Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ошиқ бўлмишам

Ошиқ бўлмишам
09 Mayıs 2020 - 13:29 'да юкланди ва 516 марта ўқилди.

 

 

ОШИҚ БЎЛМИШАМ

Эй, ёронлар, бир юзи гул оя ошиқ бўлмишам,
Барчалар мақсуди – гул, раънога ошиқ бўлмишам,
Булбулман боғ ичра бир, ғавғога ошиқ бўлмишам,
Ўзи ғойиб, зулфлари ялдога ошиқ бўлмишам,
Манзилим тоғ ичрадир, саҳрога ошиқ бўлмишам.

Чун фалак солди мени ул кун фано тупроғига,
Тушди сайрим доимо Макка, Мадина тоғига,
Булбул бўлдим, сайрадим, кирдим Эрамнинг боғига,
Оёғимдан илиндим ғам аҳлининг тузоғига,
Юз бало – меҳнатли бир савдога ошиқ бўлмишам.

Кўнглим ичра ёр ғамидир, манзилим саҳрода, ҳай,
Тортишим ғам-ғуссадир, мен дўнмишам Фарҳодга, ҳай,
Солди ишқинг, дилбар-о, жону жигарим ўтга, ҳай,
Во дариғо, ўтди умрим, зоя бердим бодга, ҳай,
Оҳи кўп, афғони кўп, бир кўя ошиқ бўлмишам.

Билмасман, ул на баҳрдир, на муаззам тоғидир,
Олди кўнглим, кетди ақлим, тан мудом не чоғидир,
Ани нисбат этмак бўлмас, қумри, булбул, зоғидир,
Ой, ғараз, ҳар зулфида етмиш минг эр тузоғидир,
Қадди-қомати баланд, зебога ошиқ бўлмишам.

Дўст, ҳавойи васлингни, мен чину чандон истарам,
Дому зулфинг қасдига ўзимни зиндон истарам,
Дема: “Ғамдан бир замон кўнглимни хандон истарам”,
Бир ғариб ошиқманам, ёр, сени сендан истарам,
Кечаю кундуз, билинг, “Ҳу-ҳо”га ошиқ бўлмишам.

Ёр васлидан ўзгага интиқу зорим йўқ менинг,
Қолмишам ҳайрон бўлиб, ғайри мадорим йўқ менинг,
Олди жоним ишқинг ўти, ихтиёрим йўқ менинг,
Келса, ақлимни олар, кетса, қарорим йўқ менинг,
Ғамзаси ўқ, қошлари ол ёя ошиқ бўлмишам.

Айтадир, Махдумқули, мен анда конга учрадим,
Сайр этиб бордим, фалакка, ламаконга учрадим,
Чун мени расво қилибдир, ишқ – танҳога учрадим,
Етмиш икки шаҳр ичинда, минг бир дўконга учрадим,
Шунча саргардон-сабилу, зоя ошиқ бўлмишам.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube