Бугун Тилак Жўранинг таваллуд куни

Бугун Тилак Жўранинг таваллуд куни
27 views
26 May 2020 - 12:18

Бугун бухоролик беназир шоир ва кўплаб жаҳон тилларидан ўзбек тилига шеърият дурдоналарини тажима қилган ижодкор Тилак Жўранинг таваллуд куни.

Шўролар замонида ва Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида мислсиз жасорат ила ҳақиқат ва адолатни куйлаган шоир ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларини ўзбек ўқувчисига етказган мард ижодкор Тилак Жўрани жойи жаннатда бўлсин.

Шоир Тилак Жўрага замонамизнинг улуғ алломалари ва ижодкорлари Ғайбулла Ас-Салом ва Жамол Камол берган юксак баҳо ниҳоятда аҳамиятлидир.

Афсуски шоир Тилак Жўранинг Бухоро вилояти Қоракўл тумани Саёт қишлоғидаги камтарона уйи бугун ночор аҳволда нураб, оила аъзолари яшаши учун хавфли ҳолатда. Шоир оиласига шу масалада амалий моддий ёрдам бериш ва шоир туғилиб ўсган, ижод қилган Саёт қишлоғида Тилак Жўра уй-музейини яратиш ғоясини Бухоро вилояти раҳбарлари ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййидлар кўп йиллар тилда қўллаб-қувватлаб, амалда ҳеч қандай ҳаракат қилмаяптилар.

Ҳурматли қоракўлликлар ва бухороликлар Тилак Жўра шубҳасиз миллат ғурури бўлган шоир Муҳаммад Юсуф каби замона ижодкорининг устози эканлигини эсланглар бугун ва Тилак шоирни номини катъият билан абадийлаштиринглар.

Анвармирзо Ҳусаинов

facebook.com