Қўрқиб кетяпман…

Қўрқиб кетяпман…
73 views
18 May 2020 - 9:27

Қизимнинг қайнонаси рус тили ўқитувчиси бўлгани сабабми, иккита боласини рус мактабига ўқишга берди. Учинчи фарзандини ҳам рус мактабига бермоқчи бўлганида мен қаттиқ қаршилик қилдим. Кейин ўйлаб кўрсам қизимнинг далиллари жўяли.

“Боламни ўзбек мактабида ўқитиб, ўз қўлим билан чаласавод қилайми? Бу латтачайнар тилчиларингизга қолса, кирилл яна етмиш беш йил яшайди!”

Қизимнинг айтишича, 35 та бола ўқийдиган синфда биттагина рус бола бор экан. қолгани ўзбеклар! Ёлғон бўлмасин. иккитаси қозоқ боламиш. Бу нимадан далолат? Демак, халқнинг лотин алифбосига ўтиш ҳақидаги ваъдаларга ишончи йўқолди.
Қўрқиб кетяпман…

Шароф Бошбек