Қанча журналистлар хорижда саргардон, уларга мен ҳам қўшилайми?…

Қанча журналистлар хорижда саргардон, уларга мен ҳам қўшилайми?…
94 views
09 May 2020 - 15:18

ҚАНЧА ЖУРНАЛИСТЛАР ХОРИЖДА САРГАРДОН, УЛАРГА МЕН ҲАМ ҚЎШИЛАЙМИ?…

(Карл Марксга ўхшатма):Менинг атрофимда бир шарпа кезиб юрибди — бу Хайриддин Султонов шарпасими?…

Ҳа, пайт пойланди, шу лаҳзалар кутилди… ҳукумат мулозими Хайриддин Султон томонидан бир қора қуюн юборилди…

Бу ҳақида батафсил маълумот тўплаб кейин эълон қиламан.

Мен ҳукумат мулозимини ноҳақ айблаганим йўқ эди. Қодирийнинг музейи очилишидаги маърузасини эшитаётиб, виждоним тинчлик бермаганидан ёзган эдим. Холбуки, жадидчилар, айниқса, Фитрат, Чўлпон, Қодирийларнинг номини ва ҳатто жадид сўзини матуотда ишлатишни айнан шу кишининиг ўзлари таъқиқлаб келган эдилар.

Ёки севимли шоиримиз Рауф Парфи мухлислари ва шогирдлари ҳар йил туғулган кунини қилишга ҳаракат қилишади, бир йили ҳатто ҳукумат қарориям чиқди. Лекин ўтмади.

Бунга ким тўсқинлик қилди ва қилиб келмоқда?.. Нега сиз эмас, мен кетишим керак?

Сизнинг шахсий қарашларингиз, маҳаллийчилик миллатчилик ва гуруҳвозлигингиз туфайли қанча одамларнинг уйи куйиб кетди. Ватандан бош олиб кетди, тупроғини ташлаб кетди. Лекин уларнинг кўпининг бу қисматига Давлат ё давлат раҳбарлари эмас сиз айбдор эдингиз.

Сиз жадидларниям, Рауф Парфиниям ва бошқа истеъдодли ижодкорларни ҳам давлат кўзига олабўжи қилиб кўрсатиш ҳадисини олдингиз. Бунинг сизга берадиган фойдаси жойингизда узоқ ўтириш… Ўзини қўй оғзидан чўп олмагандай қилиб тутадиган сиз жуда устасиз.

Бу маккорлик қурбонлари жуда кўп.

Қанча журналистлар хорижда саргардон уларга мен ҳам қўшилайми, йўқ. Қанча ёзувчи, қанча қаламкашнинг уйини куйдирдингиз, эндилар бас қилгандир, деб ўйлаб юрганди, бу бечора мазлум зиёлилар. Яна бошландими?..

Аслида кетиш навбати сизга эмасмиди… Энди сизни навбатингиз муҳтарам Хайриддин Султон.

30 йилдан бери сизга хамроҳ бўлган креслолар ҳам ғичирлаб қолгандир, кабинетда ҳамон эски замон нафаси димиқиб қолгандир…

Кабинетингизни озод қилинг…

Юзсизларда, катта давлат мулозими бўлиб менга ўзингизни мақтаб фейсбукка қўйиб юборсин деб шотирларингиздан юборган маърузангизни ҳам сақлаб қўйганман. Ахир қандай қилиб сизнинг қаламингиздан тўкилган сатрларга мен фамилиямни қўйиш мумкин? Менда сиздек маҳорат йўқ-ку.

Ҳаммаси ҳақида алоҳида айтадиган фурсат келди. Ўшанда мен сизни ноҳақ айбламагандим.

Мен эмас сиз кетинг Муҳтарам Хайриддин Султонов

PS: Лайк босишга ҳам қўрқиб турганлар ўқимасин…

Анора Содиқова