Оломон ичра халқни ажратмоқ

Оломон ичра халқни ажратмоқ
113 views
15 May 2020 - 14:37

ОЛОМОН ИЧРА ХАЛҚНИ АЖРАТМОҚ

Қайси ипга тизиш мумкин бу воқелар шодасин?
Ушбу мажҳул туйғуларнинг оти не?
Қайси исм ила атай бу жонзотлар подасин?
Бу фишқирган маҳлуқларнинг зоти не?

Осон эмас бу оломон ичра халқни ажратмоқ
Буғдой ила курмак каби қоришган.
Балки, бизга шунинг учун қисмат бўлди хажр этмоқ –
Бу иккисин фарқларига боришга…

15.05.202

Мақсуд Бекжон