайтда уларнинг Россия ташқарисида ёки ўз ораларидаги савдо ҳажми арзимас. Кўрингани каби, ҳеч қандай умумий бозор йўқ. Фақат Россия бор ва у ҳам чегараларини хоҳлаган пайти очиб, хоҳлаган пайти ёпиши мумкин.

Ҳатто ЕОИИга аъзо Қозоғистон ҳам Атамбаев билан бўлган можарода яна бир ЕОИИ аъзоси Қирғизистоннинг юк машиналарини ўтказмай қўйганини эслайлик. Яъни қоидалар ишламайдиган бир ташкилот.

Аъзо давлатларнинг умумий мақсади ҳам йўқ. Беларус Россиядан арзон нефт олишни истайди, Қирғизистон нефть маҳсулотлари ва газ, Қозоғистон эса Россиянинг иштаҳасини жиловлаб туришга ҳаракат қилади.

Хатто қашшоқ Арманистон ўз вақтида ЕОИИ га аъзо бўлмаслик ҳақида резолюция қабул қилганди. Фақат Озарбайжон армияси билан юзма-юз қолганидан кейин қўшилишга мажбур бўлди.

Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлиш билан қандай мақсадга эришишни кўзлаётгани мавҳум. Бу мақсад охирги овоз беришдан кейин ҳам ойдинлашгани йўқ. Ҳозиргача фақат “мигрантларимизга Россияда шароит қилиб берамиз” деган ўта заиф бир аргумент келтирилди, холос. Патентни икки томонлама шартнома орқали ҳам бекор қилиш мумкин. Қолаверса, патент бекор бўлгани мигрантлар бойиб кетди ёки уларнинг ҳуқуқлари таъминланди, дегани эмас. Бу иқтисодий муаммоларимизни ўзимиз ечолмаймиз, дегани.

Иқтисодий аргументларнинг биронтаси ишламайди. Ишлайдиган иккита нарса бор: биринчиси – Кремлнинг шантажи. Иккинчиси – элитанинг Россияга қарамлиги. Бу ердаги маънавий қарамлик моддий қарамликдан кам бўлмаслиги мумкин.

Россиянинг мақсади бу иттифоқни ишлатиш эмас. Нима қилиб бўлса ҳам, ҳали ўзидан узоққа кетолмаган пост-совет давлатларини аъзо қилиб олиш, холос. Ва аъзо давлатларнинг ташқи сиёсатларини назорат қилиш.

Катта шахмат ўйинида Путиннинг юришларидан биттаси. Ўзбекистон, бутун муаммоларига қарамасдан, энергия ва инсон заҳираларига бой, ўзига етарли геосиёсий давлат сифатида (Бжезинский таъбири) ҳозиргача бу ўйинда масофа сақлаётган ва ҳеч кимнинг “пешка”си бўлишга рози бўлмай келаётганди.

Охирги қарор розилик аломати, деб кўрилиши мумкин.

Паҳлавон Содиқ

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube