Ўзбекистон Республикаси Президентига илтимоснома

Ўзбекистон Республикаси Президентига илтимоснома
132 views
04 May 2020 - 21:43

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ, ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЕЁВГА ИЛТИМОСНОМА.

Нусхаси Ўзбекистон Олий суди раиси – Козимжон Фозилович Комиловга.

Ер юзи бўйлаб тарқалган пандемия даврида Ўзбекистон ҳукумати ўзининг қатъий ва инсонпарвар сиёсатини намойиш қилди. Шунингдек, юртимизнинг шу кунларда диний эркинлик масаласида хавотирли мамлакатлар халқаро рўйхатидан чиқарилиши ҳам ижобий ҳодисадир. Апрел ойининг сўнгги кунида Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистон Президентининг тузалиш йўлига қатъиян ўтган нисбатан кўп сонли маҳкумлар афв этиши кутилаётган маълум қилинди. Мазлум қалбларга ва кўнгли қайғуга тўла оилаларга озодлик нафасини олиб кириш савобли амал эканига шубҳа йўқ.

2016 йил 22 июлдан буён олти йиллик қамоқ жазосини ўтаётган навоийшунос олим ва шоир Акром Малик (паспортдаги исми шарифи Маликов Акром Абдухамидович) бу йил ўттиз ёшни қаршиламоқда. Бундай нодир истеъдоднинг энг гуллаган ва кучга тўлган йиллари қамоқ панжаралари ичида ўтаётгани нафақат биз зиёлилар, балки бутун халқимизни, ҳукуматимизни ўйлантириш зарур бўлган жиддий муаммо ҳисобланади. Акром Малик қарийб тўрт йилини тутқунликда қолдиряпти. Туркий миллатлар ифтихори Алишер Навоийдек шахс ижодини тушуниш ва тушунтира олиш салоҳиятига эга ёш олимнинг олтинга тенг йиллари етарли қадрланмаётгани билан бирга яна шундай мутахассисни тарбиялаш, халқ хизматига сафарбар қилиш учун биз яна неча йилни ўтказишимиз керак бўлади, деган савол ҳам ўйлантиради.

Акром Маликнинг жиноятда айбланиш учун асос бўлган қилмиши қайсидир жиҳатлари билан уни жазолашга асосли деганимизда ҳам бугун уни ортиқ қамоқда сақлашдан бирор манфаат бор деб ўйламаймиз, билъакс, адабиётшунослигимиз у ёзиши мумкин бўлган илмий асарлар, шарҳлардан маҳрум бўлаётганига ишончимиз комил. Бевосита суҳбатларда Акром Маликнинг адабиёт ва навоийшунослик илмида катта қобилияти борлигини кўрганмиз ва буни тасдиқлаймиз. Қолаверса, Акром Маликнинг ўзи ҳам илм олишга бўлган иштиёқини, ҳали таҳсилга эҳтиёжи катта эканлигини ҳеч қачон яширмаган. Илмга муҳаббати ва илм олиш салоҳияти ҳар кимга берилмаслиги ҳаммамизга маълум. Аслида, барча фазилатларини бир четга суриб қўйганимизда ҳам илм олишни сидқидилдан истагани, илмни ҳаётининг маъноси деб билаётгани учунгина у озод қилинса, бу асло афсусланарли иш ҳисобланмасди. Чунки Акром Малик хато қилди деб ишонганимизда ҳам, ҳақиқатга бўлган муҳаббати сабабли хато қилгани аниқ. У ўтган вақт давомида барча хатоларидан тегишли хулоса чиқарганига аминмиз.

Афв қилиш амалиёти жараёнида бу йил Рамазон ҳайити арафасида Акром Маликнинг буткул озод этилиши, таҳсили ва илмий фаолияти учун шароит ҳозирлаб берилиши ҳукуматимизнинг энг инсонпарвар ва савобли ишларидан бири бўлиши шубҳасиздир.

Биз, бир гуруҳ зиёлилар, навоийшунос ва шоир Акром Маликнинг озод этилишига Давлатимизнинг тегишли ташкилотлари, хусусан, Афв масалалари бўйича Комиссия, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги муносиб ҳисса қўшишларини сўраймиз.

Акром Маликка оид илтимосномани имзоловчилар:

1. Хуршид Даврон, Ўзбекистон халқ шоири.
2. Олимжон Давлатов, филология фанлари доктори.(Акром Маликнинг устози)
3. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Отахонов), ёзувчи.
4. Набижон Боқий, ёзувчи.
5. Карим Баҳриев, журналист, шоир, таржимон.
6. Абдулҳамид Исмоил, ёзувчи. Лондон шаҳри.
7. Улуғбек Ҳамдам, ёзувчи.
8. Алишер Назар, шоир.
9. Абдуғафур Искандар, ёзувчи, ношир.
10. Аъзам Обидов, шоир, таржимон.
11. Абдуҳамид Пардаев, шоир, таржимон.
12. Амир Худойберди, шоир.
13. Давронбек Тожиалиев, журналист.
14. Луқмон Бўрихон, ёзувчи.
15. Анвар Шукуров.
16. Раҳимжон Раҳмат, журналист.
17. Мурод Карим, ёзувчи.
18. Олима Набизода, шоира.
19. Паҳлавон Содиқ, журналист, шоир. Лондон.
20. Зариф Султани, журналист, таржимон.
21. Санжар Назар, ношир.
22. Хуршид Далиев, журналист.
23. Шукуржон Исломов, инженер, Фарғона.
24. Қобил Дўсов, сиёсатшунос.
25. Ҳаёт Шодмон, шоир.
26. Марҳабо Шодманова, шоира.
27. Равшан Ўзбекхўжаев.
28. Холида Баҳодировна.
29. Юлдуз Ҳошимова.
30.Абдувакил Абдулло.
31. Эркин Худойберганов, Швеция.
32. Матлуба Худойберганова, Швеция.
33. Абдулазиз Маҳмудов, кинорежиссёр.
34. Шермурод Субҳон.
35. Худойберди Назаров.
36. Дилбар Усмонова.
37. Абдужалол Раҳимов.
38. Баҳром Ирзаев.
39. Хурсандбек Тўлибоев.
40. Рашид Зоҳид.
41. Баҳромжон Тожибоев.
42. Рўзибой Азимий, журналист, таржимон.
43. Жавлон Жовлиев.
44. Бахтиёр Абдуқодиров.
45. Сарвиноз Сотиболдиева
46. Камолиддин Раҳимов, адвокат.
47. Шермамат Жамилов, пенсионер.
48. Зулфизар Каримова, мусиқашунос.
49. Муҳаммаддавлат Умаралиев.
50. Санжар Қурбонов.
51. Марям Азиззода.
52. Солиҳ Қурбон.
53. Раъно Алиева, журналист.
54. Бахтиёр Козимов.
55. Доно Бекжан.
56. Маҳмуд Намозов.
57. Исмоил Солиев.
58. Рашид Турдиев.
59. Акмал Ўлмасов.
60. Сирожиддин Пўлатов.
61. Афсона Акбар, иқтисодчи, журналист.
62. Равшан Турсунхўжа.
63. Бекназар Раҳматов.
64. Ғафур Бегалиев.
65. Шавкат Низом.
66. Марҳабо Исаева.
67. Саида Мажидова.
68. Ином Холбоев.
69. Аслиддин Алмардонов.
70. Садоқат Каримова, ўқитувчи.
71. Олмосжон Қодиров.
72. Жаббор Пирим.
73. Сабоҳат Раҳмонова, журналист.
74. Раҳмон Ҳожимурод.
75. Зиёда Эшмуродова, тележурналист.
76. Муҳаббат Элибоева, журналист.
77. Оминахон Ниязова.
78. Аҳрор Тўлқинов, журналист.
79. Ҳусниддин Норқобилов.
80. Бегали Сайдалиев, журналист.
81. Дилшод Нуруллаев.
82. Сирлибай Қадиров, тадбиркор.

facebook.com