КПСС Марказий Комитети ҳузуридаги Олий партия мактабида ҳар ўқув йили 1-дарсда бериладиган сабоқдан парча

КПСС Марказий Комитети ҳузуридаги Олий партия мактабида ҳар ўқув йили 1-дарсда бериладиган сабоқдан парча
107 views
11 May 2020 - 11:35

КПСС Марказий Комитети ҳузуридаги Олий партия мактабида ҳар ўқув йили 1-дарсда бериладиган сабоқдан парча

Тўғрилик билан сиёсат бир-бири билан камдан-кам ҳолатда ачомлашади. Кўпроқ бир-бирига орқа ўгириб яшайди.

Халқни фақат тўғрилик билан бошқариб бўлмайди. Шу учун сиёсат кўпроқ ёлғон билан чиқишади.

Халқ тўғрилик гадоси. Аммо тўғрилик бойлик сингари хавфли нарса. Бирдан кўп бериб юборсанг, кўтаролмайди — ўзидан кетади. Тиланчига шу учун оз-оздан берилади.

Сиёсатда ўнта гапирсанг, ўндан бир ҳолатда тўғри гапириб турсанг, етади. Тўққизи ёлғон бўлса ҳам, халқ ўша биттаси билан алданиб-овуниб яшайверади. Худди кўчадаги тиланчига ўхшаб: “Бир куни биттаси кўп бериб қолса керак”, деган умид билан қўл чўзиб ўтираверади.

Яъни, халқнинг умид қилиш имкониятини тўсмаслик керак. “Бир куни бошимга тўғрилар келар, менга фақат тўғри гапирар, мени фақат тўғрилик билан бошқарар”, деган умидда яшасин! Чексиз-чексиз умидлар қилиб юрсин!

Нуруллох Муҳааммад Рауфхон