Қоидалар

Қоидалар
35 views
18 May 2020 - 14:33





ҚОИДАЛАР

Дераза ёпилган, кўчада шамол,
Ҳаммаси одатий, бари жойида.
Узун сериалингни соати бўлди,
Яримлаб қолаяпти кунлик қоида.

Эрта тонг. Чойнакнинг ҳовури тутар,
Кийими тўзғиган партиш хонангни.
Қадам ташламайсан деярли уйда,
Уйғониб кетмасин дея болангни.

Шошилиб чиқасан одатдагидек,
Қўлингда қоғозлар уюми ғижим.
Сени кутиб олар катта йиғилиш,
Минбар қаршисида ўтирасан жим.

Кун тартиб бужмаяр столинг узра,
Унга эргашасан, инкор бефойда.
Поёнлаб қолади умрингнинг ярми,
Ўйлайсан бу ҳам бир муҳим қоида.

Сен шундай қоидалар билан яшайсан,
Озорлаб, безорлаб, ўлдириб танни.
Айтар сўзим ва ё ўтинчим, фақат,
Қоидаларга кўра севма Ватанни.

Фарзона Зайид