Венгерлар туркий халқлардан келиб чиққанми?

Венгерлар туркий халқлардан келиб чиққанми?
41 views
27 May 2020 - 11:45

ВЕНГЕРЛАР ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАНМИ?

“Мадёр” сўзи қадимий турк тилида “инсон” деган маънони англатади.

Ўзбекларда ҳам Мадёр исми ва фамилясини учратиш мумкин.

Уларнинг туркий халқлардан келиб чиққанини Европада яхши билишади.

Ривоятларга кўра, Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Хомнинг Нимруд исмли ўғли бўлиб, унинг Хунор ва Мадёр исмли эгизаклар ўғиллари бўлган экан. Бир куни улар жуда ҳам чиройли оҳуни кўриб қолишган ва уни қувлаб Азов денгизига қадар келиб қолишган.

Эгизак ака-укалар оҳунинг изини йўқотишган ва уларнинг ўрнида гўзал қизни кўриб қолган. Ака-укалар бу ернинг чорвалар ва яшаш учун қулай эканлигини кўриб ўз юртига қайтиб кетишган ва ўз оталаридан ўз дўстлари билан ўша ерга кўчиб ўтишга рухсат сўраган.

Отаси рози бўлгач, улар бу ерларга кўчиб ўтган.

Орадан олти йил ўтгандан кейин улар мусиқа ва қўшиқ овозини эшитиб қолганлар. Улар маликалар бўлиб, байрам қилаётган эканлар. Эгизаклар маликаларни олиб қочиб кетишган экан.

Хуннлар ва мадёрлар айнан ана шу ака-ука эзизаклардан тарқалган эмиш.

Атилла ҳам афтидан ана шу ривоятга ишонган ва бугунги Венгрия ерларига қонуний даъвогар сифатида кириб борган бўлса ажаб эмас.

Эътибор берилса, кийик тотеми ҳам турклардаги бўри тотеми каби тарихга эга.

Эсингизда бўлса подшоҳ бўри гўзал малика бўрига уйланганда ундан туғилган бўри қиз бир айланиб чиройли қизга айланиб қолганини, қадимги туркий халқлар ана шу бўри қиздан тарқалгани ҳақидаги ривоятларни айтиб ўтгандик.

Буларда ҳам оҳулар қизларга айланиб қолмоқда.

Ростдан ҳам Венгриянинг асосий аҳолиси қадимги туркийлардан тарқалган ва Атилла қароргоҳи ҳам ўша ерда бўлган.

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com