Абдулазиз Карим: Мухаммад Солихнинг кимлигини халқ билади

Абдулазиз Карим: Мухаммад Солихнинг кимлигини халқ билади
151 views
14 May 2020 - 20:01

Мухаммад Солихни “Эрк” Демократик Партияси Ӯзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги рӯйхатидан ӯтган ягона Мухолифат Партия хисобланиб Мухаммад Солих бу партияни Лидери ӯлароқ ӯз сиёсий фикри ва ӯз сиёсий зехниятига эга Халқ Вакилидир!

Мухаммад Солих яқин кунларда интернет тармоқлари орқали ӯзини Сиёсий муносабатини билдиргани учун унга қаратилган “Сиз Халқ учун нима қилиб бердингиз” ёки “Ӯзбекларга нима ёрдамингиз тегди далил келтиринг” каби ножӯя саволларни берилишига Рамазони Шарифни хурмати АЛЛОХ гувохлигида битта дона мисолни келтириб ӯтмоқчи эдим, Жумладан

Мухаммад Солихни 2018 йил “Türkiye TGRT Haber” Телеканалида хужжатсиз ишлаб юрган 167 Ӯзбекистон фуқароларини қамалиши боис Туркия Хукуматидан хусусан Туркия Жумхурияти Президенти Ражаб Тойиб Эрдӯғондан 167 та Ӯзбекистон фуқаросини қамоқдан озод этилишларини талаб қилиб интервю берганини ва шу мурожатидан кейин хибсга олинган 167 Ӯзбекистон фуқаролари қамоқхонадан қӯйиб юборилганларини гувохиман, хозирги интернет ривожланган даврда бу холат бӯйича юқорида айтиб ӯтилган ТВ каналини архивларидан мазкур мурожатини топиб олишингиз хам мумкин!

Бу фақатгина битта мисол эди халос, қанчадан қанча Паспортини олдириб қӯйганлар, уйсиз қолиб кетганлар, қулликга тушиб қолганларни муаммоларини хал қилиб берган Мухаммад Солихни камтарлигини бандалари билмаса ва билишни хохлашмасада АЛЛОХ ни билгани етади!

P.S. Умрида битта дона Ӯзбекга хам ёрдами тегмаганлар Мухаммад Солихга бӯхтон қӯйишдан уялишсин!

Мухаммад Солихни кимлигини Халқ билади, жазавага тушиб ётганлар эса Халқ эмас!

Абдулазиз Карим Сирожиддин ӯғли