Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёзувчи Раҳмон Ҳожимурод 70-йиллар адабий муҳитини хотирлайди

Ёзувчи Раҳмон Ҳожимурод 70-йиллар адабий муҳитини хотирлайди
13 Mayıs 2020 - 11:06 'да юкланди ва 582 марта ўқилди.

Учрашув (1979 йил сентябнинг охирларида) журналистика факултетида кечган.
Биз биринчи курс талабаси эдик. Муҳаммад Солиҳ, Усмон Азим, Хуршид Даврон ва яна иккита ёш шоир бор эди.

Ҳаммамиз уларни ҳайрат ва катта қизиқиш билан кузатардик.
Уларни кўпчилигимиз биринчи бор кўриб турардик.

Мушоирани гумбирлаган овози, ҳайқириқларга тўла севги мурожаатлари билан диққат эътиборни ўзига михлаб-сеҳрлаб қўядиган шеърлари билан Усмон Азим бошлаб берди.

Шеърлардаги ҳайқириқлар, ҳиссиётлар.

Ҳаяжонларга муносиб биз талабалар кўтаринки олқишу чапаклар билан жавоб бериб турардик.
Бу ҳаяжон ва кўтаринкилик ҳаммамизга баробар юққан эди.

Бундай жазавадан бошқа бир ҳолатга ўтиш гўё мумкин эмасдай тассурот исканжасида эдик.
То Муҳаммад Солиҳга навбат еткунча мушоира шу зайлда давом этди.

Ҳамма шоирлар аллақандай виқор билан ҳаяжонли содда нигоҳлар кузатувида минбарга салобат билан чиқиб келаётган эди.

Муҳаммад Солиҳ эса шоирларнинг узун қатори энг сўнгида, эшикка яқин жойда ўтирарди.
Кўпчиликнинг кўзи Муҳаммад Солиҳда эди.

Бўйи баланд сочлари елкасига тушган, қарашлари оғир ва ўткир, уюлган қовоқлари умумий юз тузилишига аллақандай ярашиқли мардановарлик бериб турган бу шоирга навбат охирида берилди.

Бошқа шоирларнинг ўқиган ҳар шеъри гулдурос чапакларнинг баланд тўлқинида бўлинар, шоирлар бундан рағбат олиб, янада жўшқинроқ шеър ўқиш учун овозларини бир пардага кўтаришар ва давра шу жўшқинликда давом этарди…

Муҳаммад Солиҳ биринчи жуда қисқа шеърни ўқиган эдики, залда олқиш кўтарилди.

Чапакка норозилик оҳангидами, шоирнинг ҳам ўнг қўли баланд кўтарилди:
-Керакмас. Агар жуда шарт бўлса охирида чалинг,- деди у.

Ҳаммамиз жим қолдик.

Ҳайронлик ва норозиликка ўхшаган таранг жимлик бир зум бу жўшқин даврани совутгандай эди гўё.

Очиғи, бундай муносабатга биз ўрганмаган эдик.
Лекин шунга қарамай бу ғайритабиий. ғалатироқ туюлган таклифда нимадир биз кутмаган ёқимли ва сирли ҳикматми, нимадир бордай эди.

Бир зум эски анъана унутилди. бузилди: Шоир, шеър, тантанали овоз, олқиш, чапакларга шоирона ёлғондакам таъзимларга бирдан барҳам берилди.
Гўё ҳаммаси табиий, ҳаммаси биз истагандай эди. Ҳали яхши англамаган, ҳали яхши тушуниб етмаган бўлсакда.

Шунинг ўзи ҳам биз учун янгилик, шунинг ўзи ҳам биз учун Эркин Шеъриятнинг озод муждалари эди.

Раҳмон Ҳожимурод

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube