Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳамият ҳимояси

Ҳамият ҳимояси
20 Mayıs 2020 - 11:12 'да юкланди ва 531 марта ўқилди.

Акром МАЛИК

РАМАЗОН КУНДАЛИГИ

ҲАМИЯТ ҲИМОЯСИ
(Йигирма еттинчи кун)

Ҳамият, шубҳасиз, иймонли инсоннинг ажралмас фазилатидир.

Ўзига тегишли мулкни, инсонларни, номни, асосийси, эътиқодни шараф ўлароқ, ҳаёт-мамот ўлароқ билиб, қизғаниш, рашк этиш, жони ва моли ила ҳимоя қилиш ҳамият ҳисобланади.

Мулкнинг биринчиси Ватан, туғилганинг тупроқ, уйингдир. Нияти номаълум бегона тупроғингга қадам босса, уйинг остонасидан ҳатлаб кирса, бефарқ боқиб турганингдан кўра ё қўрқиб қотиб қолганингдан кўра жонинг чиқиб кетгани гўзал ишдир. Ҳайвонлар ҳам ўз ҳудудларини белги қўйиб, ҳимоя этарканлар, инсонларнинг бу масалада муросасиз бўлишлари ўта табиий.

Бир мусофирга марҳамат кўрсатмоқ, диндошингга, дўстингга Ватандан жой бермоқ эса мақталган амалдир. Албатта, у мусофир, у муҳожир бунинг қийматини билиши керак.

Яқин инсонларнинг аввали оиладир: ота-она, аҳли аёл, фарзандлар, қўшнилар, ака-ука, опа-сингиллар ва, аниқки, юртингда яшаётган халқ, миллатдошларинг сенинг жону жигардек яқинларингдир. Уларнинг молу мулки, тили ва дини, оила ва дўстлари сенинг ҳимоянгда бўлиб, биргина таҳдид, биргина ҳақоратдан ҳамиятинг қўзғамаса, дардинг оғир экан.

Аканг жони оғриса, қўшнинг азиятда қолса, тилингни таҳқирласалар, динингни ерга урсалар, бу ишни қилганларнинг эсини киритмасанг, жазосини бермасанг, эрйигит номи ҳайф.

Ҳақ динингда соф ақийда ила собит экансан, уни ҳимоя этмоғинг шарафли ва доимий вазифангдир. Бу ҳимоя – эътиқодда собит туриш, Аллоҳнинг амрларини тўкис ихлос-ла бажариш, сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига сидқидил эргашмоқ ила амалга ошади. Зотан, динингда собит эканингни кўрган ғаним ҳам унга беҳурматлик қилишга журъат этмагай.

Ҳамият мўминнинг жони кабидир. Ҳамият бир тўфонки, у қўзғолса, йўлидаги ҳеч нарсани омон қўймаяжак.

Ҳамият отанинг тақвоси, онанинг иффати ила пайдо бўлади. Ҳамият отанинг ибрати, онанинг тарбияти ила улғаяди. Ҳамият иймоннинг нури, Аллоҳнинг зикри, билакнинг кучи ила тобланади.

Маҳрамингга боққан ётнинг кўзини ўядиган шижоат, ёмон ният ила келган ёвнинг юрагини суғурадиган жасорат, ирода ва сабот, қўрқмаслик, ҳақ устида тик туриб, Аллоҳдан ёрдам сўраб, арслондек наъра тортмоқ ҳамият ила намоён бўлажак.

Таассуфлар бўлсинки, минг надоматларки, бугун саҳнада жилпанглаётган муханнасвашларда, оғзи кавш қайтариш ва ғийбатдан бўшамаётган енгилтабиат эркакнусхаларда ҳамият нетсин?!

Ўзини пул учун минг кўйга солгувчи бу каби пасткашлардан ғайратли, номусли бир заифа афзалроқдир.

Ҳамиятни йўқотмоқ эркни, иймонни, Ватанни, халқни, миллатни, оилани, наслни, шарафни йўқотмоқдир.

Ҳамиятли яшамоқ, ҳамиятни ҳимоя этмоқ улуғворликдир, Аллоҳга яқинликдир, доимий нусрат ва музаффариятда, барокат ва юксакликда бўлмоқдир.

Аллоҳим, бизни орсизликдан сақла!

Иймонимизни соғлом, ҳамиятимизни кучли, ўзимизни шарафли айла!

2020 йил, 20 май.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube