Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“ХАЛҚҚА ЁРДАМ” ХУСУСИДА КИЧИК ДИАЛОГ

“ХАЛҚҚА ЁРДАМ” ХУСУСИДА КИЧИК ДИАЛОГ
14 Mayıs 2020 - 14:19 'да юкланди ва 875 марта ўқилди.

Мирзиёевнинг истеъфоси талаб қилинган мурожаатимдан кейин жуда кўп хат олдим. Аксарий мактублар хайриҳоҳлик мактублари эди, мурожаатда кўтарилган масалаларнинг деярли ҳаммаси ҳаққоний эканлигининг эътирофи эди. Бу мени хушнуд этди албатта.

Шундай хатлардан бириси Тошкентда яшовчи бир ёзувчи дўстимдан келди.

Бу мактуб миллий давомизнинг муваффақиятини истаган ва бу йўлда чекига тушган бадални тўлаб келаётган бир ўзбек ойдинининг куйинчаклик билан билдирган қалб изҳори эди.

Исмини маҳрам тутиш учун у ёзган хат расмини бермасдан, хатни матнга тўкдим:

ДЎСТ: Ассалому алайкум Солиҳ ака! БиБиСи га суҳбатингизни кўрдим. У ўзи яхши йигит эди, аммо жуда аҳмоқона саволлар билан бошлади. Давомига асабим чидамади. “Сиз ўзингиз нима қилиб қўйдингиз халққа?”, деб ўзбекистонлик пайтаваларнинг гапини қилиб ўтирибди.

М.Солиҳ: Ва алайкумассалом

ДЎСТ: Солиҳ ака БиБиСи билан суҳбатда нимагадир кераксиз гапларни айтиб юбордингиз. Аксинча айрим керакли гапларни айтмадингиз. Масалан, 4 йил бурунги қийинчиликларда ватандошларга қанча ёрдам бердингиз! Телевединияга чиқдингиз, газетага гапирдингиз, давлат одамларига хат ёздингиз. Ўзбекларнинг шаънини, ҳуқуқини ҳимоя қилдингиз! Буларни айтиш керак эди. Бу айрим хайриҳоҳларни ҳам иккилантириб қўйди.

Балки шу кунларда бир мақола қиларсиз. Менимча шу нарса керак…

М.Солиҳ: Ёрдамни Аллоҳ ризоси учун қилдим. Уларга ёқиш учун эмас. Кейин у берган саволга, “мен ёрдам қилаяпман”, деб жавоб беришдан ор қилдим. Иккиланганлар, иккиланишга майилли инсонлар – иккилансинлар, хатто қарши тарафга ўтсинлар хафа бўлманг. Улардан ҳеч умидим йўқ, бир Аллоҳ менинг ёрдамчим ва умидим.

ДЎСТ: Мен ҳам шундай тушундим, аммо орада “Мен ёрдам билан шуғулланмайман, мен сиёсатчиман”, деб юбордингиз. Баъзиларга шу ери оғир ботди. Шунинг учун “Суҳбатдан кейин” деб бир мақола қилсангиз бўларди…

М.Солиҳ: Қолганлар ҳам ўтсин зарари йўқ. Ундай мақола қилолмайман мендан хафа бўлманг. Кўпирсинлар. Биродарим, мен ортиқ Аллоҳ учун тўғрисини гапиришга маҳкумман. Бу йўлдан У қайтармаса, қайтмайман. Тарафдорларни кўпайтириш учун, менга қарши ҳақоратни озайтириш учун бармоғимни ҳам қимирлатмайман. Ортиқ мазлумларнинг ёнида бўламан ва тўғри гапираман ИншаАллоҳу Таоло.

“ЭРК” ҳақиқатан сиёсий партия. ҳайрия жамияти эмас. Мен одамларга қилган яхшилигим бўлса, унинг ҳам ҳисоби ИншаАллоҳ у тарафда кўрилажак”.

Муҳаммад Солиҳ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube