Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЎЗБЕКИСТОНДА ДИССИДЕНТ АДАБИЁТИ

ЎЗБЕКИСТОНДА ДИССИДЕНТ АДАБИЁТИ
17 Mayıs 2020 - 14:39 'да юкланди ва 556 марта ўқилди.

Ўзбекистонда диссидент адабиёти борми?
Бор.
Мавжуд сиёсий режимга қарши ёзилган адабиёт Ўзбекистонда ҳам бор.

Бу ёзувчилар ёзган асарлари ўлкада чоп қилинмаслигини аниқ билсалар ҳам, ёзишдан воз кечмаганлар, қийин шароитларда яшасалар-да, ижодини давом эттирганлар.

Бу ёзувчилардан бизга маълум бўлганлари ҳозирча иккита:
1.Ўзининг “Юртменбоши” романи билан танилган Набижон Боқий.
2.”Бугунги кунлар” ҳужжатли роман муаллифи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон.

Ҳар иккаласини ўзбек диссидент адабиёти вакиллари дейиш мумкин.

Ёзувчи Набижон Боқий ўзининг “ЭВРИЛИШ” номли памфлети шундай асарларнинг сўнггиси бўлади.

“ЭВРИЛИШ” дикататор Каримов даврининг илк босқичидан баҳс этади.

Асарга туртки бўлган хусус шу: Халқ ёзувчиси Эркин АЪЗАМ “Ўзбекистон овози” газетасида 1993-йил 26-декабр сонида эълон қилинган мақоласини “Ватан” газетаси, 1994-йил 9 – 16 феврал, 3-сонида такрор ёйинлайди. Чунки бу мақолада диктатор Каримов матбуоти учун доим долзарб бўлган тема бўлган мафкуравий душманлар (Боймирза Ҳайит ва Муҳаммад Солиҳ)нинг “бузғунчи фаолиятлари” яна бир марта нишонга олиниши топширилганди…

Бу орада Халқ ёзувчиси Эркин Аъзам Дўрмонда дала ховли қўшнилари бўлмиш адабиётчилар билан юришга чиққанда тез-тез ”У ёшлигидан диссидент бўлишни орзу қиларди”, агар улар ҳақида мақтов мақола ёзилса, бундан маъқулроқ бош жумлани топиб бўлмас, нима дедингиз?”, дея тез-тез каҳ-каҳа отарди. Бу қаҳ-қаҳа ҳадафи 1993-йилда Ўзбекистонни тарк этган шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ эди.

Бу ва бошқа ҳангомалар тўғрисида Набижон Боқийнинг Ўзбекистонда босилмайдиган яна бир битиги – “Эврилиш” памфлетини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

РЕДАКЦИЯ

ЭВРИЛИШ

Ёзувчи Набижон Боқий ўзининг “ЭВРИЛИШ” номли памфлетида шундай деб ёзади:
“Мақола муаллифи(Эркин Аъзам) “диссидент” атамасини бекорга тиркамаяпти; ўша йили олти-етти ой муқаддам мухолифат раҳбарларидан бири бўлмиш Муҳаммад Солиҳ ихтиёрий-мажбурий равишда ҳижратга кетади. Эркин Аъзам эса айнан олампаноҳнинг назарига тушмоқ илинжида қалам тебратаётгани боис “Юртменбоши”(Каримов)нинг душманига тош отиб қўйишни ҳам эсидан чиқармайди.
Устоз Эркин Аъзамнинг “Ватан масъулияти” мақоласи зиёлиНусха қаламкашлар онгида ЭВРИЛИШ бошланганини кўрсатадиган ачқимтир намунадир. Бу мақола “Қиёсий журналистика” предмети бўйича талабаларга маъруза ўқийдиган муаллимлар учун дастуруламал бўлиб хизмат қилиши мумкин.

1994 йил 17 феврал куни эрталаб соат 10.30 да Президентнинг давлат маслаҳатчиси Усмон Азим “Ватан” газетасининг Бош муҳаррири Ёқубжон Хўжамбердига телефон қилиб: “Яқубжан, нима қилиб қўйдинғиз!” деб заҳрини сочади. “Нима қиппан, Усмонжан?” деб титраб-қақшайди газета бошлиғи.

