ТААЖЖУБ…

ТААЖЖУБ…
116 views
14 May 2020 - 14:44

Би-Би-Си радиосининг “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳ билан интервьюси шу кунларда тушунарли шов-шувга сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Интервью Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев истеъфога чиқишини талаб қилиб эълон қилган баёноти борасида.

Баъзилар журналистга ҳамду-санолар айтиб, энг юксак мукофотга лойиқ кўраётибди. Баъзилар эса журналист бировлар томонидан ёзиб берилган буюртма саволларни беришдан нарига ўтолмади, дея бахолашади.

Шу кунда Ўзбекистон тўртинчи ҳокимиятнинг чинакам вакилларига ҳар қачонгидан ҳам муҳтож бўлиб турган бир пайтда, ўзини ҳурмат қилувчи ҳар бир журналист, мен ким тарафидаман, мен кимман, деб ўзига ўзи савол бериши лозим.

Хўш, мен ким тарафидаман?

Камина ўзи “Озодлик”, “Америка овози” радиоларида ишлаганим учунми, Би-Би-Си ни кўп йиллар бўлди-ки, кузатмагандим.

Биринчи кўриб, тинглаганим, юқорида айтганим интервью.

Лекин… руслар айтадиганидек, ” Первый блин комом”. Яъни, умримда бунақа нокасбий интервью қилган журналистни кўрмаганман.

Ишонаверинг-ки, камина жахлдан юқори турадиган, иложи бўлса, бировнинг кўнглини оғритмайдиган одамман. Аммо, шу кун зарурати фикримни айтишни талаб қилади.

Авваламбор, журналист Би-Би-Си га тоға-жиянчилик йўли билан ишга келиб қолибди, бечора, деб ўша йигитни аядим.

Иккинчидан, Би-Би-Си қачондан бери тергов бошқармасига айланиб қолган экан, дея ҳаёлга бордим.

Барча ҳамкасбларга самимий, Солижон Абдураҳмонов.
ҚораҚалпоғистон
13 май, 2020 йил