Тошмоқчи бўлдим

Тошмоқчи бўлдим
56 views
02 May 2020 - 15:02

 

 

ТОШМОҚЧИ БЎЛДИМ

Ишқ дарёси тўлди, шошди, қайнади,
Тоза хуруж айлаб, тошмоқчи бўлдим.
Кўнгил тахти мавж устида ўйнади,
Анда ғаввос бўлиб, сузмоқчи бўлдим.

Ётардим туш кўрдим, сескандим, турдим,
Ишқ бир мушкул ишдир, ўқидим, кўрдим,
Шавқин ширин билдим, бу йўлга кирдим,
Энди чора йўқдир, тўзмоқчи бўлдим.

Ёрнинг ели эсди, ўзи гизланди,
Умид ғунча очди, боғлар кўзланди,
Ҳижрон қувватланди, ишқ тозаланди,
Ул қозонда қайнаб, тошмоқчи бўлдим.

Йўлимда учратдим кўзи жодуни,
Оловлатдим қалбда ишқнинг ўтини,
Кўнгил кўзгусида ёрнинг отини
Уюрдан айириб, кезмоқчи бўлдим.

Бу фикрдан, бу хаёлдан дош бўлиб,
Нафсу ҳаво, кибр, киндан бўш бўлиб,
Бозорида талонига дуч бўлиб,
Ишқ деб жондан умид узмоқчи бўлдим.

Қона-қона ичдим дўстнинг заҳрини,
Заҳрин шифо билсам, солмас меҳрини,
Дилимда қурилган кўнгил шаҳрини,
Ишққа навкар бўлиб, бузмоқчи бўлдим.

Махдумқули, ул манзилга, диёрга,
Кирган қайтиб чиқо билмас канорга,
Эй, ёронлар, борми бу дардга чора,
Ўртаниб, жавраниб кезмоқчи бўлдим.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com