“Нима қилғанингизни телепонда айтиб бўлмайди. Тез ҳузуримға келинг! Йўқ, келманг ҳузуримға! Ленин жандармдан яшириниб яшаб юрган чайлада учрашамиз!” деб пишқиради маслаҳатчи-шоир. Ёқубжон аканинг роса боши қотади: “Ленин яшаган чайла қайда эди?” деб таниш-билишларига бир-бир телефон қилиб чиқади. Ҳеч кимдан тайинли жавоб ололмайди, аммо зийрак котиба Севарахон “Ёшлик” журналининг 1984 йил №9 сонини хўжайин столиға келтириб ташлайди. Ўзи қандай қовун туширганини аниқ билмасдан хуноб бўлиб ўтирған Ёқубжон Хўжамбердининг фиғони фалакка чиқиб, 10 йил олдин чиққан эски журнални дераза томонга улоқтириб юбормоқчи бўладию беихтиёр ички саҳифасига кўзи тушиб жилмаяди:
–Ия, жонажон партиямиз раиси Усмон Азимнинг Ленин бобоға бағишланган ҚАСИДАси чоп этилган экан-ку! – деб қичқиради.
Дарҳол сигарет тутатиб, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг XVI Пленумига бағишланган қасидани ифодали ўқишга киришади:

(Ерда қолгани йўқ Шоирнинг байти) –

Замон, сенга боқиб
ҳис қилдим бирдан –
қасида ёзмоқнинг етишди пайти…
Партия, аниқ ўлчадинг
замоннинг бўйи-бастини,
мен кўриб турибман,
юрагинг – ёниқ,
мен кўриб турибман ҳалол дастингни.
Мен ҳам мудом ёниб юрган инсонман,
шиддатингдан яна минг марта ёндим.
Ва, бутун қадоққўл Ўзбекистондай
Ленин тирик экан –
ишондим!
(Усмон Азим)

Ажабки, Ёқубжон ака Қасидани бир ўқишда ёдлаб олади ва кўнгли ёришиб, сигарет қолдиғини кулдонга эзғилаб ўчирадию беихтиёр собиқ Ленин музейига бориб, эски доҳийнинг чайласини кўздан панароқ жойдан топади.
Бирпас каловланиб туради ва Девонга йўл олади.
Энди кўнгли хийла равшан тортган эди: партия раисини кўрган заҳоти Қасиданинг икки мисрасини ёдаки ўқиб юборса, муаллиф эриб кетиши турган гап!

Орадан 20 дақиқа ўтар-ўтмас Девоннинг учинчи қаватида “Чекиш жойи”да учрашадилар.

–Бу нима? – дейди Усмон Азим газетани очиб, “Навоий Ҳилосни кўрганми?” мақоласига кўрсаткич бармоғини бигиз қилиб.

–Навоийға бағишланған мақола, – деб кулимсирайди Ёқубжон Хўжамберди.

–Қанақа Навоий! Қанақа Навоий! – деб хуноб бўлади давлат маслаҳатчиси. – Ахир… – деб кўрсаткич бармоғини “ҲИЛОС” сўзи устига ниқтаб, тескари томонга сидириб ҳижжалаб ўқийди: С О Л И Ҳ !!!

–Вой аблаҳ-ей! – деб юборади нохос Ёқубжон Хўжамберди.

Пешонасидан тер чиқиб кетади, бирдан шалвираб қолади. – Вой аблаҳ-ей…
–Буни ким ёзган?
–Муаллифи уч киши.
–Асқар Маҳкамнинг ишими бу? Рустам Шоғуломов уни ишга олмағин деса ҳам, сизнинг юзингиздан ўта олмасдан рози бўлган эдим. Мана, оқибати!

–Ундай эмас, Усмонжон. Бу мақолага Асқар Маҳкамнинг алоқаси йўқ. СУМ – МУСУЛМОН, ЗЎР – РЎЗИМБОЙ, БАН – НАБИЖОН, – деб изоҳ беради бош муҳаррир. – Нима қилай, Усмонжон? – деб мўлтирайди,- Учовини ҳам КЗОТ бўйича ишдан ҳайдайми?

–Йўқ, ишдан ҳайдалса, осон қутилиб кетишади.
–Ҳайфсан эълон қилайми?
–Э-э, садқаи сар, Яқубжан! Агар Рустам ака “қулоқлари” орқали ҲИЛОС ҳақида мақола чиқиб кетганини билиб қолса, юз фоиз аниқки, газетани сразу ёптиради, аблаҳ!
–Ишқилиб, “Ватан тараққиёти” партияси ҳам ёпилиб кетмайдими, Усмонжон?
–Э-э, партия нима бўпти! Ёпилса ёпилади-да! Лекин ўзим газетада бир туркум янги шеърларимни икки саҳифада эълон қилмоқчи эдим, – деб афсусланади шоир.
–Нима қилай? Ҳар биридан алоҳида-алоҳида “Тушунтириш хати” ёздириб олайми?
–Э-э… – Жаҳл билан қўл силтайди Усмон Азим,- Ишхонага бориб ҳеч нарса бўлмагандек жимгина ўтиринг. Тсс… –
Кўрсаткич бармоғини лабига босади.
Совуққина хайр-хўшлашадилар.

