ХАРСАНГИСТОН ҲАНГОМАЛАРИ

ХАРСАНГИСТОН ҲАНГОМАЛАРИ
32 views
03 May 2020 - 20:09

ЎЗАК қисми шўрланмаган тупроқдан зичланган даражаси ГОСТ-СТАНДАРТга жавоб берадиган бўлиши шарт;

ЎЗАКни ушлаб туриш учун икки томонидан 20-25 метр энлиликдан зичланган-шиббаланган шағал кўтарилади, тўғонга сув уриб турадиган ички томонига пастдан кавланган ерга ботирилган харсанг тошлар то энг юқорисига қадар устма-уст териб чиқилади, бу харсанглар шағал устини лойқа қоплаб мустаҳкам қатлам ҳосил қилгунча ғов бўлиб туради.

Камина 2007 йилда Наманган вилоятининг Чуст тумани билан Тўрақўрғон тумани чегарасида Сирдарё ўзанига туташ жойда барпо этилган РЕЗАКСОЙ СУВ ОМБОРИ қурилиши тўғрисида айнан “ТЎПАЛАНГ” МЧЖ фаолияти ҳақида “РАЗАКСОЙ АФСОНАСИ” номли ҳужжатли китоб ёзганман.

Афсуски, 1000 дона қаттиқ муқова китоб учун “ЯНГИ АСР АВЛОДИ” нашриётига корхона керакли миқдорда пул ўтказган бўлса-да, бироқ беш донагина нишона нусхаси чоп этилган бўйича китоб нашри тақа-тақ тўхтатилади. Чунки 5 000.000 (ярим млрд) сув тўплаш сиғимига эга бўлган Резаксой сув омбори вегетация авж оладиган август ойида Жиззах ва Сирдарё вилоятларини қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлашга ўлжалланган эди. Тендерда ютиб чиққан

ТЎПАЛАНГ”чилар сув омбори қурилишида 1000 (минг) нафар ишчи-мутахассислари уч сменада кеча-кундуз тинимсиз ҳалол меҳнат қилиб, объектни 2007 йил МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА тантанали туҳфа қилишга шайланиб, МЧЖ раҳбари Абдуғани Сангинов Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланиши кутилаётган фараҳбахш кунлари бирдан момогулдирак бошланиб кетади:
“Ҳа, нима бўлди?” деб сўрайман Иноятулла ака Суннатовдан (Сариосиё тумани собиқ ҳокими). “Э-э, асти сўраманг, бу ёғи қовун бўлди-ку, иним!” “Тинчликми ўзи? — дейман ажабланиб. — Мен ёзган китоб қўлёзмасини Президент аппаратида норасмий ЦЕНЗОР бўлиб олган шогирд Муртазо ҚАРШИБОЙ заррабин остига қўйиб ўқиган бўлса ҳам бирорта зарарли ғоя унсурларини топа олмаган эди, қайтанга: “Шунча спецефик маълумотларни қандай тўпладингиз, Наби ака?” деб ҳайратланганди.

Сангинов “Герой бўлармикан-йўқми?” деб қизиқаман. “Қовун тушибди, иним! Сув омбори Довоннинг Қурама томонига қурилиши лозим экан. Водий томонда барпо этилган сув омборидан август ойида Сирдарё ўзанига сув ташланса, Тожикистоннинг Қайроққум сув омбори ёнидан ўтадими?

Ҳа!

Ўз территориясидан ўтаётган сув ҳавзасидан 70 фоизини олиб қолиши мумкин экан.

Халқаро қоида шунақа экан…

Президент Каримов лойиҳачилар билан қурувчиларни ҳам кабинетига таклиф қилибди…

Шунда йиғилишда қатнашаётган рус мутахассис:
“Кечирасиз, И. А., бу Резаксой сув омбори нима учун барпо этилди?” деб савол беради.

Ана шу саволга жавоб топиш ўрнига президентнинг фиғони фалакка чиқиб кетади: “Нега сув омборни Мирзачўл томонга қуриш кераклигини айтмадинглар!” деб дағдаға қилади.

Бош вазир ҳам гап эшитади.

Байрам арафасида мукофот олмоқчи бўлган қрувчиларнинг ҳафсаласи пир бўлади…

Резаксой сув омбори қурилишини бош вазир Ш. М. Мирзиёев бошдан-охиригача назорат қилади. Катта иш охирида раҳмат эшитиш ўрнига танбеҳ эшитади бош вазир…” “Лекин Каримов кўрсатган жойга сув омбор қурилишига эътироз билдирса, ўша заҳоти ишдан ҳайдаларди-да! Тўғрими?” деб сўрайман. “Тўғри, Ҳа, президентга таклиф айтиш ҳам хавфли”, дейди Иноят ака. Хуллас, 70 000 000 (етмиш млн) пул сарфлаб барпо этилган Резаксой сув омборида ҳозир балиқ боқиляпти, холос…

Сардоба фожиаси ҳам, Резаксой фожиаси ҳам миллатимиз кулфатидир.

Ўзбекистон мусибатдан чиқиши учун нима қилмоқ керак?

Набижон Боқий