Пешиндан сўнг “Ватан” газетаси идорасига анави чистон-мақола муаллифларидан Баноқ кириб келса, ишхона ўлик чиққан даргоҳга ўхшаб музлаб ётган экан…
Чорак аср муқаддам чоп этилган “Навоий Ҳилосни кўрганми?” мақоласини шу кунларда Ўзбекистонда бирорта газета-журналда эълон қилиш мумкинми?
Мустақиллик даврида нафақат зиёлиларнинг, ҳатто аҳолининг аксарият қисми маънан эврилиш жараёнини бошидан кечиради.
Чамаси, эврилиш ниҳоясига етади: палағда авлод дунёга келади. Бу ёғи энди тўйлар муборак!

Набижон БОҚИЙ

Энди Усмон Азимнинг партияси газетида “диққатсизлик оқибатида” босилиб кетиб, ҳаммани оёққа кўтарган, Усмон Азимни ғазаблантирган ўша “Навоий Ҳилосни кўрганми? мақоласини уқинг:

НАВОИЙ ҲИЛОС (СОЛИҲ) НИ КЎРГАНМИ?

Хоразмлик фидокор шоир Матназар Абдулҳаким бир неча йиллардан бери мумтоз Шарқ шеъриятининг пирлари зиёрати билан машғул бўлиптурлар. Ва Абдулқодир Бедил, Жалолиддин Румий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий каби султонлар салтанатига ихтиёрий равишда ўзларини асиру банди этмишлар…

Кейин Туркистон туфроғида саккиз юз йил мобайнида маънавият ва виждоният отаси бўлмиш зот Нажмиддин Кубро ҳазратлари тўғрисида зикр эттилар. Бизнинг кўнглимизда Кўҳна Урганчга Кубро ҳазратларининг хилхонасини зиёрат этмоқ орзуси туғилди. Ва бу орзумизни оқликка тугиб, кўнглимизнинг қатига яшириб қўйдик.
Матназар оға бўлса, Кубро ҳазрат асос солган эътиқод ислом нури билан йўғрилгани боис Чингиз босқини зўравонлиги даврида аҳли Турон қалб қалъасидан паноҳ топганини беташбеҳ сўйлаб бердилар:
–Биз қўшни тоғнинг улуғлигини билмаслигимиз мумкин. Лекин жаҳоний тафаккур қудратига қодир инсонлар ҳаргиз ул ёки бул тоғнинг улуғ ёки пучмоқ эканини биладилар. Хусусан, Навоий ҳазратлари Хоразм диёридан осмонўпар – ойдан-да баланд бир тоғ униб чиққанини билганлар. Яъни, Кубро бобомизга чин ихлос қўйганлар. Навоийнинг ихлоси умрлик ихлос эди; ҳатто ул зот муҳрдор бўлиб, сарой хизматини, салтанат ғавғосини зиммаларига олганларидан кейин ҳам Кубровия эътиқодида собит трганлар. Бу собитлик шу қадар метин бўлганки, камина талабалик йилларида Алишербек Хоразмга ташриф буюрган бўлса керак ва йўл-йўлакай Арши аълодан бир тола нур ёғилиб турган ҲИЛОС исмли ватанпарвар инсон билан учрашган, деб ўзимча тахмин қиламан. Ҳилос ким эди? Ул элпарвар фидокорлардан бўлиб, ҳақсизликка зид боргувчи эди, етимларнинг ҳаққини ҳимоя қиларди, бечораларнинг ярасига малҳам қўярди. Шу боис осмондан бир тола нур тушиб, унинг сиймосини ёритиб турарди. Қадим манбаларда, эҳтимол, навқирон Алишербек тарихий шахс ҲИЛОС билан учрашгани қайд этилмагандир. Эҳтимол, ўшанда Алишербек келажак билан учрашгандир, деб турли фаразлар илгари сурилади. Балки шундайдир. Боз устига, яна бошқа манбаларда Алишербек учратган нажоткорнинг асил исми ҲИЛОС эмас, балки ЙАЛАС эди, деб эътироф этилади. Ҳилос “халоскор” маъносини англатса керак, дейилади баъзан. Менимча, бу сўзларнинг том маъноси “тўғри, тартибли” демакдир. Бу гапнинг ишончли эканини 1993 йили “ФАН” нашриётида чоп этилган “Навоий асарлари учун луғат” китоби ҳам тасдиқлаб турибди. Луғатдаги изоҳ нуфузли олимлар томонидан тузилгани инобатга олинса, “халоскор” бўлиш учун, аввало, “тўғри, тартибли” бўлиш лозимдир. Бундан ташқари, туркий манбаларда “Ҳилос” сўзи аслида, боя айтганимиздек, “ЙАЛАС” шаклида пайдо бўлган, деб таъкидланади. “Йалас” сўзи ёзма манбаларда кўпинча “АЙЛАС” кўринишида ҳам ёзилади ва “текислаш, силлиқлаш, юмшатиш” маъноларини англатади.

Хулласи калом, дўстлар, Алишербек ёшлигида ўзининг келажаги билан, яъни паҳлавон ҲИЛОС билан учрашган эди. Бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ.

Биз адабиёт ва ватаниёт ихлосмандлари Матназар оғанинг фикр-мулоҳазаларидан чандон қониқиш ҳосил қилган бўлсак-да, аммо қадимий манбаларни ёзиб қолдирган мирза ёки хаттот андак бадхатроқ бўлган ёхуд саводи бир оз поёнига етмаган бўлса, Алишербек оғзаки эътироф этган зотнининг муборак исмини чалкашроқ, нотўғрироқ, тескарироқ, пойма-пой ёзган бўлиши ҳам мумкин. Қайдам. Илм ва айниқса, ҳақиқат баҳс-мунозараларда ойдинлашади. Иншооллоҳ, бизнин мунозара яна тарихга ойдинлик киритар деган умидда бедормиз.

Демак, Алишер Навоий ёшлик йилларида ёки йигитлик чоғида ҳазрат Нажмиддин Кубро хонакоҳини зиёрат қилмоқ ниятида Кўҳна Урганч сафарига отланган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Манбашунос олимларимиз бу ҳақда нима дейишар экан?
Жавобларингизни кутамиз, азиз зуккою зийрак муштарийлар!

Баноқ СУМЗЎРБАН (СУМ – МУСУЛМОН, ЗЎР – РЎЗИМБОЙ, БАН – НАБИЖОН)

(“Ватан” газетаси, 1994 йил 17 – 23 феврал, 4-сон.)

Бу чистон-мақола юзасидан ҳам айрим изоҳ лозим кўринади.
1.”ҲИЛОС” ихтиёрий-мажбурий ҳижратга юз бургач, орадан ўн ой ўтар-ўтмас шоир Усмон Азим раислигида ташкил этилган “чўнтак партия”нинг фикр тарқатувчиси “Ватан” газетасида эълон қилинган мақола, аслида, гўё ҳазрат Навоий таваллудининг 553 йиллик санасига бағишланган эди. Маълумки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур: “Билмон, не жарима била Султон Абусаид мирзо (Алишербекни) Ҳирийдин ихрож қилди”, деб ёзади хотира китобида. Навоий ўз асарларида Бобур мирзонинг бобоси бўлмиш Абусаид мирзо ҳақида салбий фикр билдирмайди, айни чоғда “Мажолис ун нафоис”да ҳам унга махсус тўхталмайди. Давр қоидалари бўйича темурий шаҳзодалар тўғрисида ёмон гап айтиш гўё СССР даврида Москвага бориб Ленин мақбарасида “Лазги”га рақсга тушишдек бир нарса ҳисобланарди.

Қиссадан ҳисса шуки, 25 яшар Алишербек Самарқандда талабалик чоғлари Бухоро – Ҳазорасп – Хонқа – Янгибозор – Тошовуз – Кўҳна Урганч йўналиши бўйлаб саёҳат қилган бўлиши мумкин. Аммо Қорақум, Қизилқум саҳроларида “қозоқлик қилиб юрган” Ҳусайн Бойқаро билан зимдан кўришиб, Абусаид мирзога қарши фитна ҳозирлаяпти деган туҳматдан қўрқиб, Кўҳна Урганч саёҳати тўғрисида лом-мим демайди.

Эҳтимол, 483 йилдан сўнг Янгибозорнинг Беклар ўрамида қайсар бир шоир дунёга келажагини тусмол қилгандир. Бу ҳақда “Навоий Ҳилосни кўрганми?” мақоласида ҳақиқатга ёвуқроқ фараз илгари сурилади. ҲИЛОС тескари ўқилса ва ёзилса СОЛИҲ пайдо бўлади.
Маҳаллий Диктатор ИАКнинг №1 рақиби мартабасини олган шахс номини тескари айтиш ва ёзиш ясақ бўлган даврда ул нобакор номини салкам 10.000 нусхада чоп этиладиган “Ватан” газетаси саҳифаларида эълон қилиниши, мусулмонлар, ўтакетган шаккокликдан бошқа нарса эмас эди.

Н.Б

